Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


-§. Ҳамкорликнинг тактик-услубий қоидалари



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/238
Sana24.02.2022
Hajmi3,73 Mb.
#183437
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238
Bog'liq
58kriminalistika1234bolimpdf

2-§. Ҳамкорликнинг тактик-услубий қоидалари 
Тергов ўтказиш жиноятни очишда ҳамкорликнинг биринчиси – тер-
говчи томонидан иш материалларини таҳлил қилишдан иборат. Бунда 
дастлаб терговчи томонидан ҳамкорлик субъектлари аниқланади. Қўшма 
фаолиятга энг кўп жиноят-қидирув, уюшган жиноятчилик ва иқтисодий 
жиноятларга қарши кураш хизмати, ички ишлар органларининг кримина-
листик хизматлари, Давлат автомобиль назорати, турли хил идора ва 
маъмурий инспекциялар ходимлари жалб этилади. 
Яна бир муҳим вазифа вазиятга оид маълумотларни ҳамкорлар ўрта-
сида алмашинувидир. Маълумот алмашинувида тергов ҳамда тезкор-
қидирув тадбирлари режасининг қай даражада мослиги аниқланади, чунки 
тергов ҳаракатлари, унинг муваффақияти тезкор-қидирув иштирокчила-
рининг тадбирни белгиланган муддатда ва кетма-кетликда ижро этишла-
рига боғлиқ. Ўз вақтида, етарли алоқа алмашинуви тезкор-тергов гуруҳи 
(ТТГ) аъзолари учун алоҳида аҳамият касб этади. Унинг шакллари турли-


ча: ТТГ таркибининг йиғилиши, унинг алоҳида иштирокчиларининг ўзаро 
алоқаси ва ҳоказо. Шу билан бирга тергов сирларини сақлаш, тезкор 
маълумотни четга чиқишига йўл қўймаслик жуда муҳим.
Ҳамкорлик иштирокчилари тергов вазияти ўзгариши билан режага 
ва мақсадларга тузатиш киритиши керак. 
Ҳамкорлик режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
1) тергов ва қидирув версияларининг ифодаси; 
2) ушбу версиялардан келиб чиқувчи ҳолатларнинг рўйхати; 
3) ушбу ҳолатлар ва ҳаракатлар тартибини аниқлаш ва ўрганиш рўй-
хати; 
4) терговчи томонидан амалга ошириладиган қидирув тадбирлари 
рўйхати; 
5) тезкор йўл билан аниқланиши керак бўлган вазиятларнинг ифо-
даси; 
6) бажариш муддатлари, маълумот алмашинуви, режага тузатиш ки-
ритиш; 
7) режанинг ҳар бир банди бўйича ижрочилар рўйхати. 
Тезкор-қидирув режалари алоҳида тезкор ходим томонидан режа-
лаштирилади. Белгиланган тадбирлар ва тергов ҳаракатларининг вақти, 
жойи, муддатига алоҳида эътибор бериш зарур. Тузилган режа тергов 
бўлинмаси ва тегишли тезкор хизмати раҳбарлиги томонидан кўриб 
чиқилади. 
Айниқса терговнинг дастлабки босқичи жуда муҳимдир. Бу нарса 
жиноятни излар босилмай туриб очилиши, айбдорни аниқлаш ва топиш, 
ўғирланган мулкни қидирув билан чамбарчас боғлиқдир.
Ҳамкорлик турли хил вазиятларда пайдо бўлади. Улардан уч тури 
энг кўп учрайди: 


1. Жиноятчи аниқ бўлмаган жиноят (жиноят содир этилганлиги аниқ, 
аммо ким томонидан содир этилганлиги номаълум). Одатда бундай ҳо-
латларда ҳамкорлик ташаббуси ички ишлар органининг навбатчи қисми-
дан чиқади. Жиноят содир этилган жойга тезкор тергов гуруҳи чиқади. 
Гуруҳнинг таркибига терговчи, тегишли мутахассис (криминалист, суд-
тиббиёт мутахассиси), тезкор-қидирув ходими хизмат ити билан киради. 
Уларнинг вазифалари ҳодиса юз берган жойни синчиклаб кўздан кечириб 
олинган маълумотлар асосида жиноятни фош этиш, айбдорни қидириш ва 
қўлга олиш учун ишлатишдан иборат. Айнан шу босқичда қўзғатилган 
жиноят ишини терговга тегишлилиги, бошланғич тергов органлари иши-
нинг йўналиши ва давом эттириши масалалари ҳал этилади. Бундай ҳо-
латларда бошланғич тергов органи мавжуд маълумотларни текшириш, 
қўшимча маълумотлар тўплаш, шунингдек материал объектларни ўрга-
ниш йўли билан иштирок этиши мумкин. 
2. Терговчи томонидан бошланғич тергов материаллари (тезкор ма-
териаллар) асосида жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш. Шунинг-
дек айбдорни ва уларнинг жиноий кирдикорларининг ҳамма ҳаракатлари-
ни аниқлашга қаратиш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш; жиноят-
чи томонидан келтирилган моддий зиённи тўлалигича аниқлаш; жиноий 
йўл билан орттирилган бойликларни далиллар асосида исбот қилиш. 
3. Мураккаб жиноят ишларини тергов қилиш. Бу кўп эпизодли, 
уюшган жиноятчилик томонидан амалга оширилмаган, шунингдек авва-
лги йиллар очилмаган жиноятлардир.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish