Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Мурдани кўздан кечиришнинг хос хусусиятлари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Мурдани кўздан кечиришнинг хос хусусиятлари. ЙТҲ юз берган 
жойда мурда умумий қоидаларга биноан текширилади. Айниқса мурдада-
ги излар ва шикастларга алоҳида эътибор қаратиш, одам уриб кетган 
ҳайдовчи яширинган, гувоҳлар йўқ бўлган ноқулай тергов вазияти юзага 
келган пайтда ҳал этувчи муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бунинг учун 
кийим-кечак ҳам, пойабзал ҳам алоҳида синчковлик билан текширилади, 
негаки, уларда кўп ҳолларда кейинчалик транспорт воситасини идентифи-
кация қилиш имконини берадиган ғилдирак қопламаси излари ва бошқа 
излар қолган бўлади. 
Ҳодиса юз берган жойда мурдани кўздан кечириш натижаларини 
қайд этиш вақтида йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган қис-
мининг қаерида, аварияда иштирок этган транспорт воситасига, мавжуд 
изларга (мурдани судраш, тормоз излари ва шу кабилар) нисбатан қаерда 
эканлигини аниқ кўрсатиш муҳимдир. Бу ҳодиса механизмини тиклаш 
имконини беради. Мурданинг гавдаси, кийим-кечагининг ҳолати, уларда-
ги излар ва путур етган жойлар ҳам қайд этилади. Кўздан кечириш жа-
раёнида барча манзара фотосуратга олинади, ўлчанади. Натижалар баён-
номага батафсил ёзилади. Мурдадаги путур етган жойлар, уларнинг ло-
каллашгани, оғирлик даражаси ва мурданинг кийим-кечакларидаги излар-
га қараб, путур автотранспортнинг қайси қисми билан етказилганлиги, 


зарбнинг кучи, йўналиши ва бошқа шу кабилар тўғрисида хулосага келиш 
мумкин. 
Йўл-транспорт ҳодисасида қатнашган ҳайдовчиларни сўроқ 
қилиш. Сўроқ қилишдан олдин ҳайдовчининг шахсини аниқлаш ва ҳуж-
жатлари: ҳайдовчилик гувоҳномаси, автомашинанинг техник паспорти, 
юк ташишга тааллуқли ҳужжатлар, йўл варақалари ва бошқа шунга 
ўхшаш ҳужжатларини текшириш зарур. 
Ҳайдовчини сўроқ қилиш вақтида қуйидаги ҳолатларни аниқлаш ло-
зим: 
1) сўроқ қилинаётган шахс бошқарувидаги транспорт воситасининг 
ҳолати ҳодисага қадар қандай бўлган. Агарда транспорт воситаси носоз 
бўлса, бундай носозлик қандай намоён бўлган, носозлик қачон маълум 
бўлган ва унга барҳам бериш учун қандай чоралар кўрилган; 
2) хавфли вазият юзага келган пайтда ҳайдовчи қандай ҳолатда 
бўлган ва нормал ҳолатни йўқотишнинг сабаблари нимада (транспортни 
узоқ бошқариш натижасидаги толиқиш, алкоголдан маст бўлиш ва бошқа 
шу кабилар); 
3) ҳайдовчи рулни узлуксиз қанча вақт бошқарган ва бундай узоқ 
юришга қандай зарурат бўлган; 
4) хавфли вазият пайдо бўлишида бевосита олдин йўлдаги ҳолат 
қандай бўлган: ҳайдовчи қандай тезликда ҳаракат қилган; йўлда бошқа 
транспорт воситалари, пиёдалар бормиди; улар ўртасида оралиқ масофа 
қанча, улар қайси йўналишда ва тахминан қандай тезликда ҳаракат 
қилишган; йўлнинг ушбу қисмида хавф тўғрисида қандай огоҳлантирувчи 
белгилар бор; йўл қопламасининг ҳолати ва кўриш шароити қандай 
бўлган; 
5) сўроқ қилинувчининг фикрича, хавфли вазият юзага келиш пай-
тида йўлнинг ҳолати қандай бўлган ва бундай вазият юзага келишининг 


сабаби нимада, вазиятнинг хавфлилиги нимада намоён бўлган; сўроқ 
қилинаётган шахс йўлнинг транспорт воситаси ҳаракатланадиган қисмида 
пиёдани кўрганми ва у транспорт воситасига бевосита яқин жойда қаердан 
пайдо бўлди; сўроқ қилинаётган шахс авариянинг олдини олиш учун қан-
дай чоралар кўрган; у йўл ҳаракати қоидаларини бузганми ёки хавфли ва-
зият бошқа сабаб билан пайдо бўлганми; у светофорнинг қайси сигналига 
кўра чорраҳа томон ҳаракат қилган ва бошқа шу кабилар; 
6) одам уриб кетиш, тўқнашув қандай содир бўлган; пиёдага транс-
портнинг қайси қисми урилган; авария вазиятида ва авариядан кейиноқ 
сўроқ қилинаётган ҳайдовчи ўзини қандай тутган; 
7) ҳодиса юз берган жойга бевосита яқин турган транспорт восита-
лари ҳайдовчиларидан қайси бири унинг кўрсатмаларини тасдиқлаши му-
мкин; сўроқ қилинаётган шахс ҳайдовчилар ҳодисани кузатганлиги эҳти-
мол тутилган автомашиналарнинг рақам белгиларини эслаб қолганми; 
8) сўроқ қилинаётган шахс ЙТҲда жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш 
учун қандай чоралар кўрган. 
Ҳодисада қатнашган транспорт воситалари ҳайдовчиларини сўроқ 
қилиш учун юқоридаги саволлар доираси тугал эмас. Бу доира сўроқ 
қилинаётган шахснинг ҳодиса механизмидаги ролига, айб даражасига, 
авария оқибатларининг характери ва оғирлик даражасига ҳамда бошқа шу 
кабиларга қараб кенгайтирилиши ёки торайтирилиши мумкин. Масалан, 
одам урганликда гумон қилиш бўйича қидирув чора-тадбирларини ўтка-
зиш вақтида ушланган ҳайдовчини сўроқ қилиш авария пайтида у қаерда 
бўлганлиги, у авария содир этилган жойдан бошқа жойда бўлганлигини 
ким тасдиқлаши мумкинлигини, ҳодиса юз берган жойдан яширинишга 
уни нима мажбур этганлигини ва бошқа шу кабиларни аниқлашдан бош-
лаш керак. 


ЙТҲда қатнашган ҳайдовчини сўроқ қилиш тўғрисида қарор қабул 
қилинар экан, у ишнинг қандай тугашидан манфаатдор эканлигини 
унутмаслик керак, негаки, ҳақиқат қарор топиши учун сидқидилдан ёрдам 
кўрсатиш истагидаги тажрибали ҳайдовчилар ҳам йўлда юзага келган ва-
зиятни холис баҳолашга, белгиланган қоидаларни ким бузган-у, ким бун-
дан жабр кўрганини фарқлашга қодир бўлмайдилар. Бироқ, ўз хатти-
ҳаракатларига баҳо беришдаги субъективлик ҳамиша ҳам жавобгарликдан 
қочиш ёки айбни бировга ағдариш мақсадини кўзламайди. Масаланинг бу 
жиҳати транспорт воситалари ҳайдовчиларини сўроқ қилиш тактикасини 
белгилаб бериши керак. Улар бераётган маълумотларнинг қай даражада 
тўғрилигига эса, тўпланган далил-исботларнинг жамламаси бўйича баҳо 
бериш мумкин. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish