6-§. Талон-тарож жиноятини тергаш бўйича экспертизалар
тайинлаш
Давлат ва жамоат мулкини талон-тарож қилиш жиноятларини тер-
гашда турли-туман масалаларни у ёки бу турдаги экспертизаларни тайин-
лаш орқали ҳал қилинади. Қуйида талон-тарож жиноятларини тергашда
тайинланадиган айрим турдаги экспертизалар устида тўхталиб ўтамиз:
1. Бухгалтерия экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал
этиш мақсадида тайинланади:
а) моддий товар қимматликлар, пул воситаларининг кам ёки ортиқча
чиқиш ҳажмини текшириш ва аниқлаш;
б) хом-ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни сарфлашнинг асо-
сли эканлигини текшириш;
в) молия интизомининг бузилганлик ҳолатларини аниқлаш;
г) мазкур объектда ҳисоб-китобнинг тўғри олиб борилганлигини
текшириш;
д) талон-тарож жиноятининг содир этилишига сабаб бўлган шаро-
итларни аниқлаш.
Экспертизани тайинлашдан олдин терговчи эксперт бухгалтер билан
маслаҳатлашиб экспертиза предмети ва вазифалари, текшириш учун оли-
надиган ҳужжатларнинг сони ва турларини, эксперт томонидан ҳал эти-
ладиган саволларнинг мазмунини аниқлайди.
2. Криминалистика экспертизаси қуйидаги масалаларни ҳал этиш
мақсадида тайинланади:
а) дастхатни бажарган шахсни идентификация қилиш;
б) бир неча ҳужжатларни бажарган, тайёрлаган шахсларни аниқлаш;
в) ҳужжатлар мазмунидаги ўзгариш фактларни ва уларни бажариш
усулларини аниқлаш;
г) ҳужжатлардаги дастлабки ёзув мазмунини аниқлаш;
д) ёзув машинкаларини идентификация қилиш;
е) муҳр ва штампларни идентификация қилиш ва ҳ.к.
Талон-тарож жиноятларини тергашда кўпинча дастхат ва текстларни
экспертиза қилиш, ҳужжатларни криминалистик асосда текшириш учун
трасологик экспертизалари тайинланади.
3. Технологик экспертиза қуйидаги масалаларни ҳал этиш мақсадида
тайинланади:
а) технологик режимдан четга чиқиш ҳолларини, уларнинг нимала-
рда ифода этганлигини, ишлаб чиқилган маҳсулот сифатига қандай таъсир
қилганлигини айниқлаш учун;
б) ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот учун қанча хомашё ярим-
фабрикатлар сарф этилганлигини аниқлаш;
в) тайёр маҳсулотларнинг давлат стандарти шартларига мос кели-
шлиги;
г) маълум материаллар ёки маҳсулотларни тайёрлашда ёки ишлаб
чиқаришда сарф этилган хомашё техник шартлар (талаб)ларга мос кели-
шлиги ва ҳ.к.
Экспертиза ўтказиш учун етарли материалларни ўз вақтида етказиб
бериш муҳим аҳамиятга эгадир. Терговчи талон-тарож содир этилган давр
ичида тайёрланган барча маҳсулотларни топишга ҳаракат қилиши лозим.
4. Товаршунослик экспертизаси асосан саноат ва савдо соҳасида со-
дир этилган жиноий ишларни тергашда тайинланади. Экспертизанинг
объекти бўлиб, тайёр маҳсулотлар ҳисобланади. Товаршунослик экспер-
тизаси орқали тайёр маҳсулотларнинг сифати тўғрисидаги тайёр маҳсу-
лотларнинг техник шартлар ва давлат стандарти талабларига мос кели-
шлиги, номи, сорти ва баҳосининг тўғрилиги каби масалалар ҳал этилади.
5. Қурилиши техника экспертизаси асосан қурилиш ишларини олиб
бориш жараёнида содир этилган талон-тарож жиноятларини тергашда
тайинланади ва қурилиш объектининг смета баҳоси, қурилиш ишлари ма-
териаллар нархи сметага мувофиқ аниқланганлиги қурилиш баҳоси қанча
суммага ошириб кўрсатилганлиги каби масалалар ҳал этилади.
Булардан ташқари яна химия, агротехник, ветеринария ва зоотех-
ника экспертизалари ҳам тайинланиши мумкин. Бу турдаги экспертизалар
давлат ва жамоа хўжаликларида, тайёрлов ташкилотларида содир этилган
талон-тарож жиноятларини тергашда тайинланади.
7-§. Талон-тарож жиноятларининг
олдини олиш тадбирлари
Талон-тарож жиноятларининг олдини олиш бўйича олиб борилади-
ган чораларга қуйидагилар киради:
1) талон-тарож жиноятларининг содир эилишига сабаб бўлган ҳо-
латлар ва шарт-шароитларни аниқлаш;
2) уларнинг олдини олиш тадбир тадбирларини ишлаб чиқиш.
Талон-тарож жиноятларининг содир этилишига олиб келган ҳолат-
лар ва шарт-шароитлар 2 гуруҳга бўлинади: жиноятнинг содир этилиши-
даги вазият билан боғлиқ бўлган ҳолатлар; жиноятчининг шахси билан
боғлиқ бўлган ҳолатлар;
Жиноятнинг содир этилишидаги вазият билан боғлиқ бўлган ҳолат-
ларга қуйидагилар киради:
- мансабдор шахслар томонидаги давлат ва жамоат мулкининг
қўриқланишига хўжасизларча ва совуққонлик билан муносабатда бўлиш;
- моддий қийматлар ва пул воситаларини ҳисобга олиш қоидаларининг
бузилишлиги;
- назорат қоидаларининг бузилишлиги;
- қабул қилинган ва берилаётган мулкларнинг сон ва сифати бўйича
қайд этиш қоидаларининг бузилиши;
- юкларни транспортда ташиш қоидаларининг бузилиши;
- моддий қийматлар, мулкнинг етарли даражада қўриқланмаганлиги;
- кадрларни танлаш принципларининг бузилганлиги;
- мулкнинг ҳаракатда бўлишини ифода этувчи ҳужжатларни тузиш
қоидаларининг бузилишлиги.
Бу кўрсатилган ҳолатлар умумий гуруҳлар категориясига киради.
Ҳар бир ҳолатда улар деталлаштирилиши ва аниқликлар киритилиши
мумкин.
Талон-тарож жиноятларини содир этилишига олиб келадиган ҳо-
латлар содир этиш усуллари билан боғлиқ бўлади. Жиноятчилар жиноят
содир этиш усулини танлашда корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил
этиш усулини танлашда корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил
этишдаги кирим-чиқим ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳисоб-
китобнинг яхши йўлга қўйилганлиги, ички тартиб қоидаларининг бажари-
лиши устидан олиб бориладиган назоратнинг бўшлиғи, ўлчов асбоблари-
нинг носозлиги, тафтиш ва инвентаризация текширишларининг юзаки
ўтказилиши ва кадрлар танлашда йўл қўйиладиган камчиликларни ўрга-
ниб, уларда ўзларининг жиноий ҳаракатларини амалга оширишда фойда-
ланилади.
Талон-тарож жиноятларининг содир этилишга олиб келган, ёрдам
берган ҳолатларни аниқлаш ва унинг олдини олиш тадбир чоралари жи-
ноий ишни қўзғатишдан бошлаб, дастлабки терговни тугатишгача бўлган
давр ичида терговчи ички ишлар органи ходимлари ва жамоатчилик ва-
килларининг ёрдами асосида ушбу жиноятларнинг олдини олиш чора
тадбирларини ишлаб чиқади ва уларнинг берган маълумотлар асосида
тайёрланаётган янги жиноятларни бартараф этиш чораларини киради.
Талон-тарож жиноятларининг олдини олишдаги терговчининг про-
филактик йўналишдаги фаолияти муҳим ўрин тутади. Уларга қуйидагилар
киради: тақдимнома киритиш, корхона, муассаса ва ташкилотлар жамоа-
ларининг йиғилишларида маъруза қилиш, умумий ахборот воситалари,
радио, телевидение орқали чиқишлар қилиш ва ҳ.к.
Терговчининг талон-тарож жиноятининг олдини олишдаги асосий
иш формаси жиноят содир этилган корхона ва ташкилотларга тақдимнома
киритиш ҳисобланади. Тақдимномада жиноятни тергаш жараёнида ушбу
корхонада талон-тарож содир бўлиш сабаблари, уни содир этишда яра-
тилган шароитлар ва кимнинг айби билан содир этилганлиги кўрсатилади.
Шунингдек, тақдимномада талон-тарож жиноятининг олдини олиш
йўллари ва воситалари ҳам кўрсатилади. Тақдимноманинг самарадорлиги
кўрсатилган талаблар риоя қилинганлигига, адресатнинг тўғри танланган-
лигига ва унинг бажарилиши устидан тегишли назорат қилинишига
боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |