Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-боб. ЭКОЛОГИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

34-боб. ЭКОЛОГИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ 
 
1-§. Экология соҳасидаги жиноятларнинг оқибатлари 
Ҳозирги шароитда экологик муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ре-
сурслардан оқилона фойдаланиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Тупроқ, 
ер ости бойликлари, ҳаво, сув муҳити, ўсимлик ва ҳайвонот оламига жуда 
катта зарар етказиб келаётган экологик жиноятларга қарши самарали ку-
рашиш муҳим аҳамиятга эга. 
Экологик жиноятлар терговининг самарадорлиги, энг аввало, тергов-
чининг мазкур корхона ва тозалаш иншооти ишлашини ташкил эти-
шнинг ўзига хос томонларини билишига боғлиқ.
Бу жиноятларнинг барчаси тергов услуби нуқтаи назаридан бир хил 
кўринишга эга ва ўз криминалистик белгиларига кўра, яъни содир эти-
лиш тарзи, механизми ва шарт-шароити, содир этган шахс ва кел-
тирган зарар характери жиҳатдан бир-бирига жуда ўхшашдир. Маз-


кур тоифадаги ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларни тергов 
қилиш ва очиш экологик жиноятлар қолдирган типик моддий изларда 
криминалистик аломатлар бутунлай аниқ намоён бўлиши ва уйғунли-
гига боғлиқ. Масалан, табиий муҳитнинг ифлосланиши турли кимёвий 
воситалардан фойдаланиш, энергетик иссиқлик, шовқин, тебраниш, 
радиация тарзида ҳаддан зиёд тарқалиши атроф-муҳит таркибий қи-
смини биологик ва физик тузилмалар ва сифат жиҳатдан жиддий 
оғишларга олиб келади. 
Тупроқ ва ер ости бойликлари, дарё, кўллар, сув омборлари, ка-
наллар, сув ҳавзалари, сизот сувлари, музликлар ва ҳоказолар асосан сано-
ат, транспорт, коммунал хўжаликлар ва бошқа корхоналардан чиққан то-
заланмаган ва зарарсизлантирилмаган оқовалардан ифлосланади. Ҳаво 
бўшлиғи эса асосан қора ва рангли металлургия корхоналари, кимёвий, 
энергетик, нефтни қайта ишлаш саноати томонидан норматив ҳужжатлар-
да белгиланган ва рухсат этилган концентрация (РЭК)дан юқори миқдорда 
чиқариладиган углевод оксиди, олтингугурт, қўрғошин, азот оксидлари, 
симоб, водород сульфиди ва бошқа жонли мавжудот учун хавфли бўлган 
моддалардан ифлосланади. 
Экологик зарар келтирадиган қилмишларни аниқлашда қуйидагила-
рга эътиборни қаратиш керак: 1) мазкур ҳудудда мавжуд чиқинди чиқара-
диган табиатни ифлослайдиган манбалар ишлаб чиқариш корхоналари 
қанча эканлиги; 2) чиқиндининг РЭКдан юқорилиги, уларнинг миқдори, 
ифлосланишнинг давомийлиги, вужудга келган экологик хавфлилик да-
ражаси; 3) тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган оқовалар, ташландиқ 
ва чиқиндиларни сув ҳавзалари ва атмосферага чиқариш сабаблари; 4) ат-
мосфера ва сув муҳитини ифлослашда айбдорлар, айниқса нотўғри кўрса-
тмаси туфайли ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлган шахслар; 5) жиноий 
оқибатларга олиб келган хатти-ҳаракатлар, уларнинг юз берган ва давом 


этган вақти, зарарли оқибатларни бартараф этиш имкониятлари ва бо-
шқаларни белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бир қатор ҳолатларда давлат органларининг санитария назорати ва 
бошқа инспекция ходимларининг талаблари, йўл-йўриқ ва кўрсатмалари-
ни бажармаслик, тозалаш иншоотларини қуриш ёҳуд таъмирлашдан бош 
тортиш натижасида ҳаво ва сувлар ифлосланмоқда. Бунда кўрсатмаларни 
бажармаслик сабаблари ва важларини белгилаш, корхона раҳбари ёҳуд 
бевосита ижрочилар айбини аниқлаб олиш зарур. Тергов ишлари му-
каммаллигини таъминлаш учун жиноят содир этишга олиб келган ен-
гиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи вазият бўйича айбланувчиларни шарт-
шароитларини аниқлаш лозим. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш, техноло-
гик режим талабларига риоя қилиш тозалаш иншоотлари, чанг ва турли 
газларни тутиб қоладиган қурилмаларни ўрганишда муҳим ўрин тутади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish