Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Судлар хавфсизлигини таъминлаш

Мазкур фаолият иккита 
элементдан ташкил топган: а) судлар хавфсизлигини таъминлашни 
ташкил этиш; б) Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш тартиби. 
Судлар хавфсизлигини таъминлаш суд биноларини қўриқлашдан 
иборат. Суд биноларини қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январдаги 18-сон “Ўзбекистон 
Республикаси адлия ва суд органлари фаолиятини ташкил этиш 


54 
масалалари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари 
томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд 
қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника 
жиҳатидан 
ва 
молиявий 
таъминлаш департаменти 
судлар 
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида суд биноларининг қўриқлаш 
ишини ташкил этади ва бунинг учун белгиланган тартибда ички 
ишлар органлари ходимлари жалб этилади.
Суд биноларини қўриқлаш тўғрисидаги шартнома ҳар бир ҳудуд 
(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри) бўйича 
алоҳида тузилади. 
Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш тартиби.
Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Қўриклаш” 
бирлашмасининг тегишли ҳудудий бўлимлари шартнома нусхасини 
олгандан сўнг уч кунлик муддатда Суд департаментининг ҳудудий 
бошқармалари билан бирга суд биноларини қўриқлаш ишини ташкил 
этади. 
Суд биноларини қўриқлашни ташкил этиш учун Бирлашманинг 
ҳудудий бўлими суд биноларини қўриқлашни амалга ошириш учун 
ходимларни ажратади. Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан суд 
биноларини қўриқлаш кеча-кундуз амалга оширилади.
Суд биноларини қўриқлашни таъминлаш учун қўриқлаш бўлими 
ходимлари томонидан қуйидаги чоралар амалга оширилади: 
- суд биносига кириш ва чиқишнинг қўриқланиши таъминланади; 
- суд раиси билан келишилган ҳолда назорат-рухсатнома пункти 
ташкил этилади; 
- суд ҳудудига хизмат гувоҳномаси ёки рухсатнома бўйича 
кириш жорий этилади; 
- суд биносидаги хоналарни қўриқлаш сигнализацияси ҳолати 
назорат қилинади, суд раисига камчиликларни бартараф этиш бўйича 
таклифлар киритилади. 
Қўриқлаш бўлими ходими қўриқланаётган суд биносини ўзига 
хослигини, сигнализация ва ёнғинга қарши кураш воситаларининг 
жойлашган жойлари ва улардан фойдаланишни билиши ҳамда уларни 
соз ҳолатда эканлигини текшириб, аниқланган барча камчиликлар 
бўйича дарҳол суд раисига хабар бериши лозим. 
Етарли асослар мавжуд бўлганида қўриқлаш бўлими ходими 
жамоат тартибининг бузилишига йўл қўйган шахсларни ушлаши ва 
уларни туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига топшириши мумкин. 


55 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish