Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш
тактикаси 
Кўрсатувлари текшириладиган шах-
сдан ўтказиладиган тергов ҳаракати-
да иштирок этишга розилигини 
олиш 
Кўрсатувлари текшириладиган 
шахсга ҳодиса жойига бориш 
йўлини
танлаш, текширилувчи ҳолат-
вазиятларини бажариш ихтиёрини 
бериш 
Кўрсатувлари текшириладиган шах-
слар бир нечта бўлса, уларнинг ҳар 
қайсилари билан алоҳида текширув 
ўтказиш 
Кўрсатувларни текшириш жа-
раёнида сўроқ қилинган шахс 
ҳодиса жойидаги ҳаракатларини 
тушунти-риб, қўшимча маълумот-
лар бериб тўлдириш имконини 
яратиш 
Кўрсатувлари текширилаётган шах-
снинг маълумотлари билан ҳодиса 
жойидаги муайян ҳолатларни 
таққослаш, мос эканини аниқлаш 
Ҳодиса жойида янги излар-
ашёларни топиш мақсадида қиди-
рув ишларини ўтказиш. Кримина-
листик техник воситаларини 
қўллаш 
4-§ Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш натижаларини 
расмийлаштириш 
Мазкур тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштириш 
ЖПКнинг 134-моддаси асосида амалга оширилади. Терговчи жиноят 
иши юзасидан қанчалик юқори савияда тергов ҳаракати ўтказмасин, 
унинг натижалари тегишли тартибда қаламга олинмаса, яъни про-
цессуал жиҳатдан мустаҳкамланмаса, барча қилинган ишлар беҳуда 
бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар қандай тергов ҳаракатининг нати-
жаларини мустаҳкамлаш, расмийлаштириш каби мазкур ҳаракат на-
тижалари ҳам тегишли баённомада тўла ва батафсил ифодаланиши 
зарур. Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш баённомаси уч қи-
смдан иборат бўлиб, кириш қисмида тергов ҳаракатининг ўтказилиш 
жойи, вақти, ким ўтказаётганлиги (лавозими, мансаби, фамилияси) 
бошланган ва тугатилган вақти, тергов ҳаракатининг қатнашчилари, 
жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган кўрсатувлари текширилаётган 


шахс ҳақида маълумотлар кўрсатилади. Кўрсатуви текширилаётган 
шахсга сўроқ вақтида берган маълумотларини ҳодиса жойида такрор-
лаб, тасдиқлаб беришга тайёрми деган савол берилганлиги ва унинг 
тасдиқловчи жавоби олинганлиги ҳақида кўрсатилади. 
Баённоманинг баёнот-тавсиф қисми энг масъулиятли бўлиб, 
тергов ҳаракати бошидан охиригача қандай олдинма-кетинликда 
ўтказилган бўлса, шундай тартибда қайд этилмоғи зарур. Ҳодиса 
жойига қандай йўналишда борилганлиги, йўлни кўрсатиб тушунча 
бериши, айрим жойларнинг ўзига хос белги, мўлжалларини кўрсатиб 
олиб бораётган шахсларнинг кўрсатувидаги ҳолатларига мос келиши 
ҳақида маълумотлар мазкур қисмда ёзилади. 
Кўрсатувнинг ҳодиса жойида текшириш жараёнида кўрсатуви 
текширилаётган шахснинг номидан унинг берган тушунчалари, кўр-
сатилган жойлари ҳақида терговчининг аниқлаштиришга қаратилган 
саволлари ва уларга берилган жавоблари батафсил ёзилиши керак. 
Тергов ҳаракатининг иштирокчилари, жумладан, холислар ҳам савол 
беришлари мумкин. Қатнашчилар аниқланган маълумотлар, топилган 
ашёларни кузатиб қайд қилинганлиги ҳақида баённомада акс эттири-
лади. 
Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баённомасида мазкур 
тергов ҳаракатини ўтказишнинг бутун жараёни ва унинг натижалари 
тўлиқ ёзилади. Бу кўрсатувни текшириш ҳаракати иштирокчилари-
нинг воқеа жойида борган йўл маршрути, ҳодиса жойидаги шароит
предметлар ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади. Сўроқ қилинган ва кўр-
сатуви текширилаётган шахснинг ҳаракатлари ва тушунтиришлари, 
унга берилган саволлар ва бу саволларга олинган жавоб-
тушунтиришларнинг маъносини ўзгартирмасдан, қандай ифодаланган 
бўлса, шундай шаклда қайд қилмоқ лозим. Баённоманинг баёнот қи-
смида маълумотлар, кўрсатуви текширилаётган шахснинг айтган ха-
барлари, тушунтиришлари сўзма-сўз унинг номидан ёзилади. Мазкур 
шахснинг тушунтиришлари саволга берган жавоблари биринчи шахс, 
ҳаракатлари эса учинчи шахс номидан баён қилинади. Тергов ҳарака-
тини ўтказиш жараёнида баённомада қандай илмий-техника восита-
лари қўлланилганлиги тўғрисида, яъни фототасвирга ёки видеота-
свирга туширилганлиги, қидирув асбобларининг қўлланилганлиги, 
фотосуратларнинг тартиб рақами, шунингдек, видеога олишнинг бо-
шланган ва тугалланган вақти ҳамда бу ишларни амалга ошириши 
аппаратлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.


Кўрсатувни ҳодиса жойида текшириш баённомасининг якунло-
вчи қисмида иштирокчилардан тушган таклифлар қўлланилган 
илмий-техник воситалар ҳамда тузилган режа, чизмалар ҳақидаги 
маълумотлар киритилади. 
Баённоманинг якунловчи қисмида видеокассета, фотосурат
жойнинг чизмаси, турли маршрут йўналишларининг графиклари ило-
ва қилинганлиги кўрсатиб тасдиқланади. Тергов ҳаракати натижасида 
топилган, олинган излар, далилий ашёлар, моддалардан олинган на-
муналар рўйхати келтирилади. Тергов ҳаракатининг иштирокчилари 
томонидан қандай таклиф мулоҳазалар келтирилганлиги кўрсатилиб, 
баённоманинг мазмунида барча ҳаракат тўла ва аниқ қайд этилганли-
ги тасдиқланиб имзоланади. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish