Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Адвокат мустақиллигининг кафолатлари



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/248
Sana14.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#794320
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   248
Bog'liq
2 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Адвокат мустақиллигининг кафолатлари.
Адвокатуранинг 
бутун жаҳон тарихи адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини 
фақатгина эълон қилиниши муаммоларни ечмаслигини кўрсатади. 
Адвокатлар 
мустақиллигини 
таъминлаш 
давлат 
зиммасига 
юклатилган бўлиши лозим
1

Замонавий халқаро ҳуқуқда аҳолига юридик хизмат кўрсатишни 
таъминлаш мақсадида адвокатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилишга 
қаратилган фаолиятининг ташкилий ва ҳуқуқий кафолатлари 
кўринишида тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган, яъни инсон 
ҳуқуқларининг фундаментал ҳуқуқларидан бири бўлган ҳимояланиш 
ҳуқуқини таъминлашга қаратилган адвокатлик фаолиятининг халқаро 
стандартлари
2
. Адвокатлик фаолиятининг стандартлари – бу халқаро 
актларда, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган адвокатнинг 
тегишли биринчи навбатда процессуал ҳаракатларининг сифатига 
қўйилган талаблар, шунингдек, самарали ишлаш имкониятини 
берадиган адвокат амалиёти давомида тўпланган усул ва методлар
3

Одатда, адвокатлик фаолияти стандартлари деганда адвокатнинг 
касбий хислатлари ва ҳаракатларига қўйиладиган талаблар 
тушунилади. Бироқ, бизнинг фикримизча, адвокатлик фаолиятининг 
стандартлари бу билан чегараланмайди, чунки улар амалда 
адвокатлик фаолиятинини мустақил амалга ошириш кафолатлари 
ҳамдир. 
1
Н.Андрианов фикрича кўра давлатнинг мазкур роли “Тавсия”нинг муқаддимасида қуйидагича ифода этилган: 
одил судловнинг адолатли тизими адвокатларнинг мустақиллигини таъминлайди. Қаранг: Адвокатская 
деятельность в Республике Узбекистан: Учебник для студентов бакалавриата: В 2-х томах. Т. 1. / Отв. ред. 
М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван. – Т. Консаудитинформ – Нашр, 2007 – 17-б. 
2
Саидов А.Х. Международные стандарты и законодательство об адвокатуре в странах Центральной Азии // 
“Современное состояние адвокатуры в странах Центральной Азии: проблемы и перспективы”. Материалы 
Международной региональной конференции (4-7 февраля 2003 г. Ташкент, Узбекистан). – Ташкент, 2003. – 8-б. 
3
Қаранг: Адвокатская деятельность: Учебно-практическое пособие / Под общ. ред. к.ю.н. В.Н. Буробина. 3-е 
изд., перераб. и доп. – М.: Статут, 2005. – 130-б. 


178 
Халқаро миқёсда адвокат фаолиятининг ҳуқуқий ва ахлоқий 
тартибга солиш асосини қуйидаги халқаро-ҳуқуқий актлар ташкил 
этади: 
1. 1945 йил 26 июндаги БМТ Низоми. Ушбу ҳужжатда турли хил 
миллатлар одамларининг жинси, тили, эътиқодидан қатъи назар 
шундай шароитлар яратиш керакки, унда инсон ҳуқуқлари ҳурмат 
қилинади ва қонунийликка риоя қилинади. 
2. 1948 йил 10 декабрдаги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон 
декларацияси
1
. Унда инсонларнинг қонун олдида тенглиги, айбсизлик 
презумпцияси, судда ишларни холис ва очиқ ҳолда кўрилиши ва энг 
муҳими ҳимоя кафолати принциплари белгилаб қўйилган. 
3. 1966 йил 19 декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар 
тўғрисидаги халқаро пакт
2
. Ушбу пакт БМТ Низоми ва Инсон 
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий қоидаларини 
тасдиқлайди. 
4. БМТнинг Жиноятларни олдини олиш бўйича Саккизинчи 
Конгресси томонидан 1990 йилда Нью-Йоркда қабул қилинган 
Адвокатлар роли тўғрисида асосий қоидалар
3
. Уларда қуйидаги 
ҳолатлар белгиланган: 
1) қўрқитишсиз, тўсиқларсиз, ташвишларсиз ва ноўрин 
аралашишларсиз барча касбий мажбуриятлариини амалга ошириш 
имконияти; 
2) эркин бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ва мижозларга ўз 
давлатида ва бошқа давлатларда консультациялар бериш имконияти; 
3) касбий мажбуриятлар, стандартлар ва ахлоқ нормалари 
асосида амалга оширилган махсус ҳаракатлар учун жавобгарликка 
тортилмаслик, маъмурий, иқтисодий ва бошқа санкцияларнинг 
қўлланилмаслиги имконияти; 
4) адвокат хавфсизлиги касбий мажбуриятларини бажариш 
вақтида хавф-хатар остида бўлса, у давлат томонидан тегишли 
равишда ҳимояланган бўлиши лозим; 
5) агарда адвокат миллий қонунчилик ва уни қўллаш амалиёти 
билан дисквалификация қилинмаган бўлса, суд ёки маъмурий орган 
адвокатнинг мижоз манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини тан олишни 
рад этмаслиги лозим.
1
Всеобщая декларация прав человека // Права человека. Основные международные документы: Сб. 
документов. – М., 1989. – 134-141-б. 
2
Международный пакт о гражданских и политических правах // Международная защита прав и свобод 
человека: Сб. документов. – М., 1990. – 32-53-б. 
3
Қаранг: Законы и нормативные акты по адвокатуре и адвокатской деятельности Республики Узбекистан: 
Сборник // Составитель Б.С. Саломов. – Т.: Адолат, 2006. – 322-329-б. 


179 
6) тегишли маълумотлар, ҳужжатлар ва иш материаллари билан 
ўз вақтида, жиноят процессида эса – дастлабки тергов тугагач ва суд 
муҳокамасидан олдин танишиш имкониятини адвокат таъминлаш 
ваколатли ҳокимият органларининг мажбурияти саналади.
5. 1988 йилнинг декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 
тасдиқланган, шаклидан қатъи назар ушлаб турилган ёки қамоққа 
олинган барча шахсларни ҳимоя қилиш принциплари тўплами. Ушбу 
ҳужжатга асосан ҳар қандай ушлаб турилган шахс адвокат томонидан 
юридик ёрдам кўрсатилиши ҳуқуқига эга. 
6. БМТнинг Жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарлар билан 
муомала қилиш бўйича Саккизинчи Конгресси томонидан 1990 йилда 
Гаванада қабул қилинган Юристлар ролининг асосий принциплари
1

Бу ҳужжат қуйидаги ҳолатларни белгилаб қўйган: 
- ҳуқуқшунослар ва юридик хизматларга мурожаат қилиш 
имконияти; 
- жиноят ишлари бўйича одил судловни амалга ошириш вақтида 
махсус кафолатлар; 
- кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакаси; 
- функция ва мажбуриятлар; 

ҳуқуқшуносларнинг 
ўз 
мажбуриятларини 
бажаришда 
кафолатлари; 
- ишонч эркинлиги; 
- ҳуқуқшуносларнинг касбий ассоциациялари; 
- ҳуқуқшуносларнинг ўз мажбуриятларини тегишли равишда 
бажармаганликлари учун интизомий таъсир чоралари. 
7. 1990 йил сентябрь ойида Нью-Йоркда Ҳуқуқшуносларнинг 
халқаро ассоциацияси томонидан қабул қилинган Юридик касбнинг 
мустақиллиги стандартлари қуйидагиларни белгилаб қўйган: 
1) юридик касб ва юридик маълумотга эга бўлиш эркинлиги; 
2) жамиятнинг ҳуқуқий таълими; 
3) ҳуқуқшуносларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 
4) ночор шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш; 
5) адвокатлар ассоциацияси вазифалари; 
6) ҳуқуқшуносларни интизомий жавобгарликка тортиш асослари.
Бундан ташқари, Европа Ҳамжамияти миқёсида интеграцияни 
янада ривожлантириш ва ҳамжамият давлатларида адвокатларнинг 
халқаро фаолиятини кенгайтириш мақсадида Европа Ҳамжамияти 
1
Ўша жойда. – 311-322-б. 


180 
давлатлари адвокатлари учун қоидалар умумий кодекси қабул 
қилинган. 
Адвокатларнинг жамиятдаги роли тўғрисида юқорида айтиб 
ўтилган ва бошқа бир қатор халқаро-ҳуқуқий актлар адвокатлик 
ҳуқуқи халқаро стандартлари асосини ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикасида адвокатлар фаолиятини мукаммал 
амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 1998 йил 25 декабрда 
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари 
ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни қабул 
қилинди. Илгари бундай кафолатлар амалда йўқ эди. СССРнинг 1979 
йил 30 ноябрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида ҳам, 
ЎзССРнинг 1980 йилдаги Адвокатура тўғрисидаги низомида ҳам 
мустақиллик 
принципининг 
кафолатларини 
таъминлайдиган 
қоидалар йўқ эди, истисно сифатида фақат адвокатлик сири 
ҳимоясини айтиш мумкин.
Олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти адвокатура институтини 
ҳам 
чеклаб 
ўтмади. 
Аввалида 
Ўзбекситон 
Республикаси 
Конституциясининг 
43-моддасида 
“давлат 
фуқароларнинг 
Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва 
эркинликларини таъминлаши” белгилаб қўйилди. 116-моддасида эса 
“тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали 
юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, 
муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура 
фаолият кўрсатади” деб белгилаб қўйилган. Бу адвокат ва адвокатура 
конституциявий институт мақомини олганлигидан далолат беради
1

Бошиданоқ шу вақтгача бўлган ушбу институтни қайта қуриш 
борасидаги муҳокамалар янада қизғин паллага кирди. Ушбу 
муҳокамаларнинг 
асосий 
объекти 
адвокатуранинг 
давлат 
органларидан, айниқса, адлия ва суд, шунингдек, маҳаллий ижро 
органларидан мустақиллиги ва эркинлигини янада кенгайтириш 
масаласи бўлган. Ўзининг касбий фаолиятини амалга оширишда 
адвокат мустақиллиги кафолатлари албатта таъминланиши лозим. 
Аҳолига юридик ёрдам кўрсатилиши ва адвокатлик фаолиятига 
кўмаклашиш учун давлат ҳокимияти органлари адвокатура 
мустақиллиги кафолатларини таъминлаши лозим. Адвокатлар ва 
адвокатлик фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш малакали 
1
Саидов А.Х. Международные стандарты и законодательство об адвокатуре в странах Центральной Азии // 
“Современное состояние адвокатуры в странах Центральной Азии: проблемы и перспективы”. Материалы 
Международной региональной конференции (4-7 февраля 2003 г. Ташкент, Узбекистан). – Ташкент, 2003. – 14-
б. 


181 
юридик ёрдам таъминланган фуқаролик жамияти қураётган 
давлатнинг вазифаси.
Бу кафолатларга адвокатлик сири кафолатини мисол қилишимиз 
мумкин. Хусусан, адвокат юридик ёрдам кўрсатиш жараёнида ўзига 
маълум бўлиб қолган тафсилотлар юзасидан гувоҳ сифатида 
чақирилиши ва сўроқ қилиниши мумкин эмас. “Адвокатура 
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида адвокатлик сири жумласига 
ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) адвокатдан ёрдам 
сўраб мурожаат этганлигининг ўзи, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя 
остидаги шахс) ёрдам сўраб мурожаат этган масалалар, адвокатдан 
ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) олган маслаҳатлар, 
насиҳатлар ва тушунтиришларнинг моҳияти, адвокатнинг ишонч 
билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан ўтказган суҳбатида 
тўхтаб ўтилган барча масалалар киришини кўрсатилган. Шу маънода 
адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокат стажёри, адвокатлар бюролари, 
ҳайъатлари ва фирмалари мансабдор шахслари ва техник 
ходимларининг адвокатлик сири бўлмиш маълумотларни ошкор 
этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар 
манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. 
Ушбу Қонуннинг 10-моддасида эса алоҳида кафолат сифатида 
адвокатларнинг касбий фаолиятига у ёки бу тарзда аралашиш, улар ўз 
касбий вазифаларини бажараётганда олган муайян маълумотларни 
ошкор 
этишни 
талаб 
қилиш, 
шунингдек, 
адвокатлар 
бирлашмаларининг мансабдор шахсларидан ва техник ходимларидан 
худди шундай маълумотларни талаб қилиш тақиқланиши айтиб 
ўтилган. Адвокат ўз касбий вазифаларини бажараётганида унга 
бирор-бир шаклда таъсир ўтказишга йўл қўйилмайди. 
Бундан ташқари, ушбу моддада адвокат ҳимоячилик ёки 
вакиллик вазифасини бажараётганда ўзига маълум бўлиб қолган 
тафсилотлар юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин 
эмаслиги ҳам кўрсатилган. Адвокат касбий вазифаларини бажариши 
муносабати билан қўлга киритган адвокатлик далиллари (ашёлари), 
ҳужжатлари ундан олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин 
эмас, шунингдек, унинг ўзи юридик ёрдам кўрсатаётган шахслар 
билан учрашиш ҳуқуқи чекланиши мумкин эмас. 
Адвокатнинг иш юзасидан ҳуқуқий нуқтаи назари хусусида 
суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, 
шунингдек, суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас. 


182 
Адвокатга нисбатан жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, 
Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган 
прокурорлар томонидан қўзғатилиши мумкин. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов 
таъкидлаганидек, “биз адвокатура тизимини кучайтириш ва унинг 
чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ваколатлари ва 
мақомини прокуратура мақомига тенглаштириш учун қонунчилик 
соҳасида ҳам, амалий ишлар соҳасида ҳам кўпгина чора-тадбирлар 
кўрмоқдамиз”
1
. Адвокатлик фаолияти кафолатлари тизимини 
ўрнатишда қонун чиқарувчининг эътибори ҳақида алоҳида 
Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари 
ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни ҳам 
далолат беради. 
Қонунчиликда адвокатлик фаолитининг ташкилий шаклларини 
асоссиз текширишларни, маъмурий-хўжалик фаолиятига аралашувни 
ва адвокатура муассасалари фаолияти устидан молиявий назорат 
қилишни олдини олишга қаратилган ҳуқуқий нормалар ҳам 
белгиланган. Масалан, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва 
адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан адвокатуранинг 
штатлари, мансаб окладлари ва маъмурий-хўжалик харажатларининг 
сметалари 
молия 
органларида 
рўйхатдан 
ўтказилмаслиги, 
адвокатуранинг иш ҳақи фонди банклар томонидан назорат 
қилинмаслиги белгиланган. 
Бундан ташқари, қонунчиликнинг аввалги таҳририда адвокатнинг 
касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик 
белгиланган нормалар акс этган эди, бироқ жавобгарлик тури 
белгиланмаган. Шу муносабат билан адвокатларда ўз фаолиятини 
амалга ошириши давомида турли тўсиқларга дуч келар эди. 
Шундан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликдаги бўшликни 
тўлдириш мақсадида 2008 йил 31 декабрдаги “Адвокатура институти 
такомиллаштирилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан адвокатнинг 
профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш учун адвокат сўровига 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маъруза, 1999 йил 14 апрель // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан 
қурамиз. Т.7. – Т.: Ўзбекистон, 1999 й. – Б. 390. 


183 
жавоб тақдим этмасликда ифодаланган адвокатнинг профессионал 
фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, адвокатнинг ишда 
иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахс 
(ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран 
эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин 
таъсир 
ўтказишда 
ифодаланадиган 
маъмурий 
жавобгарлик 
белгиланган. 
Кўрсатилган қонунчилик тадбирлари адвокатнинг мустақиллиги 
ва дахлсизлигини, унинг ижтимоий ҳимоясини таъминлайди, бу эса 
мазкур касбнинг нуфузини янада оширади.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish