ҳаққоний (реал) қиймат - активнинг жорий бозор қиймати ёки баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган қиймати; (АВ 15.11.2010 й. 1434-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)
тиклаш қиймати - асосий воситаларнинг банк бухгалтерия балансида қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати;
фойдали хизмат муддати - банк активдан фойдаланишни кутаётган (ҳисоб-китоб) давр ёки банк ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган ишлар ва хизматлар миқдори;
амортизация (эскириш) - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини банк харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;
амортизацияланадиган қиймат - активнинг тугатиш қийматини чегирган ҳолда молиявий ҳисоботларда кўрсатилган бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси;
қийматни тушишидан зарар - активнинг баланс қиймати унинг тўланадиган қийматидан ошадиган сумма;
сотишнинг соф баҳоси - умумий шартларда хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотишдан олинадиган сумма;
фойдаланиш қиймати (қиммати) - активдан фойдаланишни давом эттиришдан ва унинг фойдали хизмат муддати охирида чиқиб кетишидан кутилаётган тахмин қилинаётган келгусидаги пул оқимларининг дисконтланган қиймати;
2. Асосий воситаларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалар бўлиб уларнинг баланс қиймати ва ушбу активларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган амортизация усулларини аниқлаш, шунингдек асосий воситаларнинг баланс қийматининг ўзгариши, амортизация ҳисоблаш тартиби ва уларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ва ҳисобга олиш ҳисобланади.
3. Асосий воситалар қуйидагилар натижасида банк балансига киритилади:
1) ҳақ эвазига сотиб олиш;
2) қурилиш ёки объектларни реконструкция қилиш йўли билан олиш;
3) текинга ёки субсидия кўринишида олиш;
4) молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
5) ортиқча (ҳисобга олинмаган) асосий воситаларни аниқлаш.
4. Асосий восита банкнинг бухгалтерия ёзувларида унинг қиймати аниқ (ишончли) баҳолангандагина тан олинади.
5. Активдан келиб тушадиган келгусидаги иқтисодий фойда хизматларни сотишдан олинган тушум, харажатлар тежами ва банк активдан фойдаланиши натижаси ҳисобланган бошқа фойдаларни ўз ичига олади.
6. Банк томонидан молиявий лизингга бериш мақсадларида сотиб олинган асосий воситаларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |