Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


воситаси ва йўлдаги ҳолат ушбу тизимнинг шарт бўлган ва ўзаро



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

воситаси ва йўлдаги ҳолат ушбу тизимнинг шарт бўлган ва ўзаро 
боғлиқ элементларини ташкил этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ана 
шу учала элементнинг тўғри ишлаши ва бир-бирига боғлиқ ҳолда амал 
қилиши орқали таъминланади. Улардан исталган бирининг бошқала-
рига нисбатан номувофиқ келиши туфайли хавфли вазият, яъни 
ҳайдовчининг фавқулотда чоралар кўриши орқали ЙТҲни четлаб 
ўтиш учун ҳали имкониятлар мавжуд бўлган муҳит юзага келади. Би-
роқ, бундай вазият ҳайдовчи, у бошқараётган транспорт воситаси ва 
йўлдаги ҳолат ўртасида алоқадорлик бузилиши натижасида авария 


ҳодисасига айланиши мумкин.
ЙТҲлари механизмидаги сабабий боғланишни қуйидаги тарзда 
тасаввуф этиш мумкин: Ҳайдовчи-транспорт воситаси-йўлдаги ҳолат ти-
зимидаги номувофиқлик хавфли ҳолат юзага келишига сабаб бўлади. Агар 
лозим чоралар кўрилмаса, бу ҳол авария вазиятига айланиб кетиши мум-
кин, бу эса муқаррар равишда зиён кўрилишига олиб келади. 
Шунингдек, Ҳайдовчи-транспорт воситаси-йўлдаги ҳолат тизимида-
ги номувофиқлик ҳайдовчилар, пиёдалар ёки йўловчиларнинг, транспорт 
воситалари ва йўлларнинг техник ҳолати. Йўл ҳаракатини ташкил этиш 
учун маъсул бўлган шахсларнинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли келиб 
чиқиши мумкин. 
Ҳайдовчи бўғинида қоидалардан четга чиқиш сабаблари объектив 
ёки субъектив тусга эга бўлади. Одамлар ва бошқа нарсаларни уриб ке-
тиш, транспорт воситаси билан тўқнашиш ва бошқа хавфли оқибатларга 
йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчини бошқаришнинг одатдаги усуллари-
ни ўзгартиришга ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур этадиган 
ҳар қандай ташқи шароитлар объектив сабаблар жумласига киради. Бел-
гиланган тартиб-қоидаларни баён этилгани тарзда бузиш ҳоллари, одатда, 
агар ҳайдовчи шундай чоралар кўрмаса йўл ҳолатида юқорида таъкидлан-
ганига ўхшаш ёмон оқибатлар келиб чиқиши мумкин, деган хулосага кел-
са, рўй беради. Ҳайдовчининг кўпинча ўринли бўлиб чиқадиган ҳаракат-
лари ана шундайдир. Афсуски, баъзан у йўл қўймасликка ёки олдини 
олишга ҳаракат қилган оқибатлардан ҳам оғирроқ вазиятларни келтириб 
чиқариши мумкин. Масалан, йўлда ҳайдовчи учун кутилмаган тўсиқнинг 
тўсатдан пайдо бўлганлиги туфайли ҳаракат йўналишини кескин ўзгарти-
риб бошқа транспорт воситалари билан тўқнашиб кетишга, пиёдаларни 
туртиб кетиш ва шу каби бошқа ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. 


“Ҳайдовчи” бўғинида тартиб-қоидалардан четга чиқишнинг субъек-
тив сабабларига қуйидагиларни киритиш мумкин: а) зарурат тақозо эт-
маган бир пайтда йўл ҳаракати қоидаларини қасддан ёки эҳтиётсизлик 
оқибатида бузганлик: тезликни йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан 
ошириш., чорраҳалардан ўтиш қоидаларини бузиш, йўл белгиларига риоя 
этмаслик ва шу кабилар; б) касбий жиҳатдан етарли даражада тайёргар-
ликка эга эмаслик, йўлдаги ҳолатни нотўғри баҳолаш ёки тажрибанинг 
етишмаслиги оқибатида транспортни бошқаришнинг нотўғри усулларидан 
фойдаланганлик; в) ҳайдовчи ҳолатидаги унинг иш қобилияти ва ташқи 
вазиятни сезиш ҳиссини пасайтирувчи психофизиологик ўзгаришлар (тра-
нспорт воситасини узоқ вақт бошқариш оқибатида ҳаддан зиёд толиқиш, 
алкоголдан маст бўлиш, тан носоғлиги ва шу кабилар).
Ҳайдовчи тартиб-қоидаларни бузиш оқибатида юзага келадиган ва-
зиятлар хавфлиги шундаки, у бошқараётган транспорт воситаси муайян 
йўналишда ёки вақтда ҳаракат ман этилган ҳудудга кириб қолиб, йўл 
ҳаракати қатнашчилари учун таҳдид солади. Бундай ҳудудлар: қарама-
қарши ҳаракат йўлдаги, пиёдалар йўли, светофорнинг тақиқловчи сигнали 
билан юриш ман этилган чорраҳа ва шу кабилардан иборат бўлиши мум-
кин. Хавфли вазият ҳамиша ҳам ўз-ўзидан аварияларга олиб келавермай-
ди. Қарама-қарши ҳаракат ўтиб кетиш, масалан, рўпарадан транспорт во-
ситаси келаётган бўлса, катта хавф туғдиради. Бундай вазиятларда 
ҳайдовчи ўз вақтида зарур чораларни кўрса (ҳаракат йўналишини ўзгарти-
рса, транспортни кескин тўхтатса ва бошқа усуллар қўлласа), ЙТҲлари 
содир бўлишининг олди олинади. 
Қай пайтда хавфли ҳолатга айланиши мумкин? Белгиланган хавфси-
злик қоидаларини бузган, транспорт воситаси яқинида йўл ҳаракатининг 
бошқа қатнашчилари ёки тўсиқ мавжуд бўлса ва қоидабузарнинг ҳар қан-
дай ҳаракати ҳам одамлар (бошқа тўсиқлар)ни уриб кетиши, транспорт 


воситалари тўқнашиб кетиши ва бошқа оғир оқибатларнинг олдини олиш-
га қодир бўлмай қолсагина, бу каби кўнгилсиз воқеа юз бериши мумкин. 
ЙТҲларини тергов қилиш вақтида ҳайдовчи авариянинг олдини олиш 
имкониятига эга бўлган ёки бўлмаганлик масаласини айниқса синчиклаб 
ўрганиш лозим. 
“Транспорт воситаси” бўғинида четга чиқишлар транспорт восита-
ларининг техник жиҳатидан носозлиги ва улардан фойдаланиш қоидала-
рини бузиш билан боғлиқ бўлиб, айни ана шу салбий кўринишлар ЙТҲла-
ри юз беришига сабаб бўлади. Рулни бошқариш ва тормоз тизимидаги но-
созликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги учун таҳдид соладиган энг жиддий 
сабаблар ҳисобланади. Бундай носозликларнинг йўл ҳаракати қатнашчи-
лари учун хавфлилик даражасининг юқорилиги шу билан изоҳланадики, 
бу каби носозликлар ҳаракат давом этаётган бир пайтда тўсатдан, 
ҳайдовчи учун кутилмаганда пайдо бўлиб, транспорт воситасини бо-
шқаролмай қолади. Шунинг учун хавфли вазиятни авария ҳолатига айла-
ниб кетишини тўхтатиб бўлмайди. Транспорт воситасининг двигатели, 
ҳаракатланувчи қисми, бошқа узеллар ва агрегатларидаги носозликлар 
ЙТҲларига нисбатан камроқ сабаб бўлади. 
“Йўлдаги ҳолат” транспорт воситаси ҳаракатини бошқариш тизими-
нинг элементи сифатида: 
ҳаракат амалга оширилаётган ҳудуддаги йўлнинг техник ҳолатига 
(йўлнинг профили, уланиш қисми, қопламаси, нуқсонлари, тўсиқлар ва шу 
кабиларга); 
йўлнинг хавф тўғрисида огоҳлантирувчи, тўсиқни айланиб ўтишни 
кўрсатувчи ва шу каби бошқа зарур йўл белгилари ва ишоралари билан 
қай даражада таъминланганлигига; 



Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish