Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Мустақиллик принципи.
Мустақиллик принцпига кўра 
адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш ва фаолиятини амалга 
ошириш, шунингдек, адвокатнинг касбий фаолияти адвокатура 
тизимига кирмайдиган органлар ва мансабдор шахсларнинг фикри, 
қарори ва ҳаракатлари билан боғлиқ эмас. Бу мустақиллик 
жамиятнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган адвокатура 
институтининг ўзига хос хусусияти билан шартланган. 
Бизнинг 
қонунчилигимизда 
адвокатлик 
фаолиятининг 
мустақиллиги принципи Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик 
фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси 
тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида батафсил ёритилган. 
Ёдда сақланг!!! Адвокатнинг мустақиллиги

- унга қонунда белгиланган тартибда адвокатлик 
фаолиятини амалга ошириш учун ижозат бериш, бу 
фаолиятни тўхтатиб туриш ва тугатиш; 
- адвокатнинг дахлсизлиги; 
- адвокатлик сирини ошкор этишни талаб қилишни ман 
этиш; 
- адвокат олиб бораётган ишларга аралашганлик ёхуд 
адвокатнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик; 
- давлат томонидан унга адвокатлик фаолияти 
кафолатлари берилиши ҳамда ижтимоий ҳимояланиши 
орқали таъминланади. 


174 
Адвокат мустақиллиги принципининг аҳамияти адвокат 
касбининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган ҳимоя функцияси 
кўпчилик ҳолатларда манфаатлари давлат манфаатларига зид бўлган 
шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиши билан 
шартланган. Шу сабали адвокат давлат органларидан мустақил 
ҳаракат қилиши лозим. Албатта, адвокат ишонч билдирувчи (ҳимоя 
остидаги) шахс билан давлат органлари манфаатларига қарши бўлган 
нуқтаи назарни ёқлаш ҳолатлари адвокат ишонч билдирувчи (ҳимоя 
остидаги) шахс нуқтаи назарини қабул қилди дегани эмас. Адвокат ўз 
фаолиятини эркин ва мустақил амалга ошириши учун давлат 
кафолатлар яратиб беради ва бу ҳолат халқаро ҳуқуқ нормаларига 
мувофиқ келади. 
Адвокатнинг мустақиллигини кўрсатувчи муҳим белги бу 
қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолиятини амалга 
ошириш учун ижозат бериш, бу фаолиятни тўхтатиб туриш ва 
тугатиш асослари қонунда аниқ кўрсатилганлиги ҳисобланади. 
Қонунда кўрсатилган асослардан ташқари адвокатнинг касбий 
фаолиятини чеклашга йўл қўйилмайди. Адвокат мижоз топшириғини 
бажариш мобайнида ҳимоя усулларини қўллашда ҳуқуқий позицияни 
танлашда, маълумотлар тўплашда ва консультациялар беришда 
мустақилдир ва ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс 
манфаатларига қарама-қарши бўлган маъмуриятнинг (у ишлайдиган 
адвокатлик тузилмаси ёки касаба уюшмасининг раҳбарияти) йўл-
йўриқлари ва буйруқларини бажаришга мажбур эмас. Адвокат ўзи 
ишлайдиган фирма ёки коллегияга фақатгина ташкилий тартибда 
меҳнат қонунчилигида назарда тутилган тартибда бўйсунади. Ушбу 
раҳбарлик қилувчи органнинг адвокатнинг касбий фаолиятига 
қонунга зид равишда аралашишга йўл қўйилмайди. 
Айтиб ўтиш лозимки, адвокат мустақиллигини таъминлашнинг 
шартларидан бири сифатида унинг дахлсизлиги кўрсатиб ўтилган 
(Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари 
ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 6-
моддаси). Адвокатнинг дахлсизлиги қуйидагиларда ифодаланди: 
1) Қонунда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқига 
эга бўлган мансабдор шахслар рўйхати кўрсатилганлиги. Чунончи, 
адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш ҳуқуқи Ўзбекистон 
Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси 
Прокурори, вилоят, Тошкент шаҳри прокурорлари ва уларга 
тенглаштирилган 
прокурорларга 
берилган. 
Қонунда 
ушбу 


175 
нормаларнинг белгиланиши адвокатнинг ўз касбий фаолиятини 
амалга ошириш мобайнида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва 
судья томонидан тазйиқ ўтказилишини олдини олади ва адвокатнинг 
қонуний усул ва методлар орқали мижоз манфаатларини қатъий 
ҳимоясини таъминлайди. 
2) Қонунда адвокатнинг уй-жойи ёки хизмат хонаси, шахсий ёки 
фойдаланишидаги транспорти ва бошқа алоқа воситалари, унинг 
ёзишмалари, унга тегиши ашёлар ва ҳужжатларнинг дахлсизлиги 
белгиланганлиги. Бу дахлсизлик фақатгина жиддий асослар бўлган 
тақдирда ва юқорида кўрсатилган ваколатли шахслар рухсати билан 
чекланиши мумкин. 
3) Қонунда адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига 
нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома 
киритиши, шунингдек, суд хусусий ажрим чиқариши мумкин 
эмаслиги кўрсатилганлиги. Бу қуйидаги мақсадларга эришишга 
қаратилган: 
- адвокатнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун 
нормалари унинг мустақиллигини кафолатлайди, демак, юридик ва 
жисмоний шахсларга малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида эркин 
ҳаракат қилиш имкониятини беради; 
- ўз бўйнига олинган мажбуриятларни бажаришда адвокат ҳимоя 
остидаги шахс манфаатларини у давлатга қарши оғир ёки шахсга 
қарши ўта оғир жиноятларни содир этганлигига қарамасдан барча 
қонуний усуллар орқали виждонан бажариши лозим; 
- ҳимоя остидаги шахснинг ҳимоясига киришишдан аввал 
адвокат у билан келишган ҳолда ҳимоя позициясини аниқлаб олади. 
Ҳаттоки бу ҳуқуқий позиция давлат органлари ёки мансабдор 
шахсларининг манфаатларига қарама-қарши бўлишига қарамай, 
адвокат дастлабки терговда ёки судда ҳимоя остидаги шахснинг 
нуқтаи назарини қўллаб-қувватлаши лозим. Бу ҳолларда унинг иш 
бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, 
терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, суд эса хусусий ажрим 
чиқара олмайди. Ушбу нормалар адвокатнинг дахлсизлигини 
таъминлашга қаратилган ва уларнинг амалий рўёбга чиқиши адвокат 
дахлсизлиги принципининг мустаҳкамланишининг муҳим омили 
бўлиб хизмат қилади. 
Адвокат мустақиллигини таъминлаш чораларидан бири сифатида 
ўз функцияларини бажариш давомида унга аён бўлган адвокатлик 
сирини ошкор қилишни талаб қилишни ман этиш ҳисобланади. 


176 
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари 
ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 7-
моддасига биноан, “адвокатдан ва унинг ёрдамчисидан ва стажёридан 
адвокатлик сири предмети ҳисобланган ҳолатлар тўғрисида бирон-
бир тушунтириш ёки кўрсатувлар беришни талаб қилиш, шунингдек, 
улар ҳақида тезкор-қидирув фаолиятида, жиноят ишлари, маъмурий 
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ва бошқа ишларни юритишда 
фойдаланиш учун бирон-бир материал тақдим этишни талаб қилиш 
ман этилади”. Адвокатлик сирини ошкор этиш ман этилиши 
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 9-
моддасида ўз ифодасини топган. 
Касбий фаолиятини амалга ошириш давомида адвокат 
манфаатлари ҳимояси остидаги шахс ёки ишонч билдирувчи шахс 
манфаатларига зид бўлган шахслар (яъни қарши тараф, унинг 
қариндошлари, адвокати ва бошқалар) билан учрашишга ва 
суҳбатлашишга, маълумотлар тўплаш ва далиллар учун бошқа 
қонуний методлардан фойдаланишга тўғри келади. Лекин амалиётда 
айбланувчи ёки судланувчининг ҳимояси вақтида ушбу жиноят иши 
бўйича жабрланувчи деб топилган шахслар ёки уларнинг вакиллари 
адвокатга нисбатан тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилишади ва ҳимоя 
позициясини ўзгартиришга ёки ҳимоя остидаги шахснинг ҳимоясидан 
воз кечишга ундашади. Баъзан ҳимоя остидаги (ишонч билдирувчи) 
шахснинг манфаатларига путур етказиш мақсадида фуқаролик ёки 
хўжалик ишларида вакил бўлиб иштирок этадиган адвокатларни 
оғдириб олишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилади. 
Суриштирув, дастлабки тергов, суд ва прокуратура органлари 
томонидан муайян бирор бир ишни ўрганиб чиқишда тўсқинлик 
қилиш, бошқа усуллар билан таъсир этиш ҳолатлари ҳам бўлиб 
туради. Адвокатлик фаолиятига аралашишликка йўл қўймаслик 
мақсадида унинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик 
белгиланган. Бу эса адвокатнинг мустақиллиги ва унинг манфаатлари 
ҳимояси давлат томонидан кафолатланганлигини англатади. 
Ўзининг касбий мажбуриятларини амалга ошириш учун адвокат 
қайсидир даражада давлат аппаратининг қораловчи органи 
ҳисобланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш муассасалари билан ишлашга, 
баъзи ҳолларда эса уларнинг манфаатларига мос келмайдиган 
вазифаларни бажаришга тўғри келади, шу сабали ушбу мансабдор 
шахслар томонидан адвокатга тўсқинлик қилишни олдини олиш 
мақсадида ўз касбий мажбуриятларини бажариш вақтида адвокат ва 


177 
унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. Демак, давлат ва 
бошқа органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан 
адвокатнинг касбий ҳуқуқларини бузилиши уларни жавобгарликка 
тортиш учун асос бўла олади.
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг 
ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан 
юридик ёрдам бериш билан боғлиқ ахборотни талаб қилиб олиш, 
олиб қўйиш, кўздан кечириш, текшириш, ундан нусха кўчириш, 
бундай ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш қонунда кўрсатилган 
ҳоллардан ташқари ман этилади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish