1-боб бЎйича машҚ саволлари
1. Жиноят ҳуқуқи фани қандай фан?
2. Жиноят ҳуқуқининг предметини айтинг?
3. Жиноят ҳуқуқининг вазифалари нималардан иборат?
4. Жиноят ҳуқуқининг манбаларини айтинг?
5. Жиноят ҳуқуқининг принциплари деганда нимани тушунасиз?
6.Жиноят ҳуқуқида қандай конститутциявий принциплар мужассамланган?
7. Айб учун жавобгарлик принципини қандай тушунасиз?
8. Жиноят қонунларини шарҳлаш деб нимага айтилади ва шарҳлашнинг қандай турларидан кґпроқ фойдаланилади?
Фойдаланилган ва ушбу бобни чуҚурроҚ Ўрганишга
тавсия этиладиган адабиётлар
1. Уголовное право. Под ред. И.Я.Казаченко, З.А.Незманова. М,: “Норма-Инфра”,1999.
2. Уголовное право Россия. Под ред. Г.М.Минновский и др.М. 1998.
3. Уголовное право. Под ред. Н.И.Ветрова, И.М.Пяткова. 1-2 Т; М. “Зерцало”, 1999.
4. Д.Ш.Фитчер, А.В.Наумов. Основные концепция современного уголовное право. М: “Юристь”, 1998.
5. А.Киболоник, И.Г.Соломененко. О соответствии уголовного законодательства международному стандарту по правом человека. “Государство и право”, 2001, ст.42-48.
6. Актуальные проблемы уголовного право .М:. 1998.
7. Курс советского уголовного право. В шести томах. Т. 1.М: “Наука”, 1970.
8. О. М.Ведерникова. Современные уголовно-правовые системы: типы, модели, характеристика. М:. “Государство и право”, 2004, №1, ст.68-76.
9. Жалинский А.И. Уголовное право между символическим и рациональном. М: “Государство и право”, 2004, №3, ст.51-57.
10. К.С.Григорьева, В.К.Кудрявцев. Принципы уголовного право. М:. “Наука”, 1998.
11. В.В.Мальцев. Понятие и место уголовного право в системе отраслей право. М:. “Государство и право”, 2000, №5 ст. 49.
12. Рустамбоев М.Х. Комментарий к уголовному кодексу республики Узбекистан. Ташкент, “Ўқитувчи”, 2005 г.
II БОБ. ЖИНОЯТ ҚОНУНИ
1-§. Жиноят қонуни тушунчаси, унинг
хусусиятлари ва аҳамияти
Жиноят қонуни — бу мамлакатнинг Давлат Олий органи (Олий Мажлис) томонидан қабул қилинган, халқнинг эрки, иродасини ифодаловчи бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган жиноий жавобгарликнинг принциплари ва умумий асосларини, жиноят қонунининг умумий қоидаларини белгиловчи, қандай қилмишлар жиноят эканлигини ва уни содир қилган шахсларга қўлланадиган жазоларни, жавобгарлик ёки жазодан озод қилишни назарда тутувчи юридик нормалар мажмуидир.
У ёки бу қилмиш криминализация ёки декриминализация қилиниши ёхуд Кодекснинг моддаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам жиноят қонунининг нормалари ҳисобланади. Лекин улар Жиноят кодексига киритилмагунча амалда тадбиқ этилмайди. Чунки у нормани амалда қўллаш учун Жиноят кодексиниг муайян моддасига мурожаат қилинади.
Жиноят қонуни жиноят ҳуқуқи нормаларининг ифодаланиш шакли бўлиб, уларнинг мажмуи жиноят ҳуқуқини ташкил этади. Юридик адабиётларда қонун, ҳуқуқ нормаси, қонунлар мажмуи ва ҳуқуқ нормалари тушунчалари кўп ишлатилади. Бу тушунчалар маълум даражада ўз мазмунига эга бўлсада, шакл ва мазмун жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келаверади.
ЎзР ЖКнинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланган бўлиб, ушбу Кодексдан иборатдир”, дейилади.
Жиноят қонунчилигининг юридик асоси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларидир. Ўзбекистон бир қатор Халқаро Конвенцияларнинг қатнашчиси бўлиб, 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги жиноят қонуни ана шу конвенцияларнинг нормаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилган. Жумладан, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш (141-модда), геноцид (153-модда), ёлланиш (154-модда), қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (176-модда), бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш (251-модда), гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ бўлган жиноятлар (ЎзР ЖКнинг 270, 271,274-моддалари) ва бошқа жиноятлар халқаро ҳуқуқ нормаларидан олинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддима-сидаёқ, «Ўзбекистон... халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда...
Инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилинганлиги» тўғрисида баён қилинган.
Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат тузумига босқичма-босқич ўтиб бораётган экан, Конституциянинг муқаддимасидаги юқорида келтирилган сўзлар бевосита жиноят қонунчилигига ҳам тегишли бўлиб, ҳуқуқий демократик давлатнинг ижтимоий муносабатларини шаклланишини таъминлашда жиноят қонуни муҳим вазифани бажаради. Чунки янги жамият ижтимоий муносабатларни шаклланишига тўсқинлик қиладиган ҳар қандай жиноий қилмишларга қарши кураш ишларида жиноят қонуни асосий восита сифатида фойдаланилади. Мамлакатимизда кенг доирада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар халқ ҳокимиятини ривожлантириш асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонуннинг устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш механизмини ривожлантиришга қаратилган. Бу бевосита жиноят ҳуқуқига ҳам тегишлидир. Мамлакатимизда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш принципига амал қилган ҳолда ривожлантириш натижасида жамиятда жиддий ўзгаришлар юз берди. Президентимиз И.А.Каримов иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг олтинчи сессиясида «Адолат — қонун устуворлигида» мавзусида қилган маърузасида «Айниқса, очиқ демократик давлат ва жамият қуриш мақсадида янгича бошқарув ва бозор муносабларига асосланган иқтисодиёт тизими шакллангани ҳамда ўзимизга мос ва ўзимизга хос мустақил ривожланиш стратегиясини амалга ошираётганимиз, жаҳон ҳамжамиятида муносиб обрў-эътибор қозонганимиз Ватанимизнинг буюк келажаги сари қўйилган муҳим қадамдир»7[7], деган эди. Бу даврга келиб, жамиятимизнинг барча соҳаларини демократлаштириш, тубдан янгиланиш жараёнлари қамраб олган бўлиб, бу жараён бевосита жиноят қонунчилигида ҳам юз берди. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида жиноятчиликка қарши кураш масаласи ғоят кескин қўйилган бўлиб, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан оғир жазо чоралари қўллашга мойиллик кўпроқ эди. Энди жамият ривожланиши шундай даражага келдики, энди тарбиявий хусусияти кўпроқ бўлган, яъни озодликдан маҳрум қилишдан бошқа турдаги жазоларни тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлиб қолди. Натижада Жиноят кодексига жиддий қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилди ва қонунларни либераллаштириш йўлида жиддий қадам қўйилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар доираси анча кенгайтирилди, жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш мумкин бўлган нормалар доираси кенгайтирилди. Бу давргача ҳуқуқ, унинг алоҳида тармоқлари ва институтлари давлат машинасининг белгиловчиси (атрибути), давлат аппаратининг муайян қисми сифатида мажуд бўлган бўлса, ҳуқуқий-демократик давлат шароитида ҳуқуқ Олий Давлат Ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган, халқнинг эрки, иродасини қонунда ифодаловчи, давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув идораларининг фаолиятини тартибга солувчиси бўлиб қолади.
Ҳуқуқий давлатда Қонун давлатнинг пойдевори, фуқаролар-нинг эркинлиги ва тенглигининг ҳимоячиси, жамиятда тартиб ва уюшқоқликни таъминловчи, ижтимоий адолат принцип-ларининг кафолати бўлиб қолади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, юридик қонунлар табиат ва жамиятнинг табиий қонунларидан фарқ қилиб, жамиятнинг муайян даврдаги манфаатлари ва талабларидан келиб чиққан ҳолда мазмун-моҳияти, мақсад ва йўналишлари жиҳатидан қонун чиқарувчи органнинг иродаси билан боғлиқ бўлади. Чунки юридик қонунлар, шу жумладан жиноят қонуни муайян даврдаги жамиятнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини чуқур ўрганган ҳолда ишлаб чиқилади. Қонуннинг, шу жумладан жиноят қонунининг мазмунини жамият ҳаётининг моддий шароитлари, унинг манфаат ва эҳтиёжлари белгилайди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Давлат Ҳокимияти органининг қонунчилик фаолиятига алоҳида аҳамият бериш ва уни янада яхшилаш талаб қилинади. Бу борада Ўзбекистон Олий Мажлисининг икки палатадан иборат тарзда ташкил қилиниши айни муддао бўлди.
Амалдаги жиноят қонунида унинг принциплари ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Конституциясига тўла мувофиқ-лигини, ҳуқуқий демократик давлатнинг жиноят қонуни эканлигининг исботи ҳисобланади.
Содир этилган қилмишда қонунда назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлгандагина жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди”, деб белгиланган.
Жиноят қонуни фақат жиноят содир қилган шахс билан давлат номидан иш кўраётган ҳуқуқни амалда қўлловчи органлар ўртасида вужудга келган жиноят ҳуқуқий муносабатлар доирасидагина қўлланиши мумкин. Бунда жиноий жавобгарликка тортиш, жиноят ишини қўзғатишдан то ҳукм чиқарилгунча бўлган даврда муносабатлар жиноят-процессуал қонуни билан жазони ижро этишни бошлашдан то жазони ўтаб бўлгунча Жиноят-ижроия кодекси билан ҳамда маълум даражада судланганлик муддати ўтгунча маъмурий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Жиноят қонунларини амалда қўллаш барча давлат идоралари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан унинг охирги ҳарфигача қатъий риоя қилган ҳолда сўзсиз бажаришдан иборатдир.
Қонун ижро қилингандагина яшайди. У ҳамма учун бир хилда мажбурийдир. Ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, унинг талабларига барча истисносиз риоя қилиши шарт. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи барча давлат органларининг кучи ҳам жамият ва унинг фуқароларини нормал ҳаёт фаолиятини таъминлашнинг асоси бўлган Конституциявий нормаларга тўла риоя қилган ҳолда иш олиб боришларидадир. Жиноят қонунининг талабларидан заррача бўлсада четга чиқиш қонунийлик ва адолатнинг қўпол равишда бузилишига олиб келиши, жиноятда айби бўлмаган шахсларни асоссиз равишда жавобгарликка тортиш, оғир ёки ўта оғир жиноят содир қилган ёхуд шахси жамият учун ўта хавфли бўлган жиноятчига асоссиз равишда жуда енгил жазо берилишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаидир. Жиноят ҳуқуқининг нормалари фақат жиноят қонуни нормаларида мужассамлашган. Фақат жиноят қонунида қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги белгиланади. Бошқа бирорта давлат органининг ҳуқуқий актида жиноят-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган нормалар бўлмайди. Бундай ҳолат жиноят қонунларини ишлаб чиқиш ва жиноят қонунларини амалда қўлланиш принципларидан келиб чиқади. Шунга кўра турли одатлар, анъаналар, суднинг қарори ва ҳал қилув қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари жиноят ҳуқуқининг манбаи бўла олмайди. Чунки улар янги жиноят қонуни нормасини яратмайди, балки мавжуд жиноят-ҳуқуқий нормани амалда қўлланишини тушунтиради холос.
Жиноят қонуни - тарихий ўзгарувчан категория, чунки ижтимоий ишлаб чиқаришнинг узлуксиз равишда ривожланиши, ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг доимий равишда мукаммалашиб, ривожланиб бориши, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ғоявий жиҳатдан ўзгариб бориши ўз навбатида жиноят қонунчилигида ўзгаришлар юз беришига олиб келади.
Ана шу юқорида айтилганларга асосланиб жиноят қонуни-нинг қуйидаги асосий хусусиятлари ва аҳамиятини қисқача баён қилиш мумкин:
- жиноят қонуни — бу қонун чиқарувчи Олий Давлат Ҳокимият органининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва умум эътироф этган халқаро ҳуқуқ нормалари асосида қабул қилинган ҳуқуқий актидир;
- унинг асосий хусусиятлари унга юклатилган вазифалар билан боғлиқ бўлиб, шахсни, ҳуқуқ ва эркинликларини, табиий муҳит-ни, мулкни, жамият ва давлат манфаатларини ва эҳтиёжларини, бутун ҳуқуқий тартиботни ҳар қандай жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлашдан келиб чиқади;
- ҳуқуқий-демократик давлатда жиноят қонуни давлатнинг жамиятни соғломлаштириш, халқнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган ҳақиқий халқ хокимиятини шакллантиришга қаратилган жиноят сиёсатининг қуроли бўлиб хизмат қилади;
- жиноят қонуни жиноят ҳуқуқининг ягона манбаи бўлиб ҳисобланади. Чунки жиноят ҳуқуқининг нормалари фақат Жиноят қонунида мужассамлашган ва фақат қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги жиноят қонунида белгиланади.
- жиноий жавобгарликнинг асослари ва принципларини белги-лаб, жиноят ҳуқуқининг умум қоидаларини ишлаб чиқади;
- қандай ижтимоий хавфли қилмишлар (ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар) жиноят эканлигини ва жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қандай жиноий жазолар тайинланиши мумкинлигини белгилайди, шунингдек, муайян шартлар мавжуд бўлганда жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишни кўрсатади;
- жиноят қонуни жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ғоявий ҳаётига, унинг эҳтиёжи ва манфаатларига мувофиқ келади; бундай мувофиқлик ўз аҳамиятини йўқотганда муайян жиноят қонуни ёки унинг алоҳида нормалари қонун чиқарувчи орган томонидан ўзгартирилади ёхуд бекор қилинади;
- жиноят қонунини чиқариш ва уни суд амалиётида қўлланишининг ўзи жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларни Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа қонун талабларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Мамлакатимиз аҳолисининг асосий кўпчилик қисми жамият қонуни кўрсатмаларига онгли равишда ўз ихтиёрлари билан риоя қиладилар. Жамиятнинг айрим аъзолари томонидан жиноят қонунини бузадилар. Асосий кўпчилик қисми эса бундай бузишни қаттиқ қоралайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |