Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Дастлабки тергов ҳаракатлари ва



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

 
3-§. Дастлабки тергов ҳаракатлари ва 
 тезкор-қидирув чора-тадбирлари 
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини жиноий тарзда бузган-
лик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ва тезкор 
қидирув чора-тадбирлари ёрдамида қандай воқеа юз берганлиги, авария 
келиб чиқишининг сабаби, айибдор ким эканлиги ва қандай моддий зарар 
етказилганлиги аниқланади. Терговнинг дастлабки босқичида энг муҳим 
тергов ҳаракатлари жумласига: ЙТҲ жойини кўздан кечириш; мурдани ва 
ҳодисада иштирок этган транспорт воситаларини кўздан кечириш; 
ҳайдовчини гувоҳлантириш, жабрланувчилар, шоҳидлар ва гумон қили-
наётганларни сўроқ қилиш киради. Терговни бошлаш пайтига келиб юзага 


келган тергов вазиятига ва унинг янги маълумотлар олиш натижасида 
ўзгариши тамойилига қараб бошқа шакллардаги дастлабки тергов ҳарака-
тларини: жабрланувчиларни суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказиш, авто-
техника экспертизаси ўтказиш, гувоҳларни сўроқ қилиш (масалан, ҳоди-
сада иштирок этган транспорт воситасини тасарруф этувчи аниқ автокор-
хона транспортининг техник ҳолати учун жавобгар бўлган ходимларидан 
бирини) ва бошқа шу каби ишларни амалга ошириш зарурати пайдо 
бўлиши мумкин. Далил-исбот материалларининг асосий қисмини олиш ва 
текширилаётган воқеа тўғрисида ҳолис тасаввур ҳосил қилиш имконини 
берадиган ЙТҲ жойини кўздан кечириш техник ва тактик жиҳатдан энг 
мураккаб иш ҳисобланади. 
Терговнинг дастлабки босқичида амалга ошириладиган тезкор 
қидирув чора-тадбирларидан кўзланган асосий мақсад-яширинган 
ҳайдовчиларни, ЙТҲда иштирок этган транспорт воситаларини, ҳодиса-
нинг гувоҳлари ва шоҳидларини қидириб топишдан иборат. Шу мақсадда 
йўлларни тўсиш чора-тадбирлари амалга оширилади, автомобилларга 
техник хизмат кўрсатиш станцияларида, автокорхоналарда текширувлар 
ўтказилади, давлат автомобиль назорати органларидан транспорт эгалари 
тўғрисида маълумотлар олинади., ҳодисанинг аниқланган шоҳидлари ва 
гувоҳлари, шунингдек бошқа шахслар сўроқ қилинади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish