Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 17 декабрда 1434-сон



Download 80,67 Kb.
bet13/20
Sana29.04.2022
Hajmi80,67 Kb.
#592693
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Асосий воситалар туг Низом 2004 йил 17 декабрда 1434-сон

VIII. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ
ЧИҚИБ КЕТИШИ ВА СОТИЛИШИ

53. Асосий воситалар балансдан қуйидагилар натижасида ҳисобдан чиқарилади:


1) тўлиқ жисмонан ёки маънан эскириши;


2) сотилиши;
3) текинга берилиши;
4) форс-мажор ҳолатларида;
5) камомад ёки талафот аниқланганда;
6) активдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ва унинг чиқиб кетишидан бошқа ҳеч қандай иқтисодий фойда кутилмаганда.

54. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши ёки сотилишидан юзага келадиган фойда ёки зарарлар активнинг чиқиб кетиши ёки сотилишидан олинган соф тушум билан унинг соф баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Чиқиб кетиш ёки сотишдан олинадиган фойда ёки зарарлар актив ҳисобдан чиқарилган пайтда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.


55. Фойдаланилиши тўхтатилган ва чиқиб кетиш учун мўлжалланган асосий воситалар активни фаол фойдаланишдан чиқариш санасида уларнинг баланс қиймати бўйича ҳисобга олинади.


56. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг чиқиб кетишида қйидаги тарзда аниқланади:


1) эскириш суммасига:





Дт 165** -

"Жамланган эскириш - Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи";



Кт 165** -

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

2) мазкур асосий воситалар объекти бўйича 30908-ҳисобварақда бор бўлган қолдиқ суммасига:



Дт 30908 -

Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси;



Кт 31203 -

"Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)".

Ҳисобдан чиқариладиган асосий воситалар сотилиши, текинга берилиши ёки тугатилиши мумкин.

57. Ҳисобдан чиқариладиган асосий воситалар сотилганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари бажарилади:


1) агар тўлов харидорлар томонидан асосий воситалар олингандан сўнг амалга оширилган ҳолда:





Дт 19909 -

"Олинадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар учун";



Кт 165** -

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи;

2) тўлов келиб тушгандан кейинги бухгалтерия ёзувлари:

а) активни сотиш суммасига:





Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;



Кт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун";

б) агар сотиш нархи асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:



Дт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун" - соф тушум суммасига (4);



Кт 19909 -

"Олинадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар учун" - қолдиқ қиймати;



Кт 45909 -

"Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда" - "соф тушум" ва активнинг "қолдиқ қиймати" ўртасидаги фарқ; (АВ 15.11.2010 й. 1434-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)

в) агар сотиш нархи асосий воситаларнинг баланс қийматидан кичик бўлса:



Дт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун" - соф тушум суммасига;



Дт 55902 -

"Банк асосий воситаларини сотиш ва диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар" - "соф тушум" ва активнинг "қолдиқ қиймати" ўртасидаги фарқ;



Кт 19909 -

"Олинадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар учун" - қолдиқ қиймати;

3) олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолда:
а) автивни сотиш суммасига:



Дт

Банк вакиллик ҳисобварағи ёки харидор ҳисобварағи;



Кт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун";

б) агар сотиш баҳоси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан катта бўлса:



Дт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун" - соф тушум суммасига;



Кт 45909 -

"Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда" - "соф тушум" ва активнинг "қолдиқ қиймати" ўртасидаги фарқ; (АВ 15.11.2010 й. 1434-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши)



Кт 165** -

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи - қолдиқ қиймати;

в) агар сотиш баҳоси асосий воситаларнинг қолдиқ қийматидан кичик бўлса:



Дт 29802 -

"Тўланадиган ҳисобварақлар - Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун" - соф тушум суммасига;



Дт 55902 -

"Банк асосий воситаларини сотиш ва диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар" - "соф тушум" ва активнинг "қолдиқ қиймати" ўртасидаги фарқ;



Кт 165** -

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи - қолдиқ қиймати.

Асосий воситаларнинг сотилиши муносабати билан ҳисобдан чиқаришга доир мисол 3-иловада келтирилган.

58. Тўлиқ жисмонан ёки маънан эскирганлиги муносабати билан яроқсиз ҳолга келган, камомад ёки талафот аниқланганда (айбдор шахслар аниқланмаган ҳолда), форс-мажор ҳолатларида, текинга берилганда асосий воситаларнинг қиймати белгиланган тартибда зарарга ҳисобдан чиқарилади ва қуйидаги ўтказма билан расмийлаштирилади:


қолдиқ қиймати суммасига:



Дт 55902 -

"Банк асосий воситаларини сотиш ва диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар";



Кт 165** -

Асосий воситаларнинг тегишли ҳисобварағи.

59. Агар асосий воситалар фойдаланишга яроқли бўлса, хизмат муддати тугаганлигига қарамай банк улардан фойдаланишни давом эттириши мумкин. Бунда асосий воситалар асосий воситалар балансдан ҳисобдан чиқарилмайди ва эскириш ҳисобланмайди.
Асосий воситалар банк томонидан корхонанинг устав капиталига улуш сифатида берилганда уларнинг қиймати тегишли асосий воситалар ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилади. Устав капиталига бериладиган асосий воситанинг ҳаққоний (ҳақиқий) қиймати 15800-бўлим - "Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар"даги тегишли Инвестициялар ҳисобварағига дебетланади.

Download 80,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish