Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

4-§. Ҳужжатларни кўздан кечириш 
Ҳужжатлар талон-тарож жиноятларини тергашда муҳим далиллар-
дан бири ҳисобланади. Талон-тарож жиноятларини тергашда терговчи 
ҳужжатларни тўплаш, кўздан кечириш ва текшириш ишларини амалга 
оширади. Терговчи мутахассис-бухгалтер ёрдамида муҳрланган ҳужжат-
ларни тўплайди, зарур ҳолларда меъёрий ҳужжатларни тегишли корхо-
налардан талаб қилиб олади. Терговчи тўплаган барча ҳужжатларни
диққат билан таҳлил қилади, уларни текшириб чиқади. Ҳужжатларни 
текшириш усуллари уч турга бўлинади: 
1) Айрим хисоб-китоб ҳужжатларини текшириш усули; 


2) Бир-бири билан ўзаро боғлиқ операцияларни ифода этувчи бир 
неча ҳужжатларни текшириш усули; 
3) Бир турдаги бошлиқларнинг ҳаракатини ифода этувчи ҳуж-
жатларни текшириш усули. 
Айрим хисоб-китоб бухгалтерия ҳужжатлари ўрнатилган тартиб 
бўйича текширилади, яъни ҳужжатларда барча зарурий реквизитларнинг 
борлиги ва уларда шубҳали реквизитларнинг бор ёки йўқлиги аниқлана-
ди. 
Ҳужжатлар форма бўйича текшириб кўрилгандан кейин арифметик 
ва норматив текширувдан ўтказилади. Арифметик текширувда ҳуж-
жатлардаги горизантал ва вертикал графаларда чизилган ёзувлар 
(рақамлар) солиштириб текширилади. Норматив текширувда эса ҳужжат 
мазмунининг ҳаракатдаги норматив актларга - инструкциялар, низомлар, 
қоидалар, харажат, чиқим нормаларига мос келишлиги текширилади. 
Бир-бири билан боғлиқ ўзаро операцияларни ифода этувчи бир неча 
ҳужжатларни текширишда муқобил текширув ва ўзаро назорат усуллар-
дан фойдаланилади. 
Муқобил текширув усулида бир турдаги ҳужжатларнинг турли 
нусхаларини бир-бири билан ўзаро солиштириб текширишдир. Бу нусха-
лар бир ташкилотнинг турли бўлимларидан ёки бир неча ташкилотлардан
олиниши мумкин. 
Ўзаро назорат усулида бир турдаги операциянинг турли ҳужжатлар-
да ифода этилиши солиштириб текширилади. Ўзаро назорат усули ҳар бир 
хўжалик операциясининг турли бухгалтерия ҳужжатларида ифода этили-
шига асосланган. Бухгалтерия ҳужжатлари бошқа турли-туман бошқа 
ҳужжатлар билан солиштириб кўрилиши мумкин. Масалан, кортатека ва 
омборлардаги журнал ёзувлари билан транспорт ҳужжатлари, меҳнат 
дафтарчалари, моддий жавобгар шахснинг ёзувлари ва бошқалар. 


Бухгалтерия ҳужжатларини текширишнинг хусусий усуллари ҳам 
мавжуд. Уларга қуйидагилар киради: 
1) Товар-моддий қимматликлар ва пул воситалари ҳаракатини бево-
сита ифода этувчи кирим-чиқим ҳужжатларидаги маълумотларни ушбу 
операцияни бошқа тарзда ифода этувчи ҳужжатлар-маълумотлар билан 
солиштириб кўриш; 
2) Моддий-товар бойликларни олиш ва бериш операциясини ифода 
этувчи ҳужжатлардаги маълумотларни биринчи операция билан ўзаро 
боғлиқ бўлган бошқа операцияларни ифода этувчи ҳужжат маълумотлари 
билан солиштириб кўриш; 
3) Моддий-товар бойликларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчири-
лганлиги тўғрисидаги маълумотларни улар ташиб ўтказилган таралар 
тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш; 
4) Бухгалтерия ҳисоботи тўғрисидаги маълумотларини тезкор учёт 
маълумотлари билан солиштириб кўриш; 
5) Назорат касса тасмасидаги маълумотларни касса чеклар маълу-
мотлари билан солиштириб кўриш; 
6) Пул воситалари ва моддий товар бойликларни бериш тўғриси-
даги пул воситалари ва моддий товар бойликларни ёзиш ва бериш учун 
асос бўлган ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштириб кўриш. 
Бир турдаги қийматларнинг ҳаракатини ифода этувчи ҳужжатларни 
текшириш усули моддий қийматлар ҳаракатининг одатдаги тартибдан
нотўғри четга чиқиб кетганлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Бу 
усул ёрдамида ҳужжатлардаги дастлабки ёзувлар тикланиб, талон-тарож 
жинояти содир этилганлик факти аниқланади. Ушбу усул қуйидаги ҳо-
латларни аниқлашда қўлланилади: 
1) Бухгалтерия ҳисоби ўз ҳолига ташлаб қўйилган, чалкаштирилган 
бўлса; 


2) Бухгалтерия ҳисоби реестрлари тасодифан ёки қасддан йўқ 
қилинган бўлса; 
3) Дастлабки ҳужжатлар тўлиқ хажмда мавжуд бўлса-да тахлилий 
ҳисобдаги ишларни қисқартиришни тақозо этмаган бўлса; 
4) Тахлилий ҳисоб етарли даражада деталлаштирилмаган бўлса, 
мавжуд суиистеъмолликни аниқлаш учун тахлилий ҳисоб ўрнига 
миқдорига оид ва сортли ҳисобни тиклаш зарур бўлса. 
Ҳисоб-китоб тиклангандан кейин моддий қийматларнинг одатдаги 
айланишдан четга чиқиб кетганлиги аниқланади. Ҳисоб ёзувларини 
тиклаш ёппасига, танлаб ўтказиладиган, тўлиқ ва натура турларга бўли-
нади. Ёппасига тиклашда маълум бир давр оралиғи ичида бажарилган 
маълум моддий қийматларнинг бирча номлари бўйича тикланади. Танлаб 
ўтказиладиган тиклашда эса айрим ҳисоб ёзувлари ёки айрим қийматлар-
нинг номлари тикланади. 
Ҳисоб ёзувларини тўлиқ ва нотўлиқ ҳисобга олишнинг хусусий 
усуллари тўғрисида юқорида баён этилди. Ҳисоб ёзувларини нотўла ра-
вишда тиклаш ҳам мавжуд бўлиб, унга қолдиқларни контроль солишти-
риб кўриш киради. 
Қолдиқларни назорат тарзида солиштириб текшириш усулининг 
моҳияти шундан иборатки, бу усул орқали текширилаётган маълум давр, 
вақт оралиғида инвентаризациявий ведомостга бир хил турдаги товарлар-
дан қолган қолдиқлар билан товарларнинг ҳаракатдаги бўлган миқдори 
текширилиб кўрилади. 
5-§. Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчилар ва айбланувчиларни 
сўроқ қилиш 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish