3-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал
тартиби ва тактикаси
Кўрсатувни ҳодиса жойида текширишнинг процессуал қоидаси
ЖПК 133-моддасида кўрсатилган бўлиб, унга биноан мазкур тергов
ҳаракатини ўтказиш олдидан суриштирувчи ёки терговчи холислар
иштирокида текширилаётган кўрсатувларни эълон қилади. Кўрсатув
берган шахсдан уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини, қўшимча ва ўз-
гартиришлар киритишга эҳтиёж бор ёки йўқлигини сўрайди, текши-
ришнинг мақсади ва тартибини тушунтиради. Башарти гувоҳ ёки
жабрланувчининг кўрсатувлари текширилаётган бўлса, улар кўрсатув
беришдан бош тортганлик ва атайин ёлғон кўрсатув берганлик учун
жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилади.
Бир неча шахснинг кўрсатуви бир вақтнинг ўзида ва бир ҳодиса
жойида текширилиши мумкин эмас. Бу ҳолда сўроқ қилинган шах-
сларнинг кўрсатувлари навбат билан қайси бирларининг кўрсатуви
жиноят иши юзасидан муҳимроқ аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга
олиб, шу шахс кўрсатувидан бошламоқ тавсия этилади.
Процессуал қонунда кўрсатилишича мазкур тергов ҳаракатини
ўтказиш чоғида кўрсатув берган шахс ўзига маълум бўлган, текшири-
лаётган ҳодисанинг айрим шароити, ҳолатини тиклайди, иш учун
аҳамиятли бўлган нарсалар, ҳужжатлар, излар топилган жойларни
кўрсатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, ҳодиса содир
бўлган жойда шароитнинг ўзгарганлигига эътиборни қаратади, ўзи-
нинг аввалги кўрсатувларини аниқлаштиради ва уларга ойдинлик ки-
ритади.
Ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда терговчи ҳозир бўлган
иштирокчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради
ва бу тўғрисида тергов ҳаракатининг баённомасида қайд этади. Тер-
гов ҳаракатининг иштирокчиларига текширув мақсади, вазифалари
тушунтирилади, уларнинг иштирок этишдаги вазифаси белгиланади.
Ҳодиса жойига келишда терговчи кўрсатуви текширилаётган
шахсга йўлнинг тўғрилиги, ҳодиса жойига йўналишни кўрсатишни
таклиф этади ва бошқа қатнашувчиларга бу ҳаракатни диққат билан
кузатишни ва айрим ишга аҳамиятли бўлган ҳолатларга эътибор бе-
ришни тавсия этади.
Ҳодиса жойида кўрсатуви текширилаётган шахс ҳеч қандай чет-
дан таъсир, шаъма ёки ёрдамчи тушунча сўзлар киритилмасдан ўзи
эркин равишда тушунча бериши лозим. Умумий сўроқ ўтказишда
қўлланадиган тартиб-қоида бу ҳолатда ҳам тўлиқ татбиқ этилиши
мумкин. Баъзи ҳолларда мазкур тергов ҳаракати ўтказилган ва ҳодиса
рўй берган вақт орасида маълум муддат ўтган бўлади. Шу сабабли
тушунча бериш жараёнида илгари сўроқ қилинган шахс айрим факт
ва ҳолатларни ёдидан чиқариб қўйиши мумкин. Бундай шароитда
терговчи сўроқ қилинган вақтдаги хабар-маълумотларни унинг
кўрсатувидан ўқиб эълон қилади ва шу билан воқеанинг айрим ҳо-
латларини эслашга ёрдам беради.
Ҳодиса жойида олинган маълумотлар билан кўрсатувни текши-
риш жараёнидаги берилган маълумотлар бир бирига зид бўлса,
кўрсатуви текширилаётган шахс сўроқ вақтида нима сабабдан
нотўғри ёлғон кўрсатув берганлиги текширилади.
Шунингдек, ҳодиса жойида берилган хабарлар ҳам нотўғри
бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда тергов жиноят содир бўлган жойни
кўздан кечириш натижалари билан қиёслаб текширилаётган кўрсату-
внинг қайси қисмлари тўғри, қайсилари эса нотўғри ёки ёддан
чиқарилган эканлигини аниқлайди. Зарур бўлса ҳодиса жойида қайта
қўшимча сўроқ ўтказиши ҳам мумкин бўлади.
Юқорида келтирилган мулоҳазалар амалиётда асосан айбла-
нувчи ва гумон қилинувчиларнинг кўрсатувлари текширилганда ке-
либ чиқадиган вазиятлардир. Бундай вазиятлар жиноятни бир неча
шахслар томонидан содир этилган ҳолларда иштирокчиларнинг ҳар
бирини жиноий ҳаракатини амалга оширишдаги ролини аниқлаш
учун зарур бўлади.
Жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини текширишда ҳам
шундай вазиятлар келиб чиқадики, гувоҳ сўроқ қилинган пайтида
айтган маълумотлари ёдидан кўтарилади ва ҳодиса жойида текшириш
вақтида тўлиқ аниқлик кирита олмайди. Мазкур ҳолатларда терговчи
уларни ҳодиса жойни кўздан кечирганда ва шахсни сўроқ қилганда
олинган маълумотлар билан таништириб ҳақиқий воқеа ҳолатларини
эслашга ёрдам беради.
Кўрсатув берган шахс ҳодиса содир бўлган жойда текшири-
лаётган ҳодисанинг шароит ва ҳолатини тиклайди, иш учун аҳамият-
ли бўлган нарсаларни, ҳужжатларни, изларни қидириб топади ва кўр-
сатади, айрим ҳаракатларни намойиш қилади, текширилаётган ҳоди-
сада у ёки бу нарсанинг қандай аҳамияти бўлганлигини тушунтиради.
Кўрсатувларни текшириш пайтида ҳодиса содир бўлган жой ат-
роф-муҳит шароитининг ўзгарганлигига эътиборни қаратиш ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Чунки тушунча ва аниқлик киритиш учун
кўрсатуви текширилаётган шахс ўзининг аввалги кўрсатувларини
аниқлаштиради, айрим ҳолатларни, бир-бирига боғланишларни
ойдинлаштириб беради. Мазкур ҳолатларда кўрсатуви текшири-
лаётган шахснинг ҳаракатига, тушунтиришига аралашиш, гап қўшиш
ёки ўргатиш ва ишора қилувчи саволлар беришга йўл қўйилмайди.
Терговчи кўрсатуви текширилаётган шахсга ҳодиса жойига бо-
риш учун йўл маршрутини кўрсатишни таклиф қилади, шунда барча
тергов ҳаракати иштирокчилари биргаликда кўрсатилган йўл бўйича
ҳодиса жойи томон йўл олади. Ушбу вақтда терговни кўрсатуви
текширилаётган шахснинг эркин, ҳеч қандай ташқи таъсирсиз, мус-
тақил ва ўз ихтиёри билан йўлни кўрсатиб, жойга бориши ва у ерда
қандай ҳаракат ёки ҳолатни бўлганлигини айтишини кузатиб туради.
Кўрсатуви текширилаётган шахс ҳодиса жойини умумий чегара-
сини белгилаб кўрсатади, терговчининг текширув, назорат қилувчи
ёки қўшимча саволларига тушунча беради. Жавоб беришда сўроқ
қилинган шахс жиноят содир қилинган жойнинг айрим ҳолатларини,
текширилиши лозим бўлган фактларни даставвал сўроқ қилинганда
қандай тартиб ва олдинма-кетинликда сўзлаган бўлса, шундай тарзда
кўрсатиб, ҳодиса жойидаги ўзгаришларни, буюм ва ашёвий далил ва
изларнинг топилган, яширилган жойларини кўрсатади, тушунтириб
беради.
Ҳодиса жойида терговчи кўрсатуви текширилаётган шахсга жи-
ноий ҳаракатнинг айрим вазиятларини такрор кўрсатиш, уни керак
бўлса қиёслаб кўрсатишни таклиф қилиши, айрим ҳолатларни жи-
ноий ҳодиса билан боғлиқлигини тушунтириб беришини талаб қила-
ди. Текширилаётган кўрсатувдаги ҳолатлар ҳодиса жойидаги вазиятга
тўғри келмаса, баъзида зиддиятли вазиятлар мавжуд бўлиб қолса,
терговчи булар ҳақида савол-жавоб қилиб зиддиятли ҳолатларни бар-
тараф қилмоғи лозим.
Кўрсатувлари текширилаётган шахсга у эркин сўзлаб, тегишли
ҳаракатларни намойиш қилганидан сўнг, кўрсатувдаги айрим ҳолат-
ларни ойдинлаштирувчи, шунингдек, унинг эслаш қобилиятини фао-
ллаштирувчи саволлар берилиши мумкин. Тергов ҳаракатида ишти-
рок этувчилар кўрсатуви текширилаётган шахсга терговчининг
рухсати билан савол беришлари мумкин.
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш натижасида аниқланади-
ган маълумотлар қуйидагича ифодаланиши мумкин:
- сўроқ вақтида хабар берилган жой ҳақиқатда ҳодиса рўй бер-
ган жойми ёки бошқами;
- ҳодиса содир бўлган жой сўроқ қилинганнинг кўрсатувидагига
тўғри келадими;
- кўрсатувда баён қилинган ашёвий далил топилган жой, жиноят
содир бўлган ёки излари топилган жойлар қанчалик аниқлангани;
- кўрсатувда қайд қилинган шахснинг ҳодиса жойидаги ҳарака-
ти, қаерда ва қандай ҳаракатларни содир қилганлиги;
- сўроқ қилинганнинг кўрсатувида айтилмаган янги ҳолатлар-
нинг маълум бўлиши.
Маълумки, шахс кўз ўнгида бўлиб ўтган ҳодисаларни айнан
ҳодиса рўй берган жойда батафсилроқ сўзлаб беради.
Шу вақтда олинган кўрсатув илгари сўроқ давомида олинган
маълумотларни тўлдиради ва аниқликлар киритади. Чунки у ҳодиса
жойига келганда ҳақиқий шароит жойида бинолар, гулзорлар ва ҳока-
золарнинг жойлашишига қараб баъзи деталларни ёдига туширади.
Ўзининг олдинги кўрсатувларини тўлдирувчи, исботловчи далиллар-
ни келтиради.
Терговчининг мазкур жиноий ҳодисага тўлиқ баҳо беришида шу
ҳодиса вазиятини қаерда, қандай содир бўлганлигини билиш учун
тергов олиб борилаётган ҳодисани содир қилган айбланувчи билан
биргаликда чиқиб ўша жойни кўради, унинг кўрсатуви қанчалик
ишонарли эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Бу ҳаракатни ўтказишнинг асосий мақсади тўпланган далиллар
юзасидан уларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигига баҳо бериш,
аниқроғи айбланувчининг берган кўрсатувига баҳо беришдир.
Гувоҳ, жабрланувчи ёки айбланувчиларни тергов даврида бер-
ган кўрсатувларини иш бўйича тўпланган бошқа гувоҳ, айбланувчи-
ларнинг кўрсатувлари ёки жиноят ҳодисаси жойини кўздан кечириш
давридаги тўпланган материаллар билан таққослаш усулида ҳам қан-
чалик реал эканлигини билиш мумкин. Лекин кўрсатуви текшири-
лаётган шахс ўзининг кўрсатувини ўзи тасдиқлаб бериши, аниқлик
киритиши жиноят иши бўйича тўғри хулоса чиқаришга енгиллик бе-
ради.
Тергов жараёнида тўпланган далиллар ва кўрсатувларда мавжуд
бўлган ҳолатлар таққосланиб кўрилиши, айниқса гувоҳ, жабрла-
нувчилар ўз кўрсатувларини ўзлари ўша ҳодиса жойида аслидалигича
бўлмаса-да, айнан шу жойда шундай жиноий ҳаракатлар содир
бўлганлигини кўрдим деб, ҳодиса жойида ўша ҳолатни кўрсатиб бе-
риши иш учун аҳамиятли далил бўлиб хизмат қилади.
Кўрсатуви текширилаётган шахсга дахлдор бўлган барча маса-
лаларни изоҳлаш учун тўлиқ имконият, эркинлик берилмоғи лозим.
Унинг воқеа билан боғлиқ бўлган ҳикоясини тўсатдан кесиб қўйиш
туфайли, кўрсатуви текширилаётган шахс ҳаяжонланиб, гапирмай хо-
тирадан чиқариб қўйиши ва натижада кўзланган мақсадга эришмай
қолиш мумкин.
Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам терговчининг бошқарувчилик ро-
ли ва таъсири сезилиб туриши лозим. Унинг топшириқлари асослан-
ган, мантиқан равон ва тўғри таърифланган бўлиши керак. Чунки
қўпол ва асоссиз топшириқлар доимо салбий оқибатларга олиб кела-
ди.
Воқеа жойида кўрсатувни текшириш ҳаракати қандай вазиятда
ўтказилмасин, жиноят қанчалик хавфли ва мураккаб бўлмасин, барча
ҳолларда ҳам кўрсатуви текширилаётган шахснинг психологик ҳола-
тини, унинг ўзини тутиши ва ҳаракатларини кузатиб бориши лозим-
дир. Бу услуб сўроқ қилинаётган шахс ҳақиқатда жиноий ҳодисанинг
иштирокчиси, гувоҳи бўлмай, балки бу тўғрисида бошқалардан
эшитиб, мазкур жойдаги ҳолатнинг барча деталларини билмаслиги ва
тўғри тушунчага эга эмаслиги аниқлашишига ёрдам беради.
Агар кўрсатуви текширилаётган шахс воқеа жойидаги вазият
таъсири остида ўзининг илгариги кўрсатувини рад этиб, уни нотўғри
деб эълон қилса, у ҳолда кўрсатувни текширишни дарҳол тўхтатиш
ва такроран сўроқ ўтказишга тўғри келади. Бундай ҳолда ҳодиса
жойида кўрсатувни текшириш ҳаракатининг баённомасида “сўроқ
қилинган шахс текширилаётган воқеанинг жойини ва ҳолатини кўр-
сата олмади ва илгари берган кўрсатувини ўзгартирди”, деб баённо-
мада қайд этилади.
Тергов амалиётида шундай ҳолатлар учрайдики, сўроқ қилинган
шахснинг кўрсатувини ҳодиса жойида текширишда мазкур шахс
илгари сўроқ пайтида айтмаган янги ҳолатлар тўғрисида, яъни жино-
ятнинг айрим моддий излари тўғрисида, жиноят қуроли, ўғирланган
буюм ёки яшириб қўйилган ашёвий далиллар жойини кўрсатиши му-
мкин. Бундай ҳолда кўрсатувни текшириш натижасида янги ҳолатлар
очилиши, янги маълумотлар олиниши мумкин. Бу ҳолатлар баённо-
мада аниқ ва равшан акс эттирилиши лозим. Шунингдек, мазкур ҳо-
латлар фотосурат ёки видеотасвир ёрдами билан мустаҳкамланса
мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳодиса жойида кўрсатуви текширилаётган шахс ўзи сўзлаб ва
ҳаракатларни намойиш қилиб бўлгач, унга саволлар берилиши мум-
кин. Тергов ҳаракатини ўтказишда қатнашаётган шахслар терговчи ва
суднинг эътиборини, уларнинг фикрича иш ҳолатларини аниқлашти-
ришга ёрдам берадиган барча нарсаларга қаратишга, баъзи ҳаракат-
ларни такрорланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Баъзида шундай ҳолатлар ҳам келиб чиқадики, терговчи жиноий
оқибати мавжуд бўлган ёки изларни, далилларни беркитилган жойла-
рини кўрмаган ва билмаган бўлади. Бу ҳолат кўрсатувни жойида
текшириш жараёнида маълум бўлади. Бундай ҳолларда терговчи кўр-
сатув текшириш чоғида шу жойни тўла текшириб, сўнгра уни про-
цессуал расмийлаштириб, кейин алоҳида такрорий сўроқ ўтказиши
лозим.
Ҳодиса жойида сўроқ қилинган шахснинг кўрсатувини текши-
риш эса, ўз номи билан белгиланиб турганидек, кўрсатувдаги айрим
ҳолатларни, фактларни, текширишдан иборат бўлиб, ундаги маълу-
мотлар тўлдирилиши, аниқланиши, тасдиқланиши мумкин.
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш жараёнида кўрсатуви
текширилаётган шахснинг тушунтириши баёни кўрсатувдаги ҳолат-
ларга тўғри келмаса, терговчи бундай вазиятнинг сабабини аниқлаб
саволлар беради. Ҳодиса жойида берилаётган маълумот, кўрсати-
лаётган жой, излар ва ашёвий далиллар (қуроллар)ни топилган жойи
сўроқда олинган кўрсатувнинг мазмунидаги маълумотларга тўғри ке-
лмаслиги, зиддиятли вазиятларнинг бартараф этилиши, савол-жавоб
билан қайси манбадан олинган маълумот тўғри бўлиб, қайсилари но-
тўғри эканлигини аниқлаш лозим бўлади. Ҳодиса жойидаги маълумо-
тлар тўғри бўлиб, ҳақиқий реал эканлиги аниқланса, сўроқда олинган
маълумотлар нотўғри эканлиги, унинг сабаби, қасддан ёлғон кўрсатув
берганми ёки ёдидан кўтарилиб бошқа сабабларга кўра англашмов-
чиликлар келиб чиққанми, мана шу ҳоллар бартараф қилинмоғи ло-
зим.
Do'stlaringiz bilan baham: |