Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 декабрда 1434-сон


= 1.920.000 сўм, 16539 = 608.000 сўм ва 30908 = 984.000 сўм



Download 80,67 Kb.
bet18/20
Sana29.04.2022
Hajmi80,67 Kb.
#592693
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
Асосий воситалар туг Низом 2004 йил 17 декабрда 1434-сон

16535 = 1.920.000 сўм, 16539 = 608.000 сўм ва 30908 = 984.000 сўм.

30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси" ҳисобварағига киритилган қайта баҳолашнинг мусбат натижаси ҳар ойда 31203-"Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига бевосита ҳисобдан чиқарилади. Ушбу ҳолда қайта баҳолашнинг ҳар ойда ҳисобдан чиқариладиган мусбат натижаси суммаси тегишли актив тиклаш қийматининг эскириш суммаси билан бошланғич қийматининг эскириш суммаси ўртасидаги фарққа тенг (яъни 1.920.000 сўмдан компьютернинг ойлик эскириши 32.000 сўмни ва компьютер бошланғич қийматининг эскириши 8.000 сўмни ташкил қилади. Фарқ = 24.000 сўм). Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:


Дт 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


24.000 сўм;
Кт 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)".
2. Бевосита қайта баҳолаш усули
а) чет эл валютасига сотиб олинган асосий воситалар бўйича.
Чет эл валютасига сотиб олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш учун қўлланиладиган коэффициентлар қуйидаги тарзда аниқланади:


Мисол учун, банк 1998 йил 1 августда қиймати 500 АҚШ долларига тенг бўлган компьютерни сотиб олди ва 1998 йил 1 августдаги Марказий банк курси (1$ = 150 сўм) бўйича 75.000 сўмга балансга кирим қилди. 2001 йил 1 январдаги Марказий банк курси 1 АҚШ долларига нисбатан 350 сўмни ташкил қилади.
Чет эл валютасига сотиб олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш учун қўлланиладиган коэффициент 2001 йил 1 январдаги (қайта баҳолаш санасидаги) ва асосий воситалар харид қилинган санадаги Марказий банк курсларининг нисбати тариқасида аниқланади (коэффициент 2,3 га тенг, яъни 350/150 = 2,3). Компьютер 2,3 коэффициент бўйича қайта баҳолангандан сўнг унинг тиклаш қиймати 75.000 х 2,3 = 172.500 сўмга, жамланган эскириши (2001 йил 1 январда жамланган эскириши 35.000 сўм) 35.000 х 2,3 = 80.500 сўмга тенг.

б) миллий валютада сотиб олинган асосий воситалар бўйича.


Индекс усули учун келтирилган мисолдан фойдаланамиз. Бунда 2001 йил 1 январь ҳолатига кўра жамланган эскириш суммаси 152.000 сўмни (8.000 х 19 ой) ташкил қилади.
Асосий воситаларни бевосита қайта ҳисоблаш усули билан қайта баҳолашда тегишли асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган жамланган эскириши суммаси қайта баҳолашдан кейинги тиклаш қийматининг қайта баҳолашдан олдинги қийматга нисбати тариқасида ҳисоблаб чиқариладиган қайта баҳолаш коэффициенти бўйича индексланади.
Қайта баҳолангандан кейин бошланғич қиймат активнинг баҳоланган ҳаққоний қиймати билан таққосланади. Тахмин қиламиз, ушбу компьютернинг бозор қиймати 800.000 сўм. Ушбу ҳолда жамланган эскиришнинг қайта ҳисоблаш коэффициенти 1,66 га тенг бўлади:
800.000 сўм / 480.000 сўм = 1,66
1,66 коэффициент бўйича қайта ҳисоблангандан кейин жамланган эскириш - 252.320 сўм (яъни 152.000 х 1,66).

Қайта баҳолаш натижаси бўйича бухгалтерия ўтказмалари:


1) Дт 16535 - "Мебель, мослама ва жиҳозлар";


320.000 сўм;
Кт 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";

2) Дт 30908 - "Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси";


100.320 сўм;
Кт 16539 - "Жамланган эскириш - Мебель, мослама ва жиҳозлар (контр-актив)".

Бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилгандан сўнг ҳисобварақлар қолдиғи: 16535 = 800.000 сўм, 16539 = 252.320 сўм ва 30908 = 219.680 сўм.


------------------------------


*) Ушбу ҳолда тугатиш қиймати нолга тенг деб тахмин қиламиз.



Download 80,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish