Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги


Рухсат этиш хусусиятига ҳужжатнинг дубликатини бериш учун йиғим



Download 0,75 Mb.
bet52/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Рухсат этиш хусусиятига ҳужжатнинг дубликатини бериш учун йиғим


Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда белгиланган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликатини берганлик учун тадбиркорлик субъектининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризаси ваколатли орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун, дубликатни бериш ҳақидаги ариза топширилган санадаги ҳолатга кўра, тўланадиган


сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилиши мумкин. Йиғим суммаси ваколатли органлар ҳисобварағига ўтказилади. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бериш тўғрисидаги тадбиркорлик субъектининг аризасини ваколатли орган томонидан кўриб чиқиш учун йиғимни тўлов тўғрисида батафсил мазкур қўлланманинг 11-бобида изоҳланган.
Қонуннинг 21-моддасини мазмунидан келиб чиқиб, рухсат бериш тартиб- таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликатини берганлик учун йиғим назарда тутилмаслиги ҳам мумкин. Тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун бериладиган рухсат этиш хусусиятига ҳужжатнинг турининг хусусиятига ҳамда ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг дубликатини бериш билан боғлиқ ҳаражатларига боғлиқ.
Масалан, юқоридаги Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда қайта ташкил этишга рухсатнома дубли- кати берилганлиги учун ваколатли орган томонидан йиғим ундирилмаслиги назарда тутилган.


    1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш


Қонуннинг 24-моддасида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш назарда тутилган. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тадбиркорлик субъектига соддалаштирилган тартибда янги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришдир. Рухсат этиш хусу- сиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш зарурияти доимий эмас, балки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда ёхуд жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган ҳолларда юзага келади.


Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш белгиланган ҳолларда ихтиёрий тартиб-таомил эмас, балки тадбиркорлик субъектининг мажбуриятидир. Юқоридаги ҳолатларда тадбиркорлик субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида вако- латли органга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ва кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
Ундан ташқари, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти унинг номи ёки жой-
лашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни ичида ваколатли органга хабор қилиш рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат асосида ҳаракатни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда рухсат беришга доир талаблар ва шартларидан бири ҳисобланади.



      1. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ўзгартирилиши



Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириш учун биринчи асос сифатида Қонуннинг 24-моддасида юридик шахснинг ўзгартирилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасин Фуқаролик кодексининг 50-моддасида юридик шахсни ўзгартириш тушунчасига унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш сифатида изоҳ берилади. Ўзгарти- ришга мисол тариқасида акциядорлик жамиятидан маъсулияти чекланган жамиятига, маъсулияти чекланган жамиятдан хусусий корхонага ўзгарти- ришни келтириш мумкин.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish