8.
Ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
устидан давлат назоратини ташкил этиш.
Ушбу норма Ўзбекистон
33
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакатнинг бутун ҳудудида ерлардан
оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш давлат назоратини амалга ошириш
ҳуқуқига эга эканлигини англатади.
Ер кодексининг 85-моддасида ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни
муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари
ўз ваколатлари доирасида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун
ер участкаларини олиб қўйиш, шу жумладан ерларни ижарага бериш
шартномаларини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги, шунингдек
ерлардан фойдаланишни чеклаш ва тўхтатиб қўйишга доир материалларни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш ҳуқуқига эга
эканликлари мустаҳкамланган.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни
муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти бир йилда кўпи билан бир марта
текширилиши мумкин. Агар орган ерлардан оқилона фойдаланмаслик ва
уларни муҳофаза қилмаслик сабабларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар
берган бўлса, у белгиланган муддатда мазкур тадбирларни текширишга
ҳақлидир.
Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни
амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахслар ўз фаолиятларининг тўғри
ташкил этилиши ва амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавобгар бўладилар.
5-модда. Вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти
органларининг ер муносабатларини тартибга солиш
соҳасидаги ваколатлари
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоятлар,
Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда
уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали
фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга
ошириш;
ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри
юритилишини ташкил этиш;
юридик шахсларга қишлоқ хўжалик эҳтиѐжлари ҳамда бошқа давлат ва
жамоат эҳтиѐжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер
бериш;
ўлчамидан қатъи назар барча ерларни олиб қўйиш, алоҳида қимматга эга
бўлган унумдор суҳориладиган ерлар, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар
эгаллаган ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари,
илмий-тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба майдонлари,
ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;
34
дипломатия
ваколатхоналари
ҳамда
уларга
тенглаштирилган,
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга
мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиҳи
қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини
белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент
шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа
масалаларни ҳал қилиш.
Ўзбекистон Республикасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш
соҳасидаги давлат бошқарувини ташкил этишда маҳаллий давлат ҳокимият
органлари фаолияти ўзига хос ўрин тутади. Жойлардаги вакиллик органи
ҳисобланадиган Халқ депутатлари кенгашлари ва ижро ҳокимияти бошлиҳи
бўлган ҳокимлар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича маълум
ваколатларга эга бўлиб, ушбу ваколатлар Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг ―Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари‖ деб номланувчи
XXI бобидаги 99-104 моддаларида ҳамда ―Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида‖ги (02.09.1993 й.да қабул қилинган ва 30.08.1997й., 25.12.1998й.,
03.12.2004й.ларда ўзгартиришлар киритилган) қонунда белгиланган. Ушбу
қонуннинг 1-моддасига кўра Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва
шаҳарнинг олий мансабдор шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги
вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар
ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва тегишли халқ депутатлари
Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими юқори турувчи ҳоким
ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким вилоят, туман ва шаҳар учун
умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга
оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар
Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари
Кенгашлари ва ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва
шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси ―Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида‖ги
қонунининг 10-моддасида кўрсатилишича, Вилоят, туман, шаҳар ҳокими
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга
эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг
ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга,
шунингдек ерларни олиб қўйишга ҳақли бўлиб, қабул қилинган бу хусусдаги
қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Бундан ташқари Ер кодексининг шарҳланаѐтган 5-моддасида вилоятлар,
Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга
35
солиш соҳасидаги ваколатлари олти йўналишда амалга оширилиши
белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |