Тергов ўтказишни режалаштириш. Қилинган тахмин режалашти-
ришнинг асоси ҳисобланади. Ёнғин тўғрисидаги ишлар бўйича тергов
ўтказишни режалаштириш олға сурилган тахмин мазмуни ва терговнинг
аниқ бир босқичда ҳал этиладиган вазифалар билан асосланган ўзига хос
жиҳатларига эгадир.
Агар ёнғин чиқишига асосий сабаб олов билан эҳтиётсизлик оқибати
эканлиги тахмин қилинса, тергов ўтказишни режалаштиришда ёнғин рўй
берган вақтда бинонинг ичида бўлган шахснинг аҳлоқини ўрганиш наза-
рда тутилади.
Агар ёнғин чиқишига техник носозлик сабаб, деб тахмин қилинса,
уни топиш имкониятини берадиган тегишли эксперт тадқиқоти режа-
лаштирилади. Сўнгра ёнғинга қарши хавфсизлик тартиб-қоидаларига риоя
қилишга жавобгар ва мавжуд асбоблар, машиналар, механизмлар ҳолати-
ни назорат қилишга масъул шахсларни сўроқ қилиш назарда тутилади.
Айни вақтда ёнғин чиққан бинода ишлаётган ходимларни гувоҳ си-
фатида сўроқ қилиш режалаштирилади. Шунингдек, режада тегишли тех-
никага оид ҳужжатларни ажратиб олиш кўзда тутилади.
Агар қасддан ўт қўйиш тўғрисидаги тахмин асос қилиб олинса, жи-
ноят содир этиш сабабларини очиб беришга йўналтирилган тергов ҳара-
катларини ўтказиш режалаштирилади. Бунда тергов режаси жиноятнинг
барча таркибини ўз ичига олган воқеанинг ҳақиқий ҳарактери тўғрисидаги
бир неча тахминни бир вақтнинг ўзида текширишни назарда тутиши ке-
рак. Масалан, дўкон, омбор ва бошқаларга ўт қўйишдан мақсад у ердаги
ўғирликни ниқоблаш, турар жой биносига ўт қўйишда эса қотилликни
ниқоблаш назарда тутилган бўлиши мумкин. Бундай вазиятларда ёнғин
билан боғлиқ шароитни тадқиқ этишда ўғирлик, қотиллик тўғрисидаги
тахмин режалаштирилади ва текширув ўтказилади.
Бундай ҳолларда тадбирларни суриштирув органлари, жамоатчилик
билан алоқада олдини олиш чораларини кўриш тергов ўтказиш режасида
белгилаб қўйилади.
Экспертизалар. Ёнғин билан боғлиқ ишлар экспертизасининг асо-
сий турлари техник-ёнғин, кимёвий-суд, криминалистик ва техник экспер-
тизаларни ўз ичига олади. Одам қурбон бўлган бўлса суд-тиббиёт экспер-
тизаси, агар ҳайвон ўлган бўлса ветеренария экспертизаси ўтказилади.
Ёнғин чиққан жойни текшириб, гувоҳлар сўроқ қилиниб, бошқа тер-
гов ҳаракатларидан кейин дарҳол юқоридаги экспертизалар бошланиши
керак. Техник-ёнғин экспертиза ишлари ёнғин бўлган жойни кўздан кечи-
риш жараёнида бошланса, унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади.
Техник-ёнғин экспертизасини ўтказишда, қоидага кўра, қуйидаги-
ларни аниқлаб олиш масаласи қўйилади:
1) ёнғин манбаи ва ёнғин чиқишининг сабаблари:
2) ёнғинга қарши хавфсизлик тартиб-қоидаларини бузиш ва ўт қўй-
иш билан боғлиқ далиллар;
3) ёнғин чиққан вақтда шарт-шароит ва унинг ривожланишининг
ўзига хос томонлари (баъзи материаллар ва буюмлар ёнувчанлик дара-
жаси, оловнинг тарқалиш кетма-кетлиги, айрим ҳолатларнинг ёнғин авж
олишига таъсири ва ҳ.к.);
4) вужудга келган оқибатлар ва ўт қўйиш ёки ёнғин хавфсизлиги
тартиб-қоидалари техник талабларига риоя қилмаслик сабаблари ўртаси-
даги алоқалар;
5) мазкур объектда ёнғинга қарши воситалар ҳолати ва олдини
олиш чораларига оид тавсиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |