Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


-§. Жиноят қонунининг тузилиши, тизими



Download 3,18 Mb.
bet12/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

2-§. Жиноят қонунининг тузилиши, тизими
ва нормаларининг тузилиши
Жиноят қонуни тизимида унинг Умумий ва Махсус қисмлардан иборатлиги ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра, Жиноят қонунининг Умумий қисми ўз тизимига, Махсус қисми ўзининг тизимига эга.
Жиноят қонунлари нормалари моддалар шаклида ишлаб чиқилган бўлиб, Кодекс шаклига келтирилган. Жиноят Кодексининг ҳар бир моддаси мустақил аҳамиятга эга, лекин шунга қарамай ҳар бир моддаси ягона жиноят қонунининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Жиноят кодекси жиноят ҳуқуқининг принциплари, умумий қоидалари, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлиги, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қўлланадиган жазо турлари ва чегарасини белгиловчи, шунингдек, жиноят содир қилган шахслар қайси ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиниши мумкинлигини белгиловчи бир-бири билан боғлиқ бўлган нормалар тизимидан иборат ягона қонун актидир.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелдан амалга киритилган амалдаги Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмлардан иборат бўлиб, Умумий қисми 7 бўлим, 17 бобдан иборат (1-96 моддалар), Махсус қисми 8 бўлим 24 боб (97-302-моддалар) дан иборат. Биринчи бўлимда жиноят қонунининг умумий қоидалари баён қилинган бўлиб, унда жиноят қонуни, Жиноят кодексининг вазифалари ва принциплари, Кодекснинг амал қилиш доираси институтлари ўз ифодасини топган.
Иккинчи бўлимда жавобгарликнинг асосларини белгиловчи институтлар жойлаштирилган. Унда жиноят ва уларни таснифлаш, жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар, айб, тамом бўлмаган жиноятлар, жиноятда иштирокчилик, бир қанча жиноят содир этиш тушунчалари берилган.
Учинчи бўлимда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари ўз ифодасини топган.
Тўртинчи бўлимда жазо ва уни тайинлаш институтлари жойлаштирилган.
Бешинчи бўлимда жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш ҳамда судланганлик тўғрисидаги нормалар ўз аксини топган.
Олтинчи бўлимда вояга етмаганлар жавобгарлигининг хусусиятлари ва ниҳоят еттинчи бўлимда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ва уларни тайинлаш шартлари баён қилинган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бўлим ва боблари тажовуз қилинадиган ижтимоий муносабатларнинг махсус объектига, яъни ўхшаш бўлган объектлар ва бу объектларнинг аҳамиятига қараб, муайян тизимда жойлаштирилган.
Махсус қисмининг биринчи бўлими шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи еттита бобдан иборат бўлиб, унда ҳаётга қарши (I боб), соғлиққа қарши (II боб), ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган (III боб), жинсий эркинликка қарши (IV боб),7 оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши (V боб), шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши (VI боб), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (VII боб) жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган нормалар жойлаштирилган.
Иккинчи бўлими тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлардан иборат бўлиб, унда тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши ҳамда Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи нормалар жойлаштирилган.
Учинчи бўлими иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи институтлардан иборат бўлиб, унда ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган (Х боб), ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган (ХI боб) иқтисодиёт асосларига қарши (ХII боб), хўжалик фаолияти соҳасидаги нормалар ўз ифодасини топган.
Тўртинчи бўлим экология соҳасидаги жиноятлардан иборат бўлиб, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалар жойлаштирилган.
Бешинчи бўлимда ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар назарда тутилган. Шунингдек, одил судловга қарши жиноятлар учун жавобгарлик ҳам (ХV боб) ушбу бўлимда берилган.
Олтинчи бўлим жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарлик деб номланиб, бу бўлимда жамоат хавфсизлигига қарши (ХVII боб), транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши (ХVIII боб), гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат (ХIX боб) жамоат тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган.
Еттинчи бўлим ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутади.
Кодекс Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида Жиноят кодексида ишлатилган энг муҳим атамаларнинг ҳуқуқий маъноси берилган.
Амалдаги Жиноят кодексининг 1959 йил 21 майда қабул қилиниб 1960 йил 1 январда амалга киритилган Жиноят кодексидан фарқи нимада?
Айтиш керакки, бу кодекслар ўзларининг мазмун-моҳияти, вазифаси, структураси, нормаларнинг тузилиши жиҳатидан фарқ қилади. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодекси Ўзбекистон собиқ Совет Иттифоқи таркибига иттифоқдош республика сифатида кирган вақтда ишлаб чиқилган ва қабул қилинган эди. У даврда социалистик тузум мавжуд бўлган ва у Кодекс социалистик ижтимоий муносабатлар нуқтаи назардан ишлаб чиқилган эди. Ваҳоланки, жамиятда социалистик ижтимоий муносабатлар шаклланмаган, жамият маъмурий буйруқбозлик асосида бошқарилар эди.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодекси эса жаҳон ҳамжамияти давлатлари ичида тенг ҳуқуқли бўлган, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Жиноят кодекси бўлиб, у бозор иқтисодиёти тизимига асосланган ҳуқуқий-демократик давлатнинг Жиноят кодекси сифатида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. Янги Жиноят кодексига янги бўлим ва боблар ва бир қатор моддалар киритилганки, улар олдинги Жиноят кодексида умуман назарда тутилмаган эди. Олдинги Жиноят кодексида жиноят қонунининг принциплари умуман берилмаган бўлса, янги Кодексда жиноят қонунининг принциплари ва ҳар бир принципнинг тушунчалари берилди. Жиноят қонунининг орқага қайтиш кучини назарда тутувчи ҳолатлар доираси кенгайтирилди. (13-модданинг 2-қисми). Жиноятга ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда таъриф берилди. Олдинги Жиноят кодексида жиноятлар таснифланмай, фақат оғир жиноятларнинг рўйхати берилган эди холос. Бундай ҳолат жиноят қонуни нормаларини амалда тадбиқ этишнинг бир қанча муаммоларини келтириб чиқарган эди. Амалдаги Жиноят кодексда жиноятлар тўртта туркумга бўлиб таснифланади. Бундай таснифлаш Жиноят ҳуқуқининг назарий масалаларини ишлаб чиқиш ва жиноят қонуни нормаларини амалда қўлланишини осонлаштирди ва хатога йўл қўйишларнинг олдини олиш имконини яратди.
Олдинги Жиноят кодексининг Умумий қисмида назарда тутилмаган, аммо жиноят ҳуқуқи назариясида ишлаб чиқилган қоидалар Махсус қисмида назарда тутилган эди. Масалан, такроран, рецидив жиноят, мураккаб айбли жиноятлар ва ҳоказолар. Ҳатто ўша Кодекснинг 21-моддасида назарда тутилмаган жазолар Махсус қисмининг санкциясида назарда тутилган эди. (масалан, ўша Кодекснинг 184, 1841, 185 ва ҳоказо моддалар.
Амалдаги Жиноят кодексининг Умумий қисмида Махсус қисми моддаларини амалда тадбиқ этишнинг барча қоидалари назарда тутилди. Кодекснинг Умумий қисмида тушунчаси берилмаган қоида Махсус қисмининг моддаларида йўқ. Масалан, ЖК нинг 23-моддасида мураккаб айбли жиноятлар тушунчаси берилган, Кодекс Махсус қисмининг бир қанча моддаларида (масалан, 104-модданинг 3-қисми «д», 114 модданинг 3-қисмининг «а» банди ва ҳоказолар) олдинги Кодексда умуман бўлмаган, янги Кодекс Умумий қисмининг 8-бобида бир қанча жиноятлар содир қилиш ва унинг турлари (32-34-моддалар) берилди.
Агар олдинги Кодексда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг учта тури (зарурий мудофаа, охирги зарурат ва жиноятчини ушлаб туриш) берилган бўлса, янги Кодексда уларнинг доираси кенгайтирилиб, олтита тури (35-41 моддалар) назарда тутилди.
Жазо тизимида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. Олдинги Кодексда асосий жазоларнинг ўн биттаси ва фақат қўшимча жазо сифатида тайинлаш мумкин бўлган иккита жазо тури назарда тутилган эди. Янги Жиноят кодексида асосий жазо сифатида тайинлаш мумкин бўлган саккизта жазо тури назарда тутилди. У Кодекс Махсус қисмининг ўттизга яқин моддасида ўлим жазоси назарда тутилган бўлса, амалдаги Кодекс Махсус қисмининг иккита моддасида (97-модданинг 2-қисми, 155-модданинг 3-қисми) қолдирилди. Кодекс қабул қилинган вақтда ЖК Махсус қисмининг 13-моддасида ўлим жазоси назарда тутилган бўлса, кейинчалик мамлакатимизда юз берган туб ўзгаришлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳисобга олиб, ЖКнинг 11 моддаси санкциясидан ўлим жазоси чиқариб ташланди.
2003 йил 29 август қонуни билан ЎзР ЖКнинг фақат иккита моддасида (97-модданинг иккинчи қисми ва 155-модданинг учинчи қисмида) ўлим жазоси назарда тутилди, холос. Бошқа бирорта моддада ўлим жазоси назарда тутилмаган.
Олдинги Кодексда мавжуд бўлган сургун, бадарға қилиш, вазифасидан бўшатиш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклаш, жамоат иззаси, тарбия меҳнат прафилакториясига юбориш жазолари ҳозирги замон талабига бутунлай жавоб бермаслиги, жиноятларнинг олдини олишни таъминлаш ўрнига, шу жазоларни ўзи янги жиноят содир этиш учун шароит яратадиган бўлиб қолди. Шуларни ҳисобга олиб янги Кодексда бу мажбурлов чоралари жиноий жазо сифатида назарда тутилмади. Шу билан бирга олдинги Кодексда назарда тутилмаган хизмат бўйича чеклаш ва қамоқ жазолари жиноий жазо сифатида назарда тутилди. Олдинги Кодексда жазо тизими энг оғиридан энг енгилига қараб жойлаштирилган бўлса, янги Кодексда энг енгилидан оғирига қараб жойлаштирилди.
Янги Жиноят кодексида жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг доираси янада кенгайтирилиб, қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарлик (65-модда) ва жазодан (70-модда) озод қилиш; айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан (66-модда) ва жазодан озод қилиш (71-модда), ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш (661-модда) назарда тутилди.
Олдинги Кодексда вояга етмаганларнинг жавобгарлиги алоҳида берилмаган эди. Янги Кодексда вояга етмаганларнинг жавобгарлиги алоҳида ажратилиб ЖК Умумий қисмининг олтинчи бўлимида берилди. Шунингдек янги Кодекс Умумий қисмининг еттинчи бўлимида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари назарда тутилди. Олдинги Кодексда эса умуман назарда тутилмаган эди.
Жиноят кодексининг Махсус қисми бўлим ва бобларида ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. Унда олдинги Кодексда бўлмаган тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар (Махсус қисми 8-боби), экология соҳасидаги жиноятлар (тўртинчи бўлим) назарда тутилди.
ЖК Махсус қисми моддаларининг тузилиши ҳам янгича берилиб, жиноятни квалификация қилишнинг ҳар бир белгиси алоҳида берилди.
Шундай қилиб, амалдаги ЖК олдингисидан тамоман фарқ қилиб, бу фарқларнинг энг муҳимлари юқорида баён қилинди.
Амалдаги Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисми бўлимларга, бўлимлари эса бобларга ажратилган; боблар эса объекти жиҳатидан ўхшаш бўлган моддалардан иборат. Ҳар бир бўлим, боб ва модданинг расмий номи ва тартиб рақами бўлиб, уларни ўзгартириш, бошқача талқин қилиш мумкин эмас. Жиноят кодексига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш фақат Олий Мажлиснинг ваколатига киради.
ЖКга янги модда киритилса объекти жиҳатидан ўхшаш бўлган тегишли бобга ва бевосита объекти ва мазмуни жиҳатидан ўхшаш бўлган модданинг тартиб рақами берилиб, унга кўрсаткич рақами қўшиб айтилади ва ёзилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август қонуни билан ЖК Умумий қисмига 661-модда (ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш) 1999 йил 15 апрел қонуни билан 1841-модда (бюджет интизомини бузиш) ва ҳоказо моддалар «1» рақами қўйилган бўлса, аввал модданинг тартиб рақами сўнгра «бир белгили модда», агар 2 рақам қўйилган бўлса, «икки белгили» модда деб айтилади.
Масалан, «бир юз саксон тўртинчи бир белгили модда ёки «икки юз йигирма тўққизинчи икки белгили модда (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) ва ҳоказолар.
Муайян тартиб рақамли модда ЖК дан чиқариб ташланса, бошқа моддаларнинг тартиб рақами ўзгармайди. Кодексдан чиқарилган модданинг ўрнига шу моддани Кодексдан чиқариш тўғрисидаги қонуннинг вақти ёзиб қўйилади. Масалан, 187-модда (харидор ва бюртмачиларни алдаш) ЖКдан чиқарилганлиги муносабати билан ўрнига «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабр Қонуни билан чиқарилган», деб ёзиб қўйилган. Қонунда белгиланган бундай тартиб жиноят қонуни нормаларидан фойдаланишни осонлаштиради ва катта қулайликлар туғдиради.
Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисмлари тузилиш (структура) жиҳатидан фарқ қилади. Умумий қисми нормаларида жиноят ҳуқуқининг умумий қоидалари баён қилиниб, диспозиция ва санкция қисмларига ажратилмаган. Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларида муайян жиноят таркиби ва шу жиноят учун тайинланадиган жазо назарда тутилади.
ЖК Махсус қисми моддаларида назарда тутилган нормалар икки қисмдан иборат бўлиб, «диспозиция ва санкция қисмлари”-дан иборат.
Диспозиция деб жиноятнинг аниқ белгилари кўрсатилган қисмига айтилади.
Жиноят ҳуқуқий нормаларда диспозицияни тўртта тури бўлиб, булар:
1. Оддий диспозиция;
2. Тасвирлов диспозиция;
3. Ҳаволаки диспозиция;
4. Бланкет диспозиция;

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish