Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Тошкент Давлат юридик институти


Жиноят содир этганлиги муносабати билан шартли ҳукмни бекор қилиш



Download 3,18 Mb.
bet157/186
Sana20.07.2022
Hajmi3,18 Mb.
#829466
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   186
Bog'liq
ЖИНОЯТ ХУКУКИ УСМОНАЛИЕВ М.

Жиноят содир этганлиги муносабати билан шартли ҳукмни бекор қилиш. Суд шартли ҳукм қилишни тайинлаш мумкин бўлган жиноят содир этилган тақдирда ҳам ЎзР ЖК 54-моддасида назарда тутилган жазо тайинлашнинг умумий қоидаларига амал қилган ҳолда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи, оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда тайинлайди, сўнг шартли ҳукм қилиш тўғрисида қарор қилади.
ЎзР ЖК 72-моддасининг 8-қисмида шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати давомида янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан жиноят кодексиниг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди дейилади.Қонуннинг бу мазмунига кўра, жиноятнинг қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлигининг аҳамияти йўқ. Бундан ташқари, янги содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят эканлигининг ҳам аҳамияти йўқ.
Амалдаги жиноят кодексида шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати мобайнида қасддан ёки эҳтиётсизликдан жиноят содир қилганлигидан, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан, жиноят содир этиш сабаблари ва бошқа ҳар қандай ҳолатларидан қатъи назар, суд шартли ҳукмни бекор қилади ва ЖК 60-моддасида белгиланган тартибда жазо тайинлайди. Ваҳоланки, шартли ҳукм қилинган шахс эҳтиёткорлик чораларини қанчалик даражада кўрган бўлмасин, янги жиноят содир этишдан ўзини қанчалик сақлашга чоралар кўрган бўлмасин қандайдир сабабга кўра, жиноят содир қилиб қўйиши мумкин. Ҳатто ана шундай ҳолда ҳам суд шартли ҳукмни сақлаб қололмайди. Амалдаги қонун мазмунига кўра, Жиноят кодекси Махсус қисмининг бирор моддаси билан квалификация қилиш мумкин бўлган қилмиш содир этилганлигининг ўзи шартли ҳукмни бекор қилиш учун асос бўлаверади. Бундан ташқари, шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати мобайнида янги қасддан жиноят содир қилса, ЎзР ЖК 56-моддаси биринчи қисмининг «н» бандида кўрсатилишича жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиб судлар шартли ҳукм қилинган шахс синов муддати мобайнида жиноят содир қилган деб асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлайдилар. Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари ЎзР ЖКнинг 61-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосланиб суд ҳал қилади. Бунда синов муддатининг қанча қисмининг ўтганлигининг аҳамияти йўқ. Дастлабки ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ҳаммасини ёки бир қисмини кейинги ҳукм бўйича тайинланган жазога қўшиб қатъий жазо тайинланади. Тайинланган жазо муддати ўша жазо турининг қонунда белгиланган энг кўп муддатидан ошмаслиги керак. Агар шахс ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, шартли ҳукм қўлланган ва синов муддати мобайнида янги содир қилган жинояти учун яна ахлоқ тузатиш иши тайинланса, шартли ҳукм бекор қилиниб, ЖКнинг 60-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб жазо тайинланади. Бунда ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг иш ҳақидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган бўлса, улар алоҳида-алоҳида ушлаб қолинади. Масалан, айтайлик, биринчи ҳукм бўйича 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб иш ҳақидан 15 фоиз ушлаб қолиш белгиланган бўлиб, синов муддати мобайнида содир қилган жинояти учун 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини ушлаб қолиш тайинланган бўлса, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан қанча қисми кейинги ҳукмга қўшилган бўлса, шунча муддат мобайнида иш ҳақининг 15 фоизи, кейинги ҳукм бўйича тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари юзасидан белгиланган иш ҳақидан ушлаб қолиш фоизи, яъни 20 фоизи ушлаб қолинади. Энди шартли ҳукм қилишга тегишли бўлган айрим масалалар борки, уларни қисқача баёни қуйидагича: синов муддати қачондан бошлаб ҳисобланади деган ҳақли савол туғилади. Бу масала юзасидан ЎзР ЖК 72-моддасининг иккинчи қисмида «Синов муддати бир йилдан уч йилгача белгиланиб, ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарор юқори суд томонидан чиқарилган тақдирда ҳам, синов муддатини ҳисоблаш шу кундан ҳисобланади» деб кўрсатилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги 16-сонли «Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг шартли ҳукмни қўллаш бўйича берган тушунтиришига кўра, “Суд ҳукми бўйича тайинланган жазо апелляция, кассация ёки назорат босқичи суди томонидан шартлига алмаштирилиб, синов муддати белгиланса, бу ҳолда қонунга мувофиқ бу муддатнинг ўтиши ажрим (қарор) чиққан кундан эмас, балки ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ҳисобланади», дейилади191[191].

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish