Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Одил судлов принциплари тушунчаси



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Одил судлов принциплари тушунчаси. 
Суд ҳокимияти ўз 
фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон 
Республикаси 
“Судлар 
тўғрисида”ги 
Қонунида 
ва 
тармоқ 
қонунчилигида акс эттирилган бир қатор демократик принципларга 
асосланади. 
Маъно жиҳатидан принциплар – бу раҳбарий ғоялар ва тегишли 
фаолиятнинг асосий қоидаларидир. “Принцип” сўзи лотинча 
“principium” сўзидан келиб чиқиб, унинг маъноси “асос”, “асосий 
омил” каби тушунчаларни англатади. Ҳуқуқ аслида ҳамма учун 
мажбурий бўлган адолат талабларини белгилаши сабабли, ҳуқуқий 
принциплар ҳуқуқда адолатнинг ўлчови сифатида хизмат қилади. 
Қонун ҳуқуқ принципларига жавоб берган ҳолдагина қонуний, яъни 
ҳуқуқий мазмунга эга бўлган деб эътироф этилади. Ўз навбатида, 
принциплар оддий юридик ғоялар бўлмаганлиги ҳамда адолат ва 
лозимликнинг ҳамма учун мажбурий ва объектив жиҳатдан зарур 
бўлган мезонларини ҳуқуқда белгилаши уларнинг асосий мазмунини 
ташкил этади. Ҳуқуқ ва ҳуқуқий онг ривожланган сари ҳуқуқий 
материядан муайян юридик ғоялар сифатида принциплар ажратилади, 
юридик техникаси ривожланиши билан эса улар қонунда айрим 
қонуний кўрсатмалар сифатида мустаҳкамланиши мумкин. Қонунда 


98 
ўз ифодасини топиб, принциплар муайян мустақилликка эришади ва 
амалдаги қонунчиликнинг ўзгариши жараёнида барометр сифатида, 
ҳуқуқнинг кейинги шаклланишида эса компас сифатида хизмат 
қилади. 
Одил судлов принциплари – 
бу
 
суд ишларини 
юритишнинг энг муҳим хусусиятларини, характерини, 
мазмун-моҳиятини, 
ташкил 
этилиши 
тартибини 
белгиловчи ҳуқуқий қоидалар. 
Барча принциплар бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, улар 
одил судлов мақсадларига эришиш учун тенг муҳим бўлган ҳуқуқий 
асосларнинг яхлит мажмуини яратадилар. Уларнинг ҳар бири суд 
ишларини юритишнинг муайян томонини белгилайди, ушбу томон 
йўқлигида суд ишларини юритишнинг вазифаларини тўғри амалга 
оширишга имкон бўлмайди. 
Принциплар яхлит тизим доирасида амал қилиб, бу тизимда ҳар 
бир принципнинг моҳияти нафақат унинг мазмунига боғлиқ бўлади, 
балки бутун тизимнинг ишлаб туриши билан алоқадор бўлиб туради. 
Тизимда айрим принцип бузилиши, қоида тариқасида, бошқа 
принциплар ва, шу билан бирга, иш бўйича одил судловни амалга 
оширишда қонунийлик бузилишига олиб келади. 
Принциплар умумий тусдаги нормалар бўлиб, амалий фаолият 
жараёнида вужудга келадиган барча масалалар ҳал қилинишини 
таъминлайдилар. Процессуал ҳуқуқнинг айрим нормалари ўртасида 
муаммолар 
ёки 
қарама-қаршиликлар 
вужудга 
келса, 
бу 
қийинчиликларни ҳал қилиш воситаси сифатида принциплар хизмат 
қилади. 
Ўз мазмунига кўра принциплар императив, ҳокимият-буйруқ 
тусга эга бўлиб, бажарилиши давлат томонидан таъминланадиган 
умумий мажбурий кўрсатмаларини ўз ичига қамраб оладилар. 
Мафкуравий категория сифатида принциплар ижтимоий-сиёсий 
ғоялар таъсири остида шаклланади, бироқ процессуал фаолиятини ва 
унинг соҳасида вужудга келаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга 
солиш вазифасини ғоялар эмас, балки уларга асосланган норма-
принциплар бажаради. Ғоя ҳуқуқ нормаларида мустаҳкамлаб 
қўйилмагунча одил судлов принципи бўла олмайди, у ҳуқуқий онг 
махсули ва илмий хулоса бўлиб қолаверади. 


99 
Принципларнинг нормативлиги давлат фаолиятининг алоҳида 
тури бўлган одил судлов табиатидан ажратиб бўлмайдиган уларнинг 
асосий хусусиятидир. Улар инсон ва фуқаро ҳамда тегишли давлат 
органларига қаратилган бўлади. Процессни олиб бораётган давлат 
органлари белгиланган принципларга риоя қилган ҳолда фаолиятини 
амалга ошириб, уларни бузиш учун жавобгар бўлади. 
Одил судлов принциплари тизимини қуйидаги принциплар 
ташкил этади: қонунийлик; одил судловнинг фақат суд томонидан 
амалга оширилиши; судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат 
қонунга бўйсуниши; одил судловни барча шахсларнинг қонун ва суд 
олдида тенглиги асосида амалга ошириш; барча судларда ишларнинг 
ошкора кўрилиши; суд ишлари юритиладиган тил; суд ҳимоясида 
бўлиш ҳуқуқини таъминлаш; айбсизлик презумпцияси; гумон 
қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан 
таъминлаш; тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги; одил 
судловни амалга оширишда жамоатчиликнинг иштироки. 
Қайд этилган принциплар улар мустаҳкамлаб қўйилган манбага 
қараб (конституциявий ва тармоқ); улар тартибга соладиган суд 
ишларини юритишнинг турига қараб (бир неча тармоқларда ва 
фақатгина битта тармоқда амал қилган); улар кўзда тутадиган 
мақсадларга қараб (суд тузилишига ва суд ишларини юритишга оид) 
таснифланиши мумкин. Айрим принциплар бир вақтнинг ўзида бир 
неча асосларга кўра таснифланиши мумкин. 
Таъкидлаб ўтамиз, қонунийлик; судьяларнинг мустақиллиги ва 
уларнинг фақат қонунга бўйсуниши; одил судловни барча 
шахсларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш; 
барча судларда ишларнинг ошкора кўрилиши; суд ишлари 
юритиладиган тил; суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини таъминлаш; 
айбсизлик презумпцияси; гумон қилинувчи, айбланувчи ва 
судланувчини ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш каби 
принциплар конституциявий принциплар қаторига киради. Тармоқ 
қонунчилигида (жиноят, фуқаролик, хўжалик) ўз ифодасини топган 
принциплар тармоқ принциплар деб ҳисобланади. 
Принциплар тартибга соладиган суд ишларини юритишнинг 
турлари бўйича амалга ошириладиган принциплар таснифи 
қуйидагиларни англатади: универсал тусдаги принциплар (масалан, 
қонунийлик, одил судловнинг фақат суд томонидан амалга 
оширилиши ва ҳ.к.) суд ишларини юритишнинг барча турларига хос 
бўлиб, бир неча тармоқларда амал қилган принциплар қаторига 


100 
киради. Шу билан бирга, суд ишларини юритишнинг фақат муайян 
турига хос бўлган принциплар ҳам мавжуд (масалан, айбсизлик 
презумпцияси фақат жиноятга оид суд ишларини юритиш доирасида 
амалга оширилади). 
Принципларнинг кейинги гуруҳи ҳақида гапирадиган бўлсак, 
таъкидлаб ўтамиз, суд фаолияти ташкил этилишига қаратилган ва суд 
мажлиси ўтказилиши жараёнида бевосита амалга ошириладиган 
принциплар (масалан, барча судларда ишларнинг ошкора кўрилиши) 
суд тузилишига оид принциплар қаторига киради; суд ишларини 
юритишнинг турли босқичларида амалга ошириладиган принциплар 
эса (масалан, айбсизлик презумпцияси) суд ишларини юритишга оид 
принциплар деб ҳисобланади. Принципларнинг ҳар бирини кўриб 
чиқамиз. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish