Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-моддасига мувофиқ юридик шахсни ўзгартириш юридик шахсни қайта ташкил этишнинг бир шакли бўлиб, унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга ошири- лиши мумкин. Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.
Юридик шахс ўзгартирилган ҳолда янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 50-моддасига мувофиқ бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириш учун кейинги асос сифатида Қонуннинг 24-моддасида юридик шахснинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгариши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддасига мувофиқ юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ фирма номи юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи
бўлиб, унга доир мутлақ ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтда юзага келади. Юридик шахс тўлиқ фирма номи билан бирга қисқар- тирилган фирма номига ҳам эга бўлиши мумкин. Юридик шахснинг фирма номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилиши керак.
ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг1996йил30ноябрдаги“Хорижийсармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиганқўшимчарағбатлан- тиришомиллариваимтиёзлартўғрисида”гиФармонибилан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига қуйидагилар киради: 1) корхонанинг низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас; 2) корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий, юридик шахс бўлиши шарт; 3) хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур. Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ҳуқуқни тадбиқ қилиш амалиётида тегишли юридик шахс улар ташкил этилган вақтдан маълум муддат ўтгандан сўнг кейинчалик хорижий сармоя- лар иштирокидаги корхона мақомини олиши мумкин ёки аксинча хорижий сармоялар иштирокидаги корхона сифатида тегишли ташкилот келажакда ушбу мақомини йўқотиши мумкин. Масалан, қайсидир маъсулияти чеклан- ган жамият ўз муассислари таркибига ҳорижий сармоядорни жалб этиши ва устав фондини тегишли равишда орттириш натижасида қўшма корхона мақомини олиш мумкин. Ушбу ҳолатда савол туғилади “Ушбу жамият номига унинг мақомини кўрсатувчи қўшма корхона қўшиш Қонуннинг 24-моддаси
маъносидаги номига ўзгартириш киритиш ҳисобланадими?”.
Демак, адлия органларида мазкур жамиятнинг қайта расмийлаштириш натижасида унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳ- номадаги номини ўзгариши билан боғлиқ ҳолда, (ушбу ном энди унинг қўшма корхона сифатидаги мақомини кўрсатувчи ҳам бўлади) мазкур жамият вако- латли органга унга илгари берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 33-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъект- лари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзлари келиб, почта алоқаси орқали ёки интернет тармоғи орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси;
давлат божини белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати;
номи ўзгарган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг икки нусхадаги эскизи;
Низомнинг юқоридаги бандига мувофиқ Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилади. Тегишли ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги янги гувоҳномани бериш билан биргаликда, тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 2 иш кунини ташкил қилади.