Одил судлов
турли низоларни ҳал қилиш воситаси ва
жамият субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга
солувчи ижтимоий куч бўлиб, ушбу муносабатларнинг
ҳуқуқий нормаларга мувофиқлигини таъминлайди.
Низо ва келишмовчиликларни ҳал қилишда суд мустақил, холис
ва адолатли ҳақам бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикр анча олдин
жамиятда қарор топган. Одил судлов орқали қонунда тўғридан-тўғри
белгилаб қўйилган, юридик тусга эга бўлган ижтимоий
келишмовчиликлар
ҳал
қилинади
(судловга
тегишлилик
институтлари).
Келишмовчилик турига қараб суд ишларини юритишнинг
жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик турлари ажратилади
2
. Энг
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 1-жилд. – Т.: “O‘qituvchi” НМИУ. – 2007.
– 61-б.
2
Бузилиши ҳуқуқий келишмовчиликнинг вужудга келишига олиб келган нормалар моддий ҳуқуқ предмети
бўлса (Жиноят кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Оила кодекси), келишмовчилик ҳал қилиниши
тартибини белгиловчи нормалар процессуал ҳуқуқнинг предмети ҳисобланади.
94
умумий тарзда суд ишларини юритишнинг қуйидаги турларини
кўрсатиш мумкин:
-
Жиноятга оид суд ишларини юритиш.
Жиноят ҳуқуқи амал
қилиши
соҳасида
келишмовчилик
жиноятчи
ва
жамият
манфаатларига қарши хулқ-атворнинг энг хавфли турларини
тақиқловчи қонун ўртасида вужудга келади. Бу тўқнашув жиноят суд
ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
-
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид суд ишларини юритиш.
Маъмурий
ҳуқуқбузарликларни содир этадиган шасхлар ва қонун
ўртасидаги келишмовчиликлар, мазкур ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги
ишлар судлар ваколатига кирган ҳолларда, маъмурий суд ишларини
юритиш тартибида ҳал қилинади.
-
Фуқаролик суд ишларини юритиш.
Фуқаролик, оила, меҳнат ва
бошқа муносабатлардан вужудга келадиган низолар фуқаролик суд
ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
-
Хўжалик суд ишларини юритиш.
Мулкчиликнинг турли
шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар
ўртасидаги, шунингдек, тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт
соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган низолар
хўжалик суд ишларини юритиш тартибида ҳал қилинади.
Шундай қилиб, одил судлов – бу жиноят, маъмурий, фуқаролик
ва хўжалик ишларини кўриб чиқишдир.
Ишлар кўриб чиқилиши жараёнида ва унинг натижаларига кўра
суд қарорлар чиқаради, кўп ҳолларда улар суд ҳужжатлари деб
номланади. Суд ҳужжатлари ўз мақсадларига кўра ва суд ишларини
юритишнинг турларига қараб турли шаклларда қабул қилиниши
мумкин: ажрим, ҳукм, ҳал қилув қарор, қарор ва ҳ.к.
Суд ҳужжатларининг ўзига хос хусусияти – уларнинг ҳамма учун
мажбурий бўлишидир. Мазкур қоида Конституциянинг 114-
моддасида мустаҳкамлаб қўйилган: “Суд ҳокимияти чиқарган
ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари,
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва
фуқаролар учун мажбурийдир”. Бу модданинг маъносидан шу келиб
чиқадики, жиноят, фуқаролик ёки хўжалик ишини кўриб чиқишда суд
томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим ёки қарор барча давлат
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши
шарт.
95
Одил судлов ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг йўналиши
сифатида.
Одил судлов ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг
асосий йўналишларидан бири сифатида қуйидаги белгилар билан
таърифланади:
1) одил судлов фақат махсус ваколатли давлат органлари бўлган
судлар томонидан амалга оширилади. Ҳеч қандай бошқа орган ёки
бошқа мансабдор шахс мазкур фаолиятни амалга оширишга ҳақли
эмас. Кўрсатиб ўтилганидек, суд ҳокимияти ваколатларининг ўзига
хос хусусиятлари мазкур ҳокимиятни амалга оширувчи орган
қонунийлик ва адолатлилик манфаатлари тақозо этадиган тартибда
ташкил этилишини ва фаолият юритишини талаб қилади. Судлар
ташкил этилиши тартибининг, шунингдек, судлар ва ҳокимиятнинг
қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларини амалга оширувчи
давлат муассасалари ўртасидаги ўзаро муносабатларининг ўзига хос
хусусиятлари бундан келиб чиқади. Суд фаолиятининг алоҳида
тартибини белгилашга ва судлар обрўсини барча чоралар орқали
оширишга интилиш, шунингдек, судлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар пирамидаси чўққисида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаши
тўғрисида ғамхўрлик ҳам бундан келиб чиқади;
2) одил судлов, шахс, жамият, давлат ҳуқуқларини жиноий ва
бошқа тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадини кўзда тутади. “Судлар
тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси суд вазифаларини қуйидагича
белгилайди:
“Ўзбекистон
Республикасида
суд
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон
ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва
ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган.
Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни,
фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир”;
3) ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти қонунда белгиланган
тартибга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ишни кўриб
чиқиш ҳамда иш бўйича қарор қабул қилиш ёки ҳукм чиқариш
процессуал қонунчиликга қатъий риоя қилган ҳолдагина амалга
оширилиши мумкин. Мазкур кўрсатмалар суд мажлисига тайёргарлик
кўриш ва уни ўтказиш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган
барча
энг
муҳим
масалаларни
(суд
қонуний
таркибини
шакллантириш тартиби, мажлисда иштирок этиши мумкин ва зарур
бўлган шахслар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, муайян
96
ҳаракатларни бажариш кетма-кетлиги, далилларни тўплаш, қайд этиш
ва текшириш қоидалари ва ҳ.к.) тартибга солади. Барча процессуал
кўрсатмалар, оқибат натижада, ҳақиқатни аниқлашга ва иш мазмуни
бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилишга
йўналтирилган;
4) одил судлов давлат мажбурлов чоралари, жазо чоралари ҳамда
юридик таъсир чораларини қўллаш орқали амалга оширилади. Суд
ишларини юритиш вазифаларини бажариш мақсадида суд ўз
фаолиятида процессуал мажбурлов чоралари ва эҳтиёт чоралари
билан бир қаторда, жазо тайинлаш (жиноятга оид суд ишларини
юритиш), мажбуриятларни бажариш бўйича кўрсатмалар (фуқаролик,
хўжалик суд ишларини юритиш) ва ҳ.к.лар каби юридик таъсир
чораларини қўллайди.
5) юридик таъсир чоралари мазкур чоралар қўлланилишининг
асосларини ҳамда конкрет ҳолда қўлланилиши мумкин бўлган
чораларни белгиловчи қонунга қатъий риоя қилган ҳолда
қўлланилиши зарур. Ушбу чоралар суд томонидан қўлланилишининг
асослари, шартлари ва тартиби процессуал қонун ҳужжатларида
белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |