Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 декабрда 1434-сон



Download 80,67 Kb.
bet9/20
Sana29.04.2022
Hajmi80,67 Kb.
#592693
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
Асосий воситалар туг Низом 2004 йил 17 декабрда 1434-сон

VII. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ
АМОРТИЗАЦИЯСИ (ЭСКИРИШИ) (3)

39. Ердан ташқари барча асосий воситалар чекланган фойдаланиш муддатига эга. Фойдаланиш муддатининг чекланганлиги сабабли ушбу асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати бутун фойдали хизмат муддати мобайнида амортизация ажратмалари кўринишида банк харажатларига тақсимланиши лозим. Асосий воситаларнинг хизмат муддати икки асосий сабаб: жисмонан эскириш (активларни ишлатиш, улардан фойдаланиш натижаси, шунингдек табиий омиллар таъсири); маънан эскириши (активлар замон талабларига жавоб бермайди) билан чекланади. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари улар фойдаланишга топширилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади ҳамда мазкур Йўриқноманинг VIII бўлимига мувофиқ ҳисобдан чиқарилиш вақтига қадар давом эттирилади. Амортизация харажатлари активнинг фойдали хизмат муддати мобайнида муттасил ҳар ойда акс эттирилади.


40. Активнинг фойдали хизмат муддати банк учун ушбу активдан олиниши тахмин қилинаётган фойдани баҳолаш йўли билан белгиланади.


41. Фойдали хизмат муддати унинг ичида актив ишлатиладиган йилларда, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳажмларида, йўл юришда (агар гап автомашиналар ҳакида борса) ўлчаниши мумкин. Активнинг фойдали хизмат муддатини белгилашда қуйидаги барча омиллар ҳисобга олиниши лозим:


1) банк томонидан активни ишлатишнинг кутилаётган ҳажми, активнинг тахмин қилинаётган қуввати ёки физик унумдорлиги бўйича баҳоланади;


2) тахмин қилинаётган жисмонан эскириши;
3) активнинг маънан эскириши ушбу тур активнинг ишлаб чиқариш жараёнининг ўзгаришлари ёки такомиллашуви натижасида маълум бўлади;
4) активдан фойдаланишдаги юридик ёки айнан шунга ўхшаш чекловлар, бу фойдаланиш муддатини чеклаш ёки ижара.

42. Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати амалга оширилган активнинг фойдали хизмат муддатини узайтирувчи кейинги харажатларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек ушбу муддатни қисқартирувчи технологик ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда банк томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Банклар асосий воситаларнинг тугатиш қиймати ва фойдали хизмат муддатини ҳеч бўлмаганда ҳар йилнинг охирида қайта кўриб чиқадилар.


Фойдали хизмат муддати асосий восита ҳолатини дастлаб ҳисобланган нормативлардан юқори даражада яхшилайдиган кейинги харажатлар натижасида узайтирилиши мумкин (капитал таъмирлаш, такомиллаштириш ва шу кабиларда). Ва аксинча технологик ўзгаришлар ёки хизматлар бозоридаги ўзгаришлар унинг фойдали хизмат муддатини камайишига олиб келиши мумкин. Ушбу ҳолларда фойдали хизмат муддати ва, тегишлича, амортизация меъёри ҳисоб сиёсати ва бухгалтерия баҳоларидаги ўзгарилар бўйича МҲХС талабларига мувофиқ жорий ва келгуси даврлар учун тузатилади.

43. Активнинг тугатиш қиймати аҳамиятли бўлганда, у харид санасида ёки активларнинг ҳар қандай аввалги баҳоланиш санасида белгиланади. Тугатиш қиймати активнинг фойдали хизмат муддати охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатлар суммасига камайтирилиши лозим.


Қуйидаги омиллар амортизация (эскириш) суммасини аниқлашда ўз таъсирини кўрсатади:

1) бошланғич қиймат;


2) тугатиш қиймати;
3) тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати;
4) амортизация (эскириш)ни ҳисоблаш усули.

Download 80,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish