Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

3-§. Ўзаро ҳамкорликнинг турлари 
 


Ҳамкорликнинг процессуал ва нопроцессуал турлари мавжуд. Ҳам-
корликнинг нопроцессуал тури баъзан ташкилий-тактик деб ҳам номлана-
ди. 
Ҳамкорликнинг процессуал турлари қуйидагилар: тергов ҳаракатла-
рини амалга оширишда бошланғич тергов ходимлари томонидан амалга 
ошириладиган тезкор-қидирув тадбирлари; тўхтатиб қўйилган ишлар 
бўйича терговчининг топшириғи билан шахс ва объектларни қидириш; те-
гишли шахслар билан ишлаш; тезкор-қидирув гуруҳларини ташкил этиш. 
Терговчи қидирув ва тезкор-қидирув ишларини амалга ошириш 
ҳақида топшириқ берар экан, у бошланғич тергов органлари олдига фақат 
вазифа қўяди, аммо уни ечиш йўли ва воситаларини белгиламайди, чунки 
бу бошланғич тергов органлари ваколатига киради. Қонун уни бажариш 
муддатини белгиламайди – бу нарса терговчи ва бошланғич тергов органи 
раҳбари билан келишилади. Терговчи талабига кўра қонунда белгиланган 
процессуал мажбурлаш чораларини амалга оширади: қуролланган жино-
ятчини қўлга туширишда ва таъқиб қилишда (пистирма, қувлаш, қуршов, 
турли хил тўсиқ тадбирлар) бошланғич орган вакилларининг иштироки, 
терговчининг олдига келишдан бош тортаётган шахсни олиб келиш, ҳоди-
са ва тинтув жойини ўраб олиш, терговчига қаршилик кўрсатиш ҳоллари-
ни олдини олиш ва бошқалар. 
Бошланғич тергов ходимлари терговчига мураккаб ва катта ҳажм-
даги тергов ҳаракатларини тайёрлаш ва амалга оширишда ёрдам беради-
лар, ушбу ҳаракатлар давомида у ёки бу вазифаларни бажарадилар. 
Терговчининг мутахассислар билан ҳамкорлиги қуйидагиларда 
намоён бўлади: 
а) мутахассисларни тергов ҳаракатларига жалб этиш; 
б) суд экспертизаларини ўтказиш; 
в) тафтиш белгилаш ва ўтказиш. 


Терговчи билан бошқа иштирокчилар процессуал ҳамкорлигининг 
энг самарали шакли бўлиб, унинг асосий хусусиятлари қуйидагилар: 
- умумий мақсад сари бўйсундирилган ТТГ томонидан амалга оши-
риладиган тергов ҳаракатлари ва тезкор-тергов тадбирлари; 
- ТТГ аъзоларининг барча ҳаракатлари ўзаро келишилади, хусусан, 
умумий режани ишлаб чиқиш жараёнида; 
- ТТГ иштирокчиларининг ҳар бири ўз ваколати доирасида ҳаракат 
қилиб, функционал мустақилликни сақлаб қолади; 
- ТТГ таркибида ишлаш терговчига тезкор йўл билан олинган 
маълумотдан, тезкор ходимларга эса – тергов ҳаракати вақтида олинган 
маълумотдан дарҳол фойдаланиш имконини беради. 
Умумий қоидага кўра, ТТГ аъзоларининг барча ҳаракатлари аввал-
дан келишилган режага бўйсундирилган бўлсада (режалаштириладиган 
ҳамкорлик), баъзи бир сабабларга кўра режалаштирилмаган ҳаракатларни 
амалга ошириши ҳам мумкин. Масалан, жиноятчиларни жиноят устида 
қўлга олиш, тинтув ва кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатларни амалга 
ошириш. Бу - уйғунлашган ҳамкорликдир.
ТТГ терговчи раҳбарлигида ишлайди. У ишни тергов қилишга, ҳам-
корлик субъектлари олдига ўз вақтида вазифалар қўйишга, тақдим этилган 
маълумотлардан тўлалигича фойдаланишга жавобгардир. 
Амалиётда ТТГнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
1) ҳодиса ерини кўздан кечириш. Бундай гуруҳлар вақтинча бўлиб, 
ички ишлар органлари навбатчи қисмларида бўлади ва ўрнатилган жадва-
лга мувофиқ алмашади. Гуруҳ таркиби ҳар доим янгиланиб туради; унинг 
таркибига терговчи, жиноят қидирув ходими, мутахассислар – кримина-
лист ва суд-тиббиёт мутахассиси, кинолог киради. Гуруҳ мажбуриятлари – 
ҳодиса жойини малакали кўздан кечириш ва шу билан боғлиқ кечиктириб 
бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтка-


зишдан иборатдир. Ички ишлар органи хизмат кўрсатадиган аҳолининг 
сони ва ҳудуднинг катта-кичиклигига қараб бир вақтнинг ўзида бир неча 
ТТГ навбатчилик қилиши мумкин. 
2) излай босилмай туриб ишлаш. Бу ҳодиса ерига чиққан гуруҳнинг 
айнан ўзи агар унинг вазифалари кўздан кечириш билан чекланмаган бўл-
са ёки махсус ташкил қилинган гуруҳ; 
3) хавфли жиноятларнинг маълум бир турларини очиш: ўғирлик, 
босқинчилик, жинсий жиноятлар ва ҳоказо. Бундай ТТГ доимий бўлиб, 
хизмат кўрсатиш ҳудудида содир этилган жиноят турини очишга ихтисо-
слашган; 
4) уюшган жиноятчилик томонидан содир этилган ҳар қандай жино-
ятни тергов қилиш ва очиш. Бу ҳолатда ТТГ таркибига ички ишлар уюш-
ган жиноятчиликка қарши курашиш махсус бўлинмаларининг тезкор хо-
димлари киради. 
5) мураккаб, кўп эпизодли ишларни тергов қилиш бўйича ТТГ тар-
киби ўзгарувчан бўлади; тергов давомида унинг таркибига турли ихтисо-
сликлар бўйича тезкор ходимлар ва қўшимча жалб этилган терговчилар 
қўшилади. 
6) аввалги йилларда очилмаган жиноятларни тергов қилиш бўйича. 
Гуруҳ доимий асосда ишлайди ва маълум бир турдаги жиноят бўйича 
ихтисослашган бўлиши мумкин.
Ички ишлар органи тергов бўлинмаси бошлиғи ёки прокурор томо-
нидан тузиладиган терговчилар бригадаси, бригада усулидан тезкор тер-
гов гуруҳини фарқлаш зарур. Терговчилар бригадаси фақат бир ёки турли 
идоралар терговчиларидан ташкил топган. Уларга тезкор ходимлар ҳам 
қўшиб берилиши мумкин, аммо улар бригада таркибига кирмайди ва ҳам-
корлик бир марталик кўринишга эга. 
Тезкор-қидирув гуруҳи ва терговчилар бригадасининг таркиби турли 


хил бўлиши мумкин: иккита-учтадан бир неча юзгача. Ҳар бир ТТГ учун 
ўзининг тактик ҳамкорлик усули хосдир. Улар иштирокчилар доираси, ва-
зифалари билан белгиланади. 
Ҳамкорликнинг нопроцессуал шакллари хилма-хил бўлиб, иштирок-
чилар доираси ҳам анча кенгдир. Уларнинг энг асосийлари: 
1) мутахассисларнинг терговчига у ёки бу тергов ҳаракатларини тай-
ёрлашда ва натижаларини баҳолашда кўмаклашиши айбланувчини сўроқ 
қилаётган вақтда суд экспертизаси имкониятлари, қандайдир маҳсулотни 
ишлаб чиқаришда технологик талаблари; терговчининг техник топши-
риқларини бажариш; техник-криминалистик воситаларни тайёрлаш, ҳуж-
жатларни кўпайтириш ва ҳоказо. 
2) тезкор маълумотларнинг ижроси бўйича терговчи ҳаракатларини 
бирга режалаштириш; тезкор маълумот ёрдамида сўроқ қилинаётган шахс 
билан саволларни, жабрланувчи иштирокидаги тезкор гуруҳ тактикасини, 
тезкор-тактик режасини муҳокама қилиш.
Ушбу маълумотлар тури ва улардан фойдаланиш имкониятлари 
қуйидагилар: 
1. Жиноятни тергов қилишга алоқадор шахсларнинг ҳаракатлари 
ҳақида терговчининг йўналтирувчи-тезкор маълумотлари: 
- шубҳаланувчи ва айбланувчининг жиноий фаолияти ҳақида маълу-
мот; 
- жиноятни яширган шахсларнинг ҳаракатлари ҳақида маълумот; 
- терговнинг боришига қаршилик қиладиган ҳаракатларни амалга 
оширилиши ҳақида маълумот; 
- кўрсатилган маълумотлар ва ашёвий далиллар эгалари ҳақида 
маълумот. 
Бу маълумотдан бевосита ва билвосита йўл билан фойдаланиш мум-
кин. 


Тезкор маълумотдан бевосита фойдаланишга қуйидагилар киради: 
- тергов йўналиши ва жиноятчининг шахсини аниқлаш; 
- унинг асосида тергов ҳаракатларининг кетма-кетлиги ва хусусият-
ларини белгилаш; 
- тергов ҳаракатларини асослаш – жиноят устида қўлга олиш, тинтув 
ва бошқалар; 
- рефлексия даражасида устунликка эга бўлиш; бундай вазиятда тез-
кор маълумот «тескари алоқа» ролини ўйнаб, учинчи шахсларга айтганла-
ри бўйича терговчи ўзининг ҳаракатларини «бировнинг кўзи» билан кўра 
олади; 
- тергов вазиятини баҳолаш ва тактик қарор қабул қилишда тезкор 
маълумотларни ҳисобга олиш. 
Тезкор маълумотлардан билвосита фойдаланиш унинг манбаларига 
процессуал тус бериш, сўнг эса ушбу манбалардан мазкур маълумотни 
қайтадан, лекин энди далил сифатида олиш йўлларини излаш шаклида 
намоён бўлади. 
2. Терговчининг ишга алоқадор объектларининг жойлашишига 
йўналтирувчи тезкор маълумот. Ушбу маълумотдан қуйидаги ҳолларда 
фойдаланилади: 
- тинтув ўтказиш, олиб қўйиш, мулкни ҳибсга олишга қарор қилиш; 
- мазкур объектларни уларга процессуал тус бериш мақсадида суд 
ишлаб чиқариши доирасига киритиш учун амалга ошириладиган ҳара-
катларни амалга ошириш. 
3. Тезкор ходим томонидан ёки мутахассис ёрдамида олинган тез-
кор маълумот. 
Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунга кўра, маълумотлар 
тезкор ходим томонидан предмет ва ҳужжатларни ўрганиш, бино ва ин-
шоотларни, жой ва транспорт воситаларини кўздан кечириш орқали ҳамда 


алоқанинг техник каналларидан олиши мумкин. Одатда иш бўйича ашё-
вий далил бўлиб хизмат қиладиган материал объектларни дастлабки ўрга-
ниш натижаларидан исботлашда фойдаланиш анча мураккабдир. Муаммо 
шундаки, қонун бўйича фақат қўзғатилган жиноят иши бўйича экспертиза 
ўтказиш мумкин, материал объектларни дастлабки ўрганиш эса айнан жи-
ноят иши қўзғатиш ёки қўзғатмаслик учун ўтказилади. Амалиётда бундай 
ўрганишларнинг натижалари тегишли экспертиза томонидан қайта қайд 
этилади. Аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи йўқ. Шунинг учун тезкор хо-
дим ушбу натижаларни бошқа йўл билан қонунлаштиришга мажбур, ма-
салан, терговчига уларни манбалари ҳақида ҳисобот берганда. 
3) шахс ва предметларни қидирувини ташкил этишда, турли объ-
ектларни таниб олишда, қидирув иштирокчиларини кенгайтиришда; про-
филактик чораларни кўришда оммавий ахборот воситалари; 
4) муассаса ва корхона маъмуриятлари билан жиноятни содир эти-
лишига кўмаклашган шароитлар ҳақида криминалистик муҳим маълумот-
ни олиш; жиноятни олдини олиш бўйича чоралар кўриш; корхона ва муа-
ссасаларда ҳужжат ва товар айрбошлаш тартибини ўрганиш ва бошқалар; 
5) аҳоли ва жамоат ташкилотлари билан қидирув тадбирларини 
ўтказишда кўмаклашиш, ашёвий ва йўналтирувчи маълумотларни 
аниқлаш, у ёки бу шахс учун тавсифнома олиш ва бошқалар. 
Нопроцессуал шаклдаги ҳамкорлик процессуал шаклдаги ҳамкорлик 
билан бир мақсадни кўзлайди. Бу жиноятни муваффақият билан аниқлаш, 
очиш, тергов қилиш ва самарали олдини олишдир. 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish