4-§. Йўл-транспорт ҳодисалари терговининг давоми
Терговнинг давоми ЙТҲнинг сабаблари тўғрисидаги дастлабки ху-
лосани ойдинлаштириш, текширилаётган воқеанинг ҳали номаълум
бўлган ҳолатларини, ҳодиса ҳар бир иштирокчисининг роли ва айб дара-
жасини аниқлаш, терговнинг дастлабки босқичида олинган маълумотлар-
ни текшириш мақсадини кўзлайди. Бунинг учун экспертизалар, тергов
экспериментлари, сўроқ ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликка
доир ишларни тергов қилишда кўпинча экспертизалар ўтказиш талаб
қилиниб, улар орасида энг кўп тарқалганлари автотехника, криминалис-
тик, суд-тиббиёт ва суд-кимё экспертизаларидир. Ҳозирги кунда ҳодиса
юз берган пайтда ҳайдовчиларнинг психофизиологик ҳолати қандай
бўлганлигини аниқлаш учун суд-психологик экспертиза тез-тез тайинлана-
диган бўлиб қолди. Психофизиологик ҳолатнинг нормадан четга чиқиши-
га сабаб йўлда хавфли вазият юзага келиши бўлган деб таҳмин қилиш
учун асослар мавжуд бўлса, тилга олинган шаклдаги экспертиза ўтказиш
зарурати пайдо бўлади.
Автотехника экспертиза текшируви кўриб чиқилаётган тоифадаги
ишларнинг деярли барчаси бўйича ўтказилади, негаки бундай экспертиза
техника нуқтаи назаридан қараганда, кўпинча ЙТҲ механизмидаги саба-
бий боғланишларни аниқлаш ва уларга баҳо беришнинг ягона усули бўлиб
қолади. Бу каби техник жиҳатдан баҳо бериш усули йўқ бўлса, ҳодиса
иштирокчиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан келиб чиққан за-
рарли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишларни аниқлаб бўлмай
қолади, бошқача айтганда, текширилаётган воқеага юридик жиҳатдан баҳо
беришнинг ҳам имкони қолмайди. Автотехника экспертизаси ушбу тои-
фадаги ишлар терговини амалга ошираётган терговчи олдида кўндаланг
бўладиган асосий саволлардан бирига жавоб беради, яъни, транспорт во-
ситасининг ҳайдовчиси юзага келган вазиятда ҳодисанинг олдини олиш
учун техник имкониятга эга бўлган-бўлмаганлиги масаласини ҳал қилиб
беради.
Автотехника экспертизаси ҳал этадиган масалаларни шартли ра-
вишда уч гуруҳга ажратиш мумкин.
1. Автомашинанинг (мотоцикл ва шу кабиларнинг) техник ҳолати.
Бундай пайтда транспорт воситасининг техник ҳолатини ўрганиш вазифа-
си фақатгина у ёки бу носозликни аниқлаш эмас, балки бу носозлик юзага
келишининг сабабини очиб беришдан ҳам иборатдир. Автотехника экспе-
ртизаси автомашинанинг аниқ узели ёки агрегати авария оқибатида ишдан
чиққанми ёки автомашинадаги носозлик таъмирнинг, техник хизмат кўр-
сатишнинг қониқарсизлиги, заводда йўл қўйилган нуқсон, ҳайдовчи томо-
нидан бошқарувнинг нотўғри усуллари қўлланилиши ёки бошқа сабаблар
натижасими деган саволга жавоб бериши керак.
2. Ҳодисанинг айрим деталларига қараб, унинг механизмини
аниқлаш. Ушбу масалаларни ҳал этиш давомида транспорт воситалари
ҳаракатининг тезлиги, йўналиши, траекторияси, тўқнашилган жой, излар
ҳосил бўлиш (путур етиш) механизми ва авариянинг бошқа ҳолатлари,
уларнинг динамикаси аниқланади.
3. Ҳодисада иштирок этган транспорт воситалари ҳайдовчилари-
нинг хатти-ҳаракатлари. Ушбу хатти-ҳаракатларга экспертиза ҳайдовчи
йўлда юзага келган вазиятда транспорт воситасини ҳайдаш ва бошқариш
усулларидан қай даражада тўғри ёки нотўғри фойдаланганига баҳо бера-
ди. Экспертиза ҳайдовчи фойдаланган ҳайдаш усуллари техника хавфсиз-
лиги талабларига қай даражада мос келиши, ушбу вазиятда авариянинг
олдини олиш учун қандай усуллар кўпроқ самара бериши мумкинлиги ва
бошқа шу каби масалалар ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини билдириши ке-
рак.
Автотехника-экспертизаси ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига баҳо
беришда ушбу ҳаракат тезлигига, йўналишига, автомобилнинг турғунли-
гига, тормоз йўлининг узун-қисқалиги ва бошқа шу кабиларга қандай
таъсир кўрсатганлигини ҳам аниқлайди.
Уқтириб ўтилган масалаларни ҳал этиш учун экспертизага тергов
пайтида олинган зарур материаллар: ашёвий далиллар, кўздан кечириш,
тергов эксперименти баённомалари, ҳодисада бевосита иштирок этган
транспорт воситалари ёки уларнинг агрегатлари; ҳодиса юз берган жой-
нинг чизгилари ва фотосуратлари; шоҳидларни сўроқ қилиш вақтида
олинган маълумотлар ва бошқа зурур нарсалар тақдим этилади.
ЙТҲ механизмидаги сабабий боғланишларни аниқлашга ёрдам бера-
диган техник экспертиза тадқиқотлари орасида тергов қилинаётган воқеа
юз берган йўл қисми техник ҳолатининг экспертизаси муҳим ўрин тутади.
Бундай текширув давомида йўлнинг ушбу қисми белгиланган техника та-
лабларига (қопламанинг сифати, ёритилганлик даражаси, кенглиги,
тўсиқлар бор-йўқлиги ва бошқа шу кабилар) жавоб бериш-бермаслиги
аниқланади. Йўл ҳолатининг қониқарсизлиги ЙТҲга сабаб бўлган ҳолла-
рда юқоридаги каби тадқиқот ўтказиш тақозо этилади.
Криминалистик экспертизалар орасидан кўпроқ ғилдирак қоплама-
ларининг излари (транспорт воситасини идентификациялаш мақсадида),
ойнанинг синиқ бўлакчалари, авария натижасида узилиб тушган ёки путур
етган деталлар ва узеллар (бўлакланишнинг умумий чизиғи маълум бўлса,
бўлакчалардан яхлит қисм ясаш), автомашинанинг турли қисмларида
жабрланувчининг кийим-кечакларидан қолган излар (идентификациялаш
мақсадида) бўйича трасология тадқиқотлари ўтказилади.
Ҳодиса юз берган жойдан яширинган ҳайдовчиларни фош қилиш
мақсадида идентификациявий дактилоскопик экспертизалар тайинлани-
ши мумкин. Бундай экспертизалар учун ҳодисада иштирок этган транс-
порт воситасининг салонида, узеллари ва агрегатларида топилган хўл
бармоқ излари объект сифатида хизмат қилади. Тергов вақтида бошқа
криминалистик экспертизалар, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасида, юк
ташишга доир ҳужжатларда, транспорт воситаларининг паспортлари ва
бошқа ҳужжатларда қалбакилик белгилари бор-йўқлигини билиш учун
ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси тайинлаш зарурати
туғилиши мумкин.
Материаллар ва моддаларнинг криминалистик экспертизаси ушбу
тоифадаги ишлар бўйича ўтказиладиган криминалистик экспертизалар
тадқиқотининг энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Экспертиза объектла-
ри: ёнилғи-мойлаш материаллари, сирлаш учун ишлатилган лак-бўёқ ва
бошқалар. Бу ўринда уларнинг қайси гуруҳга мансублиги ёки пайдо
бўлиш манбаига доир масала ҳал этилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликка
доир ишлар тергов қилинаётганида жабрланувчилар, белгиланган қоида-
ларни бузган ҳайдовчилар, биологик манба ҳосилаларининг излари: қон,
соч толалари, мия моддаси ва бошқа шу кабилар суд-тиббиёт экспертиза-
си объектлари бўлиши мумкин. Суд-тиббиёт экспертизаси ўлим сабабла-
ри, тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва ҳодиса юз берган жойда то-
пилган биологик объектларнинг қайси гуруҳга мансублигига доир масала-
ларни ҳал этади. Суд-тиббиёт экспертига ҳодисада иштирок этган транс-
порт воситалари ҳайдовчиларининг соғлиғи, қай пайтда носоғлом ҳолат
ЙТҲга сабаб бўлганлигига доир саволлар берилиши мумкин.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузганликни
тергов қилиш вақтида бошқа турдаги экспертизалар: материалшунослик
(металл деталларнинг бузилиши сабабларини аниқлаш учун); дефектоско-
пик (транспорт воситасининг турли конструкцияларида, деталларида ва
бошқаларда яширин, ички нуқсонларни аниқлаш учун); товаршунослик
(авария туфайли етказилган зиён миқдорини белгилаш учун) экспертиза-
лари ва бир қатор бошқа экспертизалар ўтказиш эҳтиёжи пайдо бўлиши
мумкин.
Тергов эксперименти – анча кенг тарқалган тергов ҳаракати бўлиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |