Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органга ҳужжатларни тақдим қилиниши



Download 0,75 Mb.
bet56/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ваколатли органга ҳужжатларни тақдим қилиниши


Қонуннинг 24-моддаси тадбиркорлик субъекти ваколатли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ушбу моддада ўрнатилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш асосларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шартлигини белгилайди.


Жумладан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти у ўзгартирилган ҳолда, номи ёки жойлашган жойи(почта манзили) ўзгарган ҳолда ваколатли органга рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшим- чаларнинг нусхаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, рўйхатдан ўтказган органларга жўнатилган жойлашган жойи ўзгар- ганлиги тўғрисида хабарнома нусхаси тақдим қилиши лозим.
Мазкур ҳужжатлар тадбиркорлик субъекти томонидан ваколатли органга бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олин- ганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Бунда тадбиркорлик субъектидан Қонуннинг 24-моддасида назарда тутил- маган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


    1. Ваколатли орган томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш ва уни бериш муддати


Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш ва бериш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли орган томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Демак, кўрсатилган муддатда тегишли ваколатли орган нафақат рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни кўриб чиқишга улгуриши, балки қайта расмийлаштирилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ҳам керак.


Шу билан боғлиқ ҳолда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунига қадар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси (меросхўр) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида ваколатли органнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни бажаради ёки амалга оширади.
Демак, Қонуннинг 24-моддасида жуда муҳим қоида ўрнатилган, ушбу қои- дага кўра рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилгунига қадар, тадбиркорлик субъекти амалда олдин берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида фаолият юритиши мумкин. Шунинг учун, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш муддати давомида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) муайян фаолиятни бажарилиши ва(ёки) амалга оширилиши қонуний деб топилиши лозим.



    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish