3-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ СОТИЛИШИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН
ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
23. Асосий воситалар:
а) бюджет ташкилотлари томонидан - тегишли қонун ҳужжатларига мувофиқ;
б) унитар корхоналар томонидан хўжалик юритиш ҳуқуқи билан уларга тегишли бўлган кўчмас асосий воситалар - корхона мол-мулкининг мулкдори розилиги билан, қолган асосий воситалар эса - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда;
в) давлат корхоналари томонидан - корхона муассиси розилиги билан; (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)
г) бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади.
Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналарида асосий воситаларни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш учун (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ сотилаётганларидан ташқари) мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда комиссия тузилади. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғига мувофиқ киритилган хатбоши)
Комиссия қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ асосий воситаларни сотишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда комиссия томонидан қабул қилинган қарор натижалари комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва унинг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Комиссия асосий воситаларни сотишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор бюджет ташкилотининг юқори ташкилоти (агар мавжуд бўлса) ёхуд давлат корхонаси муассиси билан келишилиши лозим. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғига мувофиқ киритилган хатбоши)
24. Асосий воситаларни сотишдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар), қўшилган қиймат солиғи билан мазкур объектни сотиш харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, сотувдан тушган тушум ва сотилаётган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги, резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога), яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектини аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошишига тузатилган фарқ сифатида белгиланади.
25. Бюджет ташкилотлари учун асосий воситаларни сотишдан олинган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
26. Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни сотиш муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (хорижда жойлашганларидан ташқари):
агар эскириш ҳисоблаб ёзилмаган бўлса:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилмаганда:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилганда:
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
б) бюджет ташкилотларининг бошқа асосий воситалари (хорижда жойлашганларидан ташқари):
агар эскириш ҳисоблаб ёзилмаган бўлса:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилмаганда:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилганда:
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
асосий воситалар қийматининг сотилган суммасига:
178-"Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
асосий воситаларни сотишдан маблағлар келиб тушганда:
111-"Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари бошқа махсус маблағлари" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
178-"Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
бир вақтнинг ўзида келиб тушган маблағларнинг 50 фоизини тегишли бюджет даромадига ҳисоблаб ёзишда:
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
173-"Бюджет билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
ҳисоблаб ёзилган суммаларни бюджетга ўтказишда:
173-"Бюджет билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
111-"Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари бошқа махсус маблағлари" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
бюджет ташкилотлари тасарруфида қолган маблағларга:
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
240-"Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
в) бюджет ташкилотларининг бошқа асосий воситалари (хорижда жойлашганлари):
агар эскириш ҳисоблаб ёзилмаган бўлса:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилмаганда:
250-"Асосий воситалар фонди" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
эскириш тўлиқ ҳисоблаб ёзилганда:
020-"Асосий воситаларнинг эскириши" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситалар" ҳисобварағининг тегишли ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
асосий воситалар қийматининг сотилган суммасига:
178-"Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
асосий воситаларни сотишдан маблағлар келиб тушганда:
111-"Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари бошқа махсус маблағлари" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
178-"Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ёрдамчи ҳисобварағи кредити;
бир вақтнинг ўзида асосий воситаларни сотишдан келиб тушган маблағларга:
401-"Ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳисобрақамга тушмаган даромадлар" ёрдамчи ҳисобварағи дебети;
240-"Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармаси" ёрдамчи ҳисобварағи кредити.
Мазкур маблағлар бюджет ташкилоти томонидан тақдим этиладиган Бюджетдан ташқари махсус маблағлар жамғармасининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги чораклик (йиллик) ҳисоботда тушум сифатида акс эттирилади.
(АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
27. Унитар, давлат ва бошқа корхона ҳамда ташкилотларда асосий воситаларни сотиш муносабати билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) асосий воситаларнинг сотилган (реализация) қиймати суммасига:
"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар" 4010-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
б) қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб ёзганда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" 6410-ҳисобварағи кредити;
в) асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқарганда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) кредити;
г) асосий воситаларнинг жамланган эскиришини ҳисобдан чиқарганда:
асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0200) дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
д) сотиш бўйича харажатлар суммасига:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
материаллар (1000), меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар (6700), суғурта ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи (6500) ҳисобварақлар ва бошқа тегишли ҳисобварақлар кредити;
е) резерв капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақларда ҳисобга олинадиган асосий воситаларнинг ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари суммасига (сальдога):
"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағи дебети; (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
ж) асосий воситаларни сотишдан олинган фойда суммасига:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган фойда" 9310-ҳисобварағи кредити;
з) асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарар суммасига:
"Бошқа операцион харажатлар" 9430-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити.
Do'stlaringiz bilan baham: |