II. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БИРЛАМЧИ АКС
ЭТТИРИШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ
7. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар балансда уларнинг бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади.
8. Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қуйидаги харажатлар киритилади:
1) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
2) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари (божхона божлари, йиғимлари ва ш.к.) ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
3) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
4) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
5) асосий воситалар объектларини етказиб бериш хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
6) асосий воситалар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
7) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Чет эл валютасида сотиб олинган асосий воситалар балансда божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасидаги Марказий банки курси бўйича миллий валютада акс эттирилади ва чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.
9. Муайян шароитларда автив билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммасини тегишли қисмларга бўлиш ва ҳар бир қисмни алоҳида ҳисобга олиш зарур. Бу ушбу объектнинг таркибий қисмлари ҳар хил фойдали хизмат муддатларига эга бўлган ҳолда амалга оширилади.
10. Барпо этилган (қурилган) асосий воситалар дастлаб балансда қурилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади.
11. Инвентарлаш чоғида аниқланган ортиқча асосий воситалар банк балансида бошқа операцион даромадлар сифатида акс эттирилади.
12. Текинга олинган асосий воситалар дастлаб балансда мазкур Йўриқноманинг 8-бандида назарда тутилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги ҳаққоний қиймати бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати баҳоловчи ташкилот томонидан ёки асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш ҳужжатларидаги маълумотлар асосида белгиланади. (АВ 15.11.2010 й. 1434-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)
13. Асосий воситаларнинг бошланғич қийматига муайян кейинги харажатлар (мазкур Йўриқноманинг V бўлими), қайта баҳолаш (мазкур Йўриқноманинг VI бўлими), асосий воситаларнинг бутун объекти ёки унинг бир қисмининг чиқиб кетиши ёки сотилишини (мазкур Йўриқноманинг VIII бўлими) ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилиши мумкин.
Асосий воситаларнинг таҳлилий ҳисоби ҳар бир объект, буюм бўйича очиладиган тегишли шахсий ҳисобварақларда юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |