Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

Кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш
вазифалари 
Иш материалидаги далилларни 
текшириш 
Кўрсатувлардаги қарама-
қаршиликларни бартараф этиш 
Янги далилларни аниқлаш 
Жиноятни келтириб чиқарган шарт-
шароитларни аниқлаш 


2-§ Кўрсатувни ҳодиса бўлган жойда текширишга тайёргарлик 
кўриш 
Ҳар қандай тергов ҳаракатини ўтказишдан аввал унга тайёргар-
лик кўрилиши зарур бўлганидек, ушбу тергов ҳаракатига ҳам пухта-
лик билан тайёргарлик кўриш ва ташкилий масалаларни ҳал этиш ло-
зим. Мазкур тергов ҳаракатини ўтказиш учун тайёргарлик кўришда 
текшириш предмети бўлган ва асосий текширилувчи манба сўроқ 
қилинган шахснинг кўрсатуви юзасидан унинг жойи, вақти ва ҳолат-
лари текширилиши лозимлиги белгилаб олинади. 
Кўрсатувда айнан қайси ҳолатларни, жой, йўналиш ва ҳоказолар 
текширилиши мўлжалланмоқда, кўздан кечирилган жой бошқа 
ҳудудда бўлса қайта ва қўшимча сўроқ ўтказилиб, сўнг текширишни 
ташкил қилмоқ зарур бўлади. Бундай сўроқ жараёнида янги ҳолатлар 
очилиб қолса, жумладан, номаълум мурдани дафн этилган жойи, жи-
ноят қуроллари беркитилган ва изларни ниқобланган жойлар маълум 
бўлиб қолса, шу кўрсатилган жойга сўроқ қилинган шахс (айбла-
нувчи, гумон қилинувчи) билан, уларнинг иштирокида мазкур жой-
ларни кўздан кечириш лозим ва баённомани ҳам кўздан кечириш 
ҳаракати сифатида расмийлаштирилиб, сўнгра зарурат бўлса, кўрса-
тувни текшириш ўтказилади. 
Ҳодиса жойида кўрсатувларни текшириш ҳаракатини мува-
ффақиятли ва натижали ўтказиш учун илгари бу ерда ўтказилган 
кўздан кечиришга оид материаллар ҳам бўлмоғи лозим. Бундай зару-
рият ҳодиса жойини кўздан кечириш билан мазкур тергов ҳаракати 
орасида бир мунча вақт ўтиб, атроф-муҳит ўзгариши билан дастлабки 
ҳолатнинг шароити ҳам ўзгариб кетиши ва ашёвий далил бўлган 
буюмлар, излар ўзгариб йўқолиб кетиши мумкинлигидан келиб чиқа-
ди. 
Шу сабабдан кўрсатувларни текширишдан олдин уларни жиноят 
ишидаги материаллар билан қиёслаб таҳлил қилинмоғи ва кўздан ке-
чириш баённомасидаги ҳолатларни кўрсатувдаги маълумотлар билан 
мос келиши, зид бўлиши ёки қандай боғлиқлиги текширилади. 
Кўрсатуви текширилаётган шахсларнинг ҳодиса жойига олиб 
бориш чора-тадбирлари ҳам белгилаб олинади. Айниқса қамоқ чо-
раси кўрилган айбланувчи ёки гумон қилинувчиларнинг иштироки 
зарур бўлган тақдирда, уларни ҳодиса жойига олиб боришда хавфси-
злик чоралари ҳам назарда тутилмоғи лозим. Айбланувчи ва гумон 


қилинувчиларнинг розилигини олиш ва тергов ҳаракатини ўтказишда 
мавжуд бўлган асослар билан таништириш ҳам тайёргарик чоралари-
дан биридир. Айбланувчи ва гумон қилинувчилар ҳодиса жойига 
чиқишдан бош тортиши ёки ҳоҳиш билдириши мумкин. Иккала ҳо-
латнинг сабабини психологик ва тактик жиҳатдан таҳлил қилмоқ ло-
зим. Жойга чиқиб кўрсатувни текширишга рози бўлган айбланувчи 
ёки гумон қилинувчи рост ва холисона кўрсатув берганлигини бил-
диради. Шу билан бирга улар бошқа мақсадни ҳам кўзлаши мумкин, 
шерикларининг қилмишини яшириш, жиноий жавобгарликдан ўзини 
қутқариш учун қочишни мўлжаллаш каби. 
Келтирилган фикр-мулоҳазалар гувоҳ ва жабрланувчиларнинг 
кўрсатувларини текширишда амалиётдан маълум бўлишича деярли 
қийинчилик туғдирмайди. Чунки улар сўроқ қилинган пайтда қасддан 
ёлғон кўрсатув бериш ва кўрсатув беришдан бош тортиш учун жи-
ноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилган бўлади. Шунинг учун 
уларнинг кўрсатувларини текширишда ҳодиса жойига чиқиш масала-
си юзасидан тортишувлар бўлмайди. 
Мазкур тергов ҳаракатларини ўтказишга тайёргарлик кўришда 
унда иштирок этадиганларнинг шахслари белгиланиши лозим. Ҳар 
қандай тергов ҳаракатида иштирок этадиган икки холис зарурат 
бўлганда мутахассис ва хавфсизлик чораларини таъминлаш учун те-
гишли тезкор ходимлар ва, ниҳоят, кўрсатуви текшириладиган 
(айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва жабрланувчи) шахсларнинг қат-
нашувини белгилаб қўйилиши лозим. Тергов ҳаракатини ўтказишда 
зарур бўлиб қоладиган илмий-техник воситаларни ҳам тайёрлаш 
муҳим аҳамиятга эга.
Биринчи навбатда ҳодиса рўй берган жойга олиб борувчи йўл, 
жойнинг ўзи, у ердаги излар, ашёвий далилларнинг яширилган, то-
пилган жойларини мустаҳкамлаб тасвирга зарур бўладиган фото-кино 
аппаратлари, видео тасвир ёзиш жиҳозлари, зарурат бўладиган ҳол-
ларда қидирув асбоблари, баъзиларида эса хизмат итларини таъмин-
лаш зарур. Бу чораларни ҳодиса жойига чиқишдан олдин тайёргарлик 
кўриш босқичида белгиланиши зарур.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish