Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Ўзбекистон жиноят қонунчилиги



Download 3,18 Mb.
bet14/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

3-§. Ўзбекистон жиноят қонунчилиги
тарихидан қисқача маълумот
Марказий Осиё Россия томонидан босиб олингунча бу минтақа мустақил учта давлатга бўлинган бўлиб, Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликларидан иборат эди. Уларнинг ҳар бири мустақил давлат ҳисобланиб, уларда шариат қонунлари амал қилар эди. Россиянинг босқинчилик уруши туфайли Қўқон хонлиги тамоман тугатилиб, ҳарбий идора қилишга асосланган Туркистон Генерал-Губернаторлиги тузилди8[8].  Демак, Қўқон хонлигининг ҳудуди Россия империясининг бир губернаси сифатида Россияга қўшиб олинди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўз мустақиллигини йўқотган бўлсада, улар расмий жиҳатдан сақлаб қолинди ва Россиянинг колониясига айланди.
Россия Марказий Осиёни босиб олганидан кейин жаҳон колониал сиёсатининг тажрибаларидан келиб чиқиб ҳамда халқнинг қаҳрини ўзига қарши қўзғатишдан чўчиб маҳаллий амал қилган қонунларни ҳамда суд сифатида фаолият олиб борган қозиларни сақлаб қолди. Қозилар шариат қонунлари асосида иш кўрар эдилар. Лекин уларнинг иш кўриш фаолияти чекланган бўлиб, асосан фуқаролик ишларини кўрар, жиноят ишларидан эса жамият учун деярли хавф туғдирмайдиган майда жиноятлар масалан, майда ўғрилик, ҳақорат қилиш, баданга енгил шикаст етказиш каби жиноятларнигина кўриши мумкин эди.
1865 йилда «Туркистон вилоятини идора қилиш ҳақида вақ-тинча Низом» қабул қилиниб, шу Низомга асосан Туркистондаги ҳамма маъмурий идоралар ва суд Туркистон ҳарбий губернаторига бўйсундирилди. Майда жиноятлардан бошқа барча жиноятлар Чор ҳукуматининг судлари ёки ҳарбий судларда кўрилиб, Чор Россияси жиноят қонунлари асосида ҳал қилинар эди.
Чор Россияси Марказий Осиёда маълум даражада шариат қонунларини сақлаб қолиб, шариат бўйича колониал ҳокимият ва идораларга халқни бўйсундириш учун фойдаланган эди. Айниқса, давлат солиқларини ундириш масаласида шариат қонунларидан кенг фойдаланар эди.
Туркистонда қозоқ ва қирғиз халқи яшайдиган жойларда 1867-1868 йиллардаги Низомга биноан бийлар суди ташкил этилди. Бийларнинг жиноят ишларини кўриш ҳуқуқи чегараланган бўлиб, улар ўз ишларини одат ҳуқуқига асосан олиб борар эдилар. Юқорида айтилган Низомга биноан бий судлари шахсга қарши, мулкка қарши (талончилик ва босқинчиликдан ташқари оилавий можаролардан келиб чиқадиган жиноятлар, мусулмон динига қарши содир қилинган жиноятларнигина кўрар эди. Бошқа барча жиноятлар Россия империяси жиноят қонунлари асосида ҳал қилинган.
Одат ҳуқуқи қонун тариқасида эълон қилинмай, оғзаки, авлоддан авлодга ўтиб келаётган тартиблардан иборат бўлган.
1917 йил Октябр тўнтаришидан кейин ҳам қози ва бий судлари вақтинча сақлаб қолинди.
Бухоро амирлиги ва Хоразм хонлиги янги Советлар давлатининг босқинчилик уруши туфайли 1920 йили тугатилди ва Совет давлати таркибига кирувчи Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари ташкил қилинди. Шу вақтгача бу давлатларда шариат қонунлари амал қилиб келган бўлса, энди уларда ҳам совет қонунлари жорий қилинди.
Собиқ Чор Россияси даврида Марказий Осиёнинг бевосита Россия ҳудудига Туркистон губернаси сифатида кирган қисми Октябрь революциясидан кейин Туркистон автоном республикаси сифатида РСФСР таркибига кирган бўлиб, Рсфср Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг жиноят ҳуқуқининг Умумий ва Махсус қисмига доир декретлари, йўриқнома ва бошқа актлари ўша даврда Туркистон автоном Республикаси ҳудудида автоном Республика Марказий ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг махсус қарори билан ёки тўғридан-тўғри автоном республикага жорий этилаверар эди9[9]. 1919 йилнинг декабр ойи РСФСР жиноят ҳуқуқи бўйича асосий қўлланма чиқарилди. Асосий қўлланма фақат жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмига тегишли нормалардан иборат эди. Асосий қўлланма 1920 йил 20 апрелда «РСФСР нинг Туркистон автоном республикаси жиноят ҳуқуқи бўйича Асосий қўлланма» номи билан нашр этилди. Бу асосий қўлланма биринчи жиноят қонуни эди.
1922 йил 24 майда РСФСРнинг Жиноят кодекси қабул қилинди ва бу Кодекснинг Туркистон Республикасида ҳам амал қилиниши тўғрисида 1922 йил 21 июлда Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси қарор қабул қилди. Бу кодекс Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари ҳудудига ҳам жорий қилинди10[10].
1924 йили СССР ташкил этилиб, Ўзбекистон иттифоқдош республика сифатида СССР таркибига кирди.
СССР ташкил этилганидан кейин 1924 йил 31 октябр “ССР Иттифоқи ва Иттифоқдош республикалар жиноят қонунлари Асосий қоидалари” қабул қилиниб, унда жиноят ҳуқуқи Умумий қисмининг муҳим қоидалари баён қилинган эди. Асосий қоидалар Умумиттифоқ қонуни бўлиб, барча иттифоқдош республикалар ҳудудида бирдай амал қилар эди.
1926 йил 16 июнда Ўзбекистон ССРнинг биринчи Жиноят кодекси қабул қилиниб, 1926 йил 1 июлдан амалга киритилди. (Бу Кодекс ўша даврда Тожикистон АССР да ҳам амал қилар эди). Ушбу Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмлардан иборат бўлиб, Умумий қисми тўрт бўлимдан, Махсус қисми ўн бобдан иборат эди. Бу кодекс умумиттифоқ қонуни ҳисобланган, 1924 йил 31 октябрда қабул қилинган «ССР Иттифоқи ва Иттифоқдош республикалар жиноят қонунлари Асосий қоидалар”га мувофиқ равишда қабул қилинган эди.
Умумий қисмининг биринчи бўлимида жиноят қонунининг амал қилиш доираси, яъни СССР фуқаролари ва хорижий мамлакатлар фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида қилган жиноятлари учун жавобгарлик, иккинчи бўлимда Жиноят кодексининг вазифалари, жиноят тушунчаси, ижтимоий муҳофаза чораларининг мақсади, аналогия, айб шакллари, жиноят босқичлари, иштирокчилик, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар, жиноий жавобгарликка тортиш муҳлатлари, судга тушмаган деб ҳисоблаш ва бошқа нормалар баён қилинган эди.
Учинчи бўлимида жиноят содир қилган шахсларни суд йўли билан тузатиш хусусиятлардаги чоралар, тиббий ва тиббий педагогик характердаги чоралар, жавобгарликни енгиллаш-тирадиган ва оғирлаштирадиган ҳолатлар кўзда тутилганди.
Тўртинчи бўлимида ижтимоий муҳофаза чораларидан муддатидан илгари озод қилиш тартиблари назарда тутилган эди.
Кодекснинг Махсус қисми қуйидаги боблардан иборат эди:
1. Давлатга қарши (контрреволюцион ва идора қилиш тартибига қарши жиноятлар;
2. Ҳарбий жиноятлар;
3. Мансабдорлик жиноятлари;
4. Динни давлатда ажратиш тўғрисидаги қонунларни бузишга оид жиноятлар;
5. Хўжалик жиноятлари
6. Шахснинг ҳаётига, соғлиғига, озодлигига ва обрўсига қарши қаратилган жиноятлар;
7. Мулкий жиноятлар;
8. Халқнинг саломатлигини, жамоат хавфсизлигини ва оилавий тартиб сақлаш қоидаларини бузиш;
9. Маҳаллий маиший жиноятлар;
10. Сув жиноятлари.
РСФСРнинг 1922 йили қабул қилинган Жиноят кодекси 1926 йилгача, яъни Ўзбекистоннинг Жиноят кодекси амалга киритилгунча Ўзбекистон ҳудудида кучда бўлди.
Ўзбекистоннинг бу Жиноят кодекси 1960 йил 1 январгача амалда бўлди. Ушбу Жиноят кодекси асосан давлатни, ўша даврда мавжуд бўлган давлат тузумини ҳимоя қилишга, ўша замон нуқтаи назаридан айтганда синфий душмaнларга қарши қаратилган эди. Бу Кодекс Умумий қисмининг иккинчи бўлимида аналогия қоидаларини қўллаб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкинлиги кўзда тутилган эди. Аналогия қоидасига кўра, ўша давр учун ижтимоий хавфли ҳисобланган, лекин бундай қилмиш учун Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шундай қилмишга ўхшашроқ бўлган Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган муайян моддаси билан айбдорни жавобгар қилиш мумкин эди.
1950 йилларнинг охирига келиб, Совет давлати ўзининг янги ривожланиш босқичига кирган, ўша давр нуқтаи назардан айтганда эксплуаторлар (мулкдорлар) синф сифатида тамоман тугатилган, жамият аъзолари ишчи-деҳқон, зиёлилардан, яъни меҳнаткашлардан иборат эди. Шунга кўра қонунларни, шу жумладан жиноят қонунларини қайта кўриб чиқиш зарурати келиб чиққан эди. 1958 йил 25 декабрда Умумиттифоқ жиноят қонуни ҳисобланган учта қонун қабул қилинди. Булар:
1. ССР Иттифоқи ва Иттифоқдош республикалар жиноят қонунлари aсослари:
2. Давлатга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ҳақидаги қонун;
3. Ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик ҳақидаги қонун.
«ССР Иттифоқи ва иттифоқдош республикалар жиноят қонунлари Асослари» жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмидан иборат бўлиб, барча иттифоқдош республикалар ўзларининг Жиноят кодексларини шунга мувофиқ равишда ишлаб чиқишлари ва қабул қилишлари керак эди. Давлатга қарши ва ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи Умумиттифоқ қонунлари ҳеч қандай ўзгаришсиз иттифоқдош республикалар Жиноят кодексига киритилиши шарт эди. Бу қонунларга қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритишга Иттифоқдош республика ҳақли эмас эди. Булардан ташқари, Умумиттифоқ қонуни сифатида ССР Иттифоқи манфаатларига қарши жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи СССР Олий Совет Президумининг фармонлари чиқарилиб, булар ҳам Умумиттифоқ акти ҳисобланиб, иттифоқдош республикалар ҳудудида бир вақтда ва бир хилда амал қилар эди. Буларга, масалан, «Зўрлаб номусга текканлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 1962 йил 20 феврал фармони, «Порахўрлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 1962 йил 20 феврал фармони, «Безорилик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида«ги 1966 йил 26 июль фармони ва бошқалар. Агар Иттифоқдош республиканинг Жиноят кодексининг моддаси ўша фармонга мувофиқлаштирилса, ЖКнинг ўша моддасини фақат умумиттифоқ акти асосидагина ўзгартириш мумкин эди. Юқорида айтганлардан кўриниб турибдики, собиқ СССР расмий жиҳатдан федератив давлат ҳисобланган бўлсада, аслида унитар давлат сифатида бошқарилар эди. Ҳатто энг чекка қишлоқдаги кинокўрсатув хонасига кириш чиптасининг нархини Иттифоқдош республика мустақил равишда белгилай олмас эди. Ҳар бир совет фуқароси, масалан, Карелияда яшовчи фин ёки Москвада яшовчи рус, Чукоткада яшовчи чукча ёки Туркманистон чўлида яшовчи туркман, Ўзбекистонда яшовчи ўзбек ёки Белорусияда яшовчи белорус бўлишидан қатъи назар, уларнинг тили, дини, урф-одатлари, анаъаналари, тарихий хусусиятлари тараққиёт даражаси ва ҳоказо хусусиятларидан қатъи назар, коммунизм қурувчисининг ахлоқ кодексида белгиланган хусусиятларга эга бўлиши керак эди.
Умумиттифоқ қонунлари ҳисобланган юқорида айтилган қонунлар асосида 1959 йил 21 майда Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси қабул қилиниб, 1960 йил 1 январдан амалга киритилди.
Бу Жиноят кодексининг Умумий қисми тўрт бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимида жиноят қонунининг умумий қоидалари, иккинчи бўлими жиноят тўғрисида, учинчи бўлим жазо ҳақида, тўртинчи бўлим жазо тайинлаш ва жазодан озод қилиш тўғрисидаги нормалардан иборат эди.
Махсус қисми ўн бир бобдан иборат бўлиб:
биринчи боб давлатга қарши жиноятлар;
иккинчи боб шахснинг ҳаётига, соғлиғига, озодлигига ва қадр-қимматига қарши жиноятлар;
учинчи боб социалистик мулкка қарши жиноятлар;
тўртинчи боб фуқароларнинг шахсий мулкига қарши жиноятлар;
бешинчи боб фуқароларнинг сиёсий ва меҳнат ҳуқуқларига қарши жиноятлар;
олтинчи боб мансабдорлик жиноятлари;
еттинчи боб одил судловга қарши жиноятлар;
саккизинчи боб хўжалик жиноятлари;
тўққизинчи боб идора қилиш тартибига қарши қаратилган жиноятлар;
ўнинчи боб жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар;
ўн биринчи боб ҳарбий жиноятлар.
Бу Жиноят кодекси 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлди. Агар Ўзбекистоннинг 1926 йили қабул қилинган Жиноят кодексида аналогиядан фойдаланилган бўлса, 1959 йил 21 майда қабул қилинган Жиноят кодексида аналогиядан тамоман воз кечилди.
Жиноятчиликнинг сабаблари тўғрисидаги собиқ советлар даврида марксизм назариясига асосланган инсониятнинг қарама-қарши синфларга бўлинишидан келиб чиқилар эди.
Социализмда социалистик ижтимоий муносабатлар ривожланиб борган сари, жамият аъзолар баркамол бўлиб боради ва натижада жиноятчилик борган сари камайиб боради деган назария ҳукмрон эди. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодекси ана шу нуқтаи назардан ишлаб чиқилган эди. Аслида эса собиқ Совет иттифоқида социалистик ижтимоий муносабатлар шаклланмай жамиятда маъмурий буйруқбозлик тизими ҳукмрон эди. Бундай шароитда жиноятчилик камаймади, социалистик ижтимоий муносабатлар ривожланмади. Жамиятнинг инқирози чуқурлашиб борди. Агар ҳозирги бозор иқтисодиёти тизимида «Мулкдорлар синфини шакллантириш» очиқдан-очиқ эълон қилинган ва жамиятда қонуний ҳодиса ҳисобланган сари у даврда бундай ҳолат яширин бўлиб, ўз-ўзидан жиноятни туғдириб турар эди. Ҳатто инсонлар ўртасида асрлар оша бўлиб турган иқтисодий муносабатлар - шахсларнинг хусусий савдо (чайқовчилик) билан шуғулланиши, хусусий шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини қонун йўли билан тақиқлаб қўйилганлигининг ўзи ўз-ўзидан жиноятчиликни туғдириб тураверар эди. Ўша даврдаги бошқарув ва хўжалик юритиш тизими ўз-ўзидан мансабдорлик жиноятларининг, хўжалик жиноятларининг кўпайиб кетишига сабаб бўлган эди.
Йирик рус криминолог олими В.В. Лунеевнинг келтирган маълумотларига кўра, ХХ асрнинг 60-йилларида собиқ Совет давлатида ғараз мақсадларда содир этиладиган жиноятлар 40-45 фоизни ташкил қилган бўлса, 1989 йил бу кўрсаткич 70 фоизга кўтарилди.11[11] 
Ўша даврдаги мавжуд бошқарув тизими жиноятчиликнинг ўсишини тўхтатишга қодир бўлмай қолди. Натижада жиноят қонуни орқали жиноятчиликнинг ўсишини тўхтатишга ҳаракат қилинди. 1961-1991 йиллар мобайнида Ўзбекистон Жиноят кодексига 350 дан ортиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган эди. Аммо жамиятнинг инқирози борган сари чуқурлашиб, Совет давлати 1991 йилга келиб ўз ҳаётини тугатди. собиқ совет иттифоқи таркибига кирувчи иттифоқдош республикалар ичида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўзбекистон бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлини танлади.
Мустақил Ўзбекистоннинг янги қонунларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бошланди. 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши барча соҳада, шу жумладан янги Жиноят кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун тўла шароит яратиб берди. 1994 йил 22 сентябрда 127 йил қарамликдан кейин мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Жиноят кодекси қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелдан амалга киритилди. Ушбу Кодекс ҳақида олдинги параграфда батафсил баён қилинганлиги сабабли бу ерда яна баён қилишни мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисобладик.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish