199
эса ҳимоя тарафининг позициясини анча кучайгани ва исботлаш
жараёнида ҳимоячининг иштирок этиш ҳуқуқини амалга ошириш
кафолати ҳақида гувоҳлик беради.
Ушлаб турилганни, гумон қилинувчини ва айбланувчини ўз
вақтида ҳимоячи билан таъминлаш имкониятини тақдим этиш
мақсадида улар адвокат ва яқин қариндошга қўнғироқ қилиш
ҳуқуқига эга бўлади, бундан ташқари, қонун уларга биринчи сўроқ
қилингунга қадар ҳимоячи билан сони ва давом этиш вақти
чекланмаган ҳолда учрашиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Шу муносабат билан тергов ва суд жараёнида сукут сақлаш
ҳуқуқи айбсизлик презумпциясининг ажралмас қисми ҳамда айбни
тан олишга ёки ўзига қарши кўрсатувлар беришга мажбур қилмаслик
ҳуқуқининг муҳим кафолати бўлганлиги боис гумон қилинувчи ва
айбланувчига кўрсатувлар беришдан бош тортиш ҳуқуқи ҳамда унинг
кўрсатмалари жиноят иши бўйича унга қарши
далиллар сифатида
қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиш ҳуқуқи белгилаб
қўйилди.
Жиноят процессида ҳимоячининг амалдаги мустақиллигига
эришиш мақсадида Жиноят-процессуал кодексдан ҳимоячи ишга
жалб этилганлигининг ёзма тасдиғини олишини,
шунингдек, ҳимоя
остидаги шахс билан учрашиш учун рухсат олишини назарда тутувчи
нормалар олиб ташланди. Бунда ҳимоячининг ваколатларини
белгилайдиган ва уни ишда иштирок этишга йўл қўядиган ҳужжатлар
сифатида гувоҳнома ва ордер кўрсатиб ўтилган.
Амалиётда жиноят иши билан танишиш учун кўп вақт
сарфлашини инобатга олган ҳолда, айниқса, кўптомли жиноят
ишларидан кўчирмалар қилиш керак бўлганда, иш билан танишишни
тезлаштириш ва уни самарали ўрганиш мақсадларида ҳимоячига
замонавий техник воситалардан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган.
Шундай қилиб, ҳимоячига жиноят
иши юритуви учун жавобгар
давлат органлари ва мансабдор шахслардан мустақил равишда
жиноят процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам
кўрсатиш имконияти тақдим этилади.
Ҳар бир шахсга малакали юридик ёрдам кўрсатилишини
кафолатлайдиган
конституциявий
нормани
рўёбга
чиқариш
мақсадида гувоҳнинг адвокати институти назарда тутилган. Жиноят
процессининг янги иштирокчиси сифатида гувоҳ адвокатининг
ҳуқуқий мақоми ЖПК 66
1
-моддаси билан аниқланади. Шу муносабат
200
билан гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга соладиган
моддаларга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Аввал амалда бўлган қонунчиликда
адвокатнинг касбий
фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган
нормалар ўз аксини топган эди, лекин жавобгарлик тури
белгиланмаган эди. Шу муносабат билан адвокатлар ўз фаолиятини
амалга ошириш жараёнида турли тўсиқларга дуч келади.
Шундан келиб чиққан ҳолда қонунчиликдаги бўшлиқни
тўлдириш мақсадида адвокатнинг профессионал фаолиятига
тўсқинлик қилиш учун адвокат сўровига жавоб тақдим этмасликда
ифодаланган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик
қилиш, шунингдек, адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик
қилиш ёки ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс)
манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш
мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказишда
ифодаланадиган маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистонда адвокатура институти ривожланишнинг илк
босқичларини таҳлили адвокатурани мустақил ва эркин институт
сифатида фаолият кўрсатиши ҳақида сўз юритиш қийинлигидан
далолат беради. Адвокатлар ва адвокатлик фаолиятига бўлган
маъмурий муносабат адвокатура мақомини ҳар қанақасига сиқиб
қўйган эди. Адвокатуранинг узоқ муддат давомида фаолият
кўрсатиши жараёнида адвокатура тўғрисида алоҳида қонуннинг
йўқлиги ва унинг фаолияти фақат низомлар билан тартибга солиниши
бундай муносабатни тасдиқлайди. Шу
билан бирга, ҳаттоки, шу
шароитларда ҳам адвокатлар ўз вазифасини бажаришга ҳаракат
қилган – юридик ёрдамга муҳтож бўлганларга бундай ёрдам
кўрсатиш. Бунда бевосита айнан мазкур касб вакиллари учун
талаблар ишлаб чиқилган эди. Адвокатура ривожланишининг ҳаттоки
илк босқичларида адвокатларнинг ахлоқий сифатларига катта
эътибор қаратилгани диққатга сазовор.
Умуман, адвокатура институтининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
ва у ҳақидаги қонун ҳужжатлари изчиллик билан ўзгариб борганини
айтиб ўтиш лозим, ахир маданиятли демократик ҳуқуқий давлатни
авторитар сиёсий режимдаги ёки бундай режимдан яқинда озод
бўлган давлатдан ажратиб турувчи
асосий мезонлардан бири бу
адвокатура ва адвокатлик фаолиятига ҳурмат муносабати саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: