Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/148
Sana23.07.2022
Hajmi2,37 Mb.
#845530
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   148
Bog'liq
Ер кодексига шарҳлар 2007

Ер мониторинги
ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, 
ерларга баҳо бериш, салбий жараѐнларнинг олдини олиш ва оқибатларини 
тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат.
Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритишни, ердан 
фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона 
фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза 


39 
қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга 
оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 
декабрдаги 496-сон қарорига асосан (28.02.2003 й.; 14.04.2004 й.; 19.10.2004 
йилларда ўзгартиришлар киритилган) ―Ўзбекистон Республикасида ер 
мониторинги тўғрисида‖ги Низом қабул қилинган. Ушбу Низомда 
кўрсатилишича, муддатлари ва даврийлигига кўра ерларнинг ҳолатини учта 
гуруҳда кузатишлар амалга оширилади: 
базавий (ер мониторингини юритишнинг дастлабки босқичида кузатиш 
объектларининг ҳақиқий ҳолатини қайд этувчи бошланҳич) кузатишлар; 
даврий (йиллик ва табиий тусдаги даврлар бўйича) кузатишлар; 
тезкор (жорий ўзгаришларни қайд қилувчи), бир йилдан кам оралиқ 
даврда мунтазам ѐки бирйўла бажариладиган кузатишлар. 
Қорақалпоҳистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 
ерларнинг базавий ва даврий мониторинги - Қорақалпоҳистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари 
томонидан юритилади.
Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва жисмоний шахслар ер 
мониторинги маълумотларидан белгиланган тартибда ҳақ тўлаган ҳолда 
фойдаланадилар. 
Ер мониторингини юритиш бўйича ишлар давлат бюджети маблаҳлари 
ҳисобига амалга оширилади. 
Давлат ер кадастри
ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, 
уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг 
жойлашган 
манзили 
ва 
ўлчамлари, уларни 
ер 
эгаларига, 
ердан 
фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги 
зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборатдир. 
Давлат ер кадастрининг асосий функцияси – маълумот билан 
таъминлашдир. Бундай маълумот давлат ҳокимияти органлари учун 
мўлжалланган бўлиб, улардан ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар 
ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш 
мақсадида фойдаланилади.
Давлат ер кадастри маълумотларидан ер ресурслари давлат бошқарувини, 
давлат назоратини амалга оширишда фойдаланилади: 
-
ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш; 
-
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни оширишга қаратилган 
чораларни ишлаб чиқиш; 
-
кўчмас мулк ва у билан боҳлиқ битимларни давлат рўйхатига 
олиш; 
-
ер участкасини бир тоифадан бошқасига ўтказиш; 
-
ер тузиш; 
-
ерларни иқтисодий баҳолаш ва табиий ресурслар ичида ерларнинг 
баҳосини ҳисобга олиш; 
-
ер учун ҳақ тўлашни жорий қилиш. 


40 
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари Ўзбекистон 
Республикасининг 28.08.1998 йилги ―Давлат ер кадастри тўғрисида‖ги қонуни 
(13.12.2002 й., 30.08.2003 й., 30.04.2004 й., 03.12.2004 йилларда ўзгатиришлар 
киритилган), Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2000 йилги N 496-сонли 
―Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш 
ҳақида‖ги Қарори (28.02.2003 й., 14.04.2004й., 19.10.2004 йилларда 
ўзгартиришлар киритилган) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2001 й. N 
492-сонли ―Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш 
ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини 
шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги Қарорида 
белгиланган.
 
Ўзбекистон Республикаси ―Давлат ер кадастри тўғрисида‖ги 
қонуннинг 5-моддасида кўрсатилишича, давлат ер кадастрини юритиш 
соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ва махсус ваколатли давлат 
бошқаруви органи амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат 
кадастри давлат қўмитаси давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус 
ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ушбу қонуннинг 7-моддасига кўра давлат ҳокимияти маҳаллий 
органларининг давлат
ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: 
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат 
рўйхатига олинишини ташкил этиш;
давлат ер кадастрини юритиш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан 
молиялаш; 
давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш; 
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш. 

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish