Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи — ЎзР ЖКнинг 5-моддасида фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги принципи берилган бўлиб, унда жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар» дейилади.
Фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги принципи Конституциявий принцип бўлиб (ЎзР Конституциясининг 18-моддаси), бу принцип жиноят ҳуқуқига ҳам шундай ҳолда олинган. Демак, ушбу Конституциявий принцип демократик жамиятда фуқаролар ҳуқуқининг асосий мақоми ҳисобланади.
Ушбу принцип жиноят ҳуқуқининг энг муҳим принцип-ларидан бири бўлиб, жиноят содир этишда айбланаётган шахсни жавобгарликка тортишда ҳеч қандай ҳолат ва омиллар таъсир қила олмайди ва ҳамма қонун олдида тенгдирлар.
Аввало айтиш керакки, жиноят қонунининг структураси ва тизими ана шу принципга мувофиқ ишлаб чиқилган. Унда жиноий жавобгарлик ЎзР ЖК нинг 5-моддасида белгиланган белгиларига қараб эмас, балки жиноят қонуни олдида тенгдирлар. Жиноят қонуни нормаларини амалда тадбиқ қилиш вақтида шахснинг бирига юқорида айтилган белгиларига қараб имтиёз берилиши, бошқасига нисбатан эса бошқача муносабатда бўлишига йўл қўймасликнинг ҳал қилувчи шартидир. Шахснинг мансаб мавқеидан қатъи назар, жиноят қонуни олдидаги тенглиги муҳим шартлардан бўлиб, жиноят содир қилишда айбланаётган ҳар қандай мансабдаги шахсларга бирон-бир имтиёз берилмайди. Тўғри, ЎзР ЖК нинг 55 ва 56-моддаларида жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилган бўлиб, ЖКнинг 5-моддасида назарда тутилган ҳолатларнинг бирортаси енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолат бўла олмайди. ЖК нинг 55-56-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар шахсга имтиёз бериш ёки бошқа бирини аҳволини оғирлаштириш бўлмасдан, жиноят содир этилиш ҳолатлари сабаби, жиноят содир қилган киши шахсининг жамият учун ижтимоий хавфлилик даражаси, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жиноят ҳуқуқининг одиллик принципини амалга оширишнинг муҳим шартидир.
Фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги тўғрисидаги Конституциявий принцип анча кенг тушунча бўлиб, фақат жиноят қонунигина эмас, балки барча қонунлар назарда тутилса, жиноят ҳуқуқидаги ҳамманинг қонун олдидаги тенглиги фақат жиноят содир этишда айбланаётган шахсларга тегишли холос.
Тўғри, айрим туркумдаги мансабдор шахслар (масалан, депутатлар) муайян имтиёзга эгадирлар. Масалан, шахсни депутатлик ваколатидан маҳрум қилмай қамоққа олишнинг тақиқланиши. Аммо ундай имтиёзлар жиноят ҳуқуқий имтиёзлар бўлмасдан уларнинг ўз фаолиятларини нормал олиб боришнинг муҳим шартидир. Улар жиноят содир қилган тақдирда депутатлик ваколати бекор қилиниб умумий тартибда жиноий жавобгар қилинаверади. ЎзР ЖК нинг 16-моддаси 2-қисмида белгиланишича жиноят содир этиш пайтида қонунда назарда тутилган ёшга тўлган ақли расо шахслар ЖК да назарда тутилган жиноятлар таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун ягона асос бўлиб хизмат қилади.
Фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги фақат жиноят учун тенг жавобгарлик мажбуриятидангина иборат бўлмай, жиноят содир этишда айбланаётган барча шахслар ўз қилмишларини қонунга мувофиқ равишда баҳоланишини талаб қилиш ҳуқуқига бир хилда эгадирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |