Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги



Download 0,75 Mb.
bet60/87
Sana22.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#113162
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87
Bog'liq
Tadbirkorlik 2

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 203-боби нормаларига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар асосида, ушбу бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.
Хўжалик процессуал кодексининг 15514-моддасига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза хўжалик судига ёзма шаклда берилади ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризада кўрсатилган бўлиши керак: ҳуқуқбузарлик фак- тини аниқлаган назорат қилувчи органнинг номи; аризада қўйилган талабга асос бўлган ҳолатлар; аризада қўйилган талабнинг асосларини тасдиқловчи далиллар; хўжалик судига мурожаат қилишга асос бўлган ташкилот ёки фуқаронинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати Хўжалик процессуал кодексида ўрнатилган. Хусусан, Кодекснинг 15515-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризага, кодекснинг 114-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари, таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтка- зилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; ташкилот ёки фуқаро томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш учун асос бўладиган тарзда бузилганлигини тасдиқловчи далиллар каби ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Хўжалик процессуал кодексининг 15517-моддасига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак. Кодекснинг 15516-моддасига мувофиқ хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғри- сида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими тузилишига йўл қўйилмайди. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ёки арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарорни қабул қилади.
Хўжалик процессуал кодексининг 15518-моддасига асосан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ёки арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарорни қабул қилади. Ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик суди ҳал қилув қаро- рининг хулоса қисмида ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Шуни таъкидлаш керак, хўжалик суди рухсат этиш хусусиятига эга ҳуж- жатни амал қилиши тўхтатиб туриш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида тўхтатиб туриладиган муддат; рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат; амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган, шунингдек бекор қилинган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари ҳақи- даги ҳамда ушбу ҳужжатни берган орган тўғрисидаги маълумотлар; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги бўлиши шарт. Хўжалик процессуал кодексининг 15518-моддасига мувофиқ, хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда хўжалик судининг ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган
кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ваколатли орган томонидан бевосита амалга ошириладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ваколатли органнинг тегишли қарори шаклида расмийлаштириши керак.



    1. Download 0,75 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish