Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят ҳуқуқи фани ва унинг манбалари



Download 3,18 Mb.
bet5/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Жиноят ҳуқуқи фани ва унинг манбалари
Жиноят ҳуқуқи фани юридик фанларнинг таркибий қисми бўлиб, муайян босқичда (ҳозирги бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш босқичида) жамиятда ҳукмрон бўлган жиноят ҳуқуқи ва жиноятчиликка қарши кураш йўли ва воситалари тўғрисидаги қарашлар, ғоялар ва тасаввурлар мажмуи (тизими)дир5[5] . Жиноят ҳуқуқи фани, энг аввало, жиноят содир этилиши муносабати билан вужудга келадиган иккита институтни жиноят ва жазони ўрганади. Жиноят ҳуқуқининг бу иккита ва бошқа институтлари бу ҳодисани қотиб қолган ҳодиса сифатида эмас, балки ўзгарувчан ҳодиса сифатида жиноятчиликда бўлаётган миқдор ва сифат кўрсаткичлари доимий равишда ўзгарувчан, жиноятчиликка қарши курашнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилишни ўрганади. Амалдаги жиноят ҳуқуқини олдинги жиноят ҳуқуқи билан солиштириш, уларнинг жиноятчиликка қарши курашдаги самарадорлиги, социологик тадқиқотларнинг натижалари, жиноят ҳуқуқи жиноят қонуни нормаларини амалда тадбиқ этилишини, уларнинг самарадорлигини, умумлаштириб боради ва бу билан жамиятдаги ижтимоий-сиёсий аҳволга қараб жиноят қонунининг ривожлантириш йўллари ва усулларини ишлаб чиқади.
Шундай қилиб, жиноят ҳуқуқи фанининг предмети — жиноят қонунчилиги ва уларни амалда қўлланиш амалиёти (шу жумладан МДХга кирувчи давлатлар жиноят қонунчилигидаги тажриба-лари), амалдаги жиноят қонуни ва уларни ривожлантириш муаммоларидир.
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети (ҳодисаларни ўрганиш доираси) ҳуқуқ тизимининг бир тармоғи сифатида жиноят ҳуқуқининг предметига нисбатан анча кенгдир.
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети доирасига фақат амалдаги қонунлар ва уларни амалда тадбиқ этилиш амалиётини таҳлил қилиш ва ўрганишнинг ўзи билангина чекланиб қолмасдан жиноят қонунининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнини ҳам ўрганади.
Жиноят ҳуқуқи фанининг предмети доирасига МДХ га кирувчи ва бошқа хорижий мамлакатларнинг жиноят қонунчилигини солиштириш усулларидан фойдаланган ҳолда уларнинг қонунчилик ва ҳуқуқни амалда қўллаш тажрибасидан фойдаланиш мақсадида уларни ўрганиш ҳам киради.
Жиноят ҳуқуқи фақат жиноят содир этилиши оқибатида келиб чиққан ижтимоий муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи фани эса содир этилган жиноятлар ва бу жиноятлар учун тадбиқ этилаётган қонун нормаларининг мазмунини тадқиқ қилиш ва жиноят қонунчилигини ривожлантириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланади.
Демак, жиноят ҳуқуқи ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи фани ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, жиноят содир қилиниши оқибатида келиб чиққан муносабатларни тартибга солмай, уларни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва шу асосда жиноят қонунчилигини ривожлантириш учун тегишли тавсияларни ишлаб чиқади.
Жиноят ҳуқуқи амалиёт билан боғланмаган ҳолда ўзи мустақил равишда ривожлана олмайди. Бу боғланишнинг шакли турлича бўлиши мумкин. Булар: жиноят қонунини амалда қўлланишини умумлаштириш; мутахасис олимларнинг ҳуқуқни амалда қўлловчи органлар томонидан амалиётни ўрганиш юзасидан олиб бориладиган умумлаштиришларида қатнашиш; янги жиноят қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалдагисини ривожлантириш; ушбу соҳа олимларининг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳамда Республика Бош прокуратурасининг маслаҳат Кенгашида қатнашиш, жиноят қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорлари лойиҳалари юзасидан тегишли хулосалар бериш ва ҳоказолар.
Жиноят ҳуқуқи фани худди жиноят ҳуқуқидек жиноятчилик ва унга қарши кураш муаммоларини ўрганувчи бошқа фанлар билан бевосита боғлиқдир. Жиноят ҳуқуқи фани айниқса, криминология, жиноят-ижроия ҳуқуқи, статистика, криминалистика, суд психологияси, суд психиатрияси фанлари билан бевосита боғлиқдир.
Ана шу жиноят-ҳуқуқий фанлар учун ягона асос бу жиноятчиликка қарши кураш муаммоларини тадқиқ қилиш ва уни иложи борича қисқартириш йўллари ва усуллари муаммоларини тадқиқ қилишдан иборатдир. Шундай бўлсада, бу ҳуқуқий фанларнинг ҳар бирининг ўз мазмуни, ўзига хос махсус хусусиятлари, ўрганадиган ижтимоий муносабатлар доираси бор.
Агар криминология фанининг предмети жиноятчиликни ижтимоий ҳодиса сифатида унинг шароит ва сабабларини, жиноятчилик динамикаси, жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни энг кам миқдоригача камайтириш йўллари ва усулларини, жиноятнинг шахсини ва жиноятчиликнинг олдини олиш чораларини ўрганиш бўлса, жиноят ҳуқуқи фанининг предмети жиноят қонунчилигидир. Криминология жиноятчилик билан боғлиқ бўлган муаммоларни тадқиқ қилишда жиноят қонунига таянади ва ўрганиш услуби социологик усул ҳисобланади.
Ҳуқуқий статистиканинг предмети–жиноятчиликнинг миқдор кўрсаткичлари, унинг структураси, умуман ёки алоҳида гуруҳдаги жиноятчиликнинг динамикаси бўлса, жиноят ҳуқуқи фани ўз тадқиқотларида жиноят статистикаси маълумотларига таянади.
Жиноят ҳуқуқи фани учун жиноят статистикасининг яна бир аҳамияти шундаки, у ёки бу ижтимоий салбий ҳодисани криминализация қилиш ёки декриминализация қилиш масаласини ҳал қилишда фойдаланилади.
Жиноят ҳуқуқи фани билан бевосита боғлиқ бўлган фанлардан яна бири жиноят-ижроия ҳуқуқидир. Жиноят ижроия ҳуқуқининг предмети жиноий жазоларни ижро этишдан келиб чиқадиган муносабатларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш муаммолари ҳисобланади. Жиноят ижроия ҳуқуқи жиноий жазоларни ижро этиш натижалари самарадорлигининг, жазонинг мақсадига қай даражада эришилганлигини ўрганади.
Жиноят ҳуқуқи фани криминалистика фани билан ҳам боғлиқдир. Криминалистика фанининг предмети содир қилинган жиноятлар юзасидан далилларни аниқлаш ва уларни тадқиқ қилиш, жиноятчини қидириш ва шахсини аниқлаш муаммолари ҳисобланади.
Жиноят ҳуқуқи фани амалий аҳамиятга эга бўлган бошқа фанларнинг, масалан, суд руҳиятшунослиги, суд тиббиёти, суд психиатриясининг маълумотларидан фойдаланган ҳолда криминалистика фанига таянади ва содир этилган жиноятни очиш, жиноят содир этилишининг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш, жиноятчи шахсига аниқ баҳо бериш, жиноят таркибининг барча белгиларини тўғри ва батафсил аниқлаш имкониятига эга бўлади.
Жиноят ҳуқуқи фани жиноят қонунлари ва уларнинг амалда қўлланишини ўрганишда доимий ўзгаришда, ривожланишда деган назарияга таянади. Жиноят ҳуқуқнинг институтлари ва уларнинг тушунчалари назарий андоза сифатида эмас, балки категориялар сифатида, шундай ҳодисанинг ижтимоий ҳодисалар таъсирида юз берганлиги масалаларини статистика нуқтаи назаридан эмас, балки доимий равишда ўзгартирувчи ҳодиса сифатида тадқиқ қилади. Бундай ҳолат у ёки бу жиноят ҳуқуқий нормасининг ижтимоий зарурлигини, жиноят қонунчилиги нормаларини ривожлантириб бориш, ўзгартиришларнинг зарурлигини асослаш имкониятини беради.
Жиноят ҳуқуқи фани ўзининг предмети ҳисобланган институтлар ва тушунчаларни тадқиқ қилишнинг махсус усулларидан фойдаланади. Булар тизимли тузилиш, ҳуқуқий солиштириш, мантиқий таҳлил кабилардир.
Юқорида айтилганларни умумлаштириб жиноят ҳуқуқи фанининг ҳозирги даврда олдида турган вазифаларни қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
1. Бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатни шакллантириш даврида амалдаги жиноят қонунчилиги ва унинг нормаларини давр талабига жавоб бера олиши ва уларнинг самарадорлиги нуқтаи назардан ўрганиш мақсадида кенг доирадаги тадқиқот ишларини олиб бориш;
2. Умуман жиноят қонунчилигини, унинг алоҳида институтлари ва жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг амалда қўлланишини батафсил тадқиқ қилиш ва умумлаштириш асосида у ёки бу салбий ижтимоий ҳодисани декриминализация ёки криминализация қилиш, жиноят қонунини либераллаштириш ҳамда жиноят қонунчилигини ривожлантириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
3. Жиноят қонунчилигини ривожлантиришда олимлар ва расмий идоралар ходимлари кучини бирлаштириш;
4. Ўзбекистон жиноят қонунчилигини ривожлантиришда МДХ га кирувчи ва бошқа давлатларнинг қонунчилигини, айниқса бозор иқтисодиёти тизими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, экология соҳасидаги жиноят қонуни институтларини амалда қўлланиш тажрибаларни ўрганиш, зарур бўлса, Ўзбекистон жиноят қонунчилигида уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланиш;
5. Ҳуқуқий-демократик давлатнинг талабларига принцип жиҳатидан тўла жавоб бера оладиган жиноят қонунини ишлаб чиқиш мақсадида илмий прогноз қилиш ва уни ривожлантириш йўлларини белгиловчи концепциясини ишлаб чиқиш.
Шундай қилиб, жиноят ҳуқуқи махсус ўқитиладиган, ўзининг тадқиқ қилиш предметига эга бўлган жиноят ҳуқуқий фанларнинг бир тармоғидир. Унинг асосий мазмунини амалдаги жиноят қонунини, унинг асосий назарий қоидаларини амалда қўлланишини ўрганиш ташкил этади. Шу билан бирга ўқув фани сифатида жиноят ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиш тарихини, шунингдек хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилиги соҳасидаги тажрибасини ўрганади.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish