Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

суд инстацияси
ҳисобланади. 
Суд инстанциялари қуйидаги турларга бўлинади: биринчи, 
апелляция, кассация ва назорат инстанциялари. 
Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг ҳар 
бири ишларни биринчи инстанция суди сифатида кўриши мумкин. 
Ваколати қонунда белгиланган биринчи инстанция суди сифатида 
муайян ишни кўриш жараёнида судлар мазкур ишнинг мазмуни 
бўйича қарор қабул қилишга ҳақли. Агарда жиноят ишлари бўйича 
биринчи инстанция суди судланувчининг жиноят содир этишда айбли 
ёки айбсизлиги, шунингдек, жазо қўллаш зарурлиги ва жазонинг тури 


85 
ва меъёрини белгилаш ҳақидаги масалаларни ҳал қилиши лозим 
бўлса, фуқаролик ишларида мазмунан бўйича ҳал қилиниши лозим 
бўлган 
масалалар 
доирасига 
тақдим 
этилган 
даъвонинг 
исботланганлиги ёки исботланмаганлиги ҳамда рўй берадиган 
юридик оқибатлар ҳақидаги масалалар киради. 
Ўрта ва олий звенога кирувчи судлар, яъни Қорақалпоғистон 
Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар 
судлари; Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди; Ўзбекистон 
Республикаси Олий судининг ҳайъатлари апелляция ва кассация 
инстанция судининг ваколатларига эга. Апелляция ва кассация 
инстанция судлари сифатида қайд этилган судлар биринчи инстанция 
суди томонидан чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги 
ва адолатлилиги юзасидан берилган шикоятларни ва билдирилган 
протестларни кўриб чиқадилар. Апелляция инстанцияси судида 
қонуний кучга кирмаган суд қарорларининг қонунийлиги ва 
асослилиги текширилади, қонуний кучга кирган ва апелляция 
тартибида кўрилмаган суднинг қарорлари (ҳукмлари) устидан эса 
кассация инстанция судига шикоят қилиш мумкин. 
Ҳукмлар ва бошқа суд қарорлари апелляция ёки кассация 
тартибида кўриб чиқилганидан сўнг протест бериш ҳуқуқига эга 
бўлган суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан 
билдирилган протестларга асосан мазкур қарорларнинг қонунийлиги, 
асослилиги ва адолатлилиги назорат инстанция суди томонидан 
текширилади. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят 
ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича 
вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий 
суди раёсати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
ҳайъатлари ва Раёсати ишларни назорат тартибида кўриш ваколатига 
эга. Назорат тартибида иш юритиш учун апелляция ёки кассация 
тартибида кўриб чиқилган ва қонуний кучга кирган ҳукм, ажримнинг 
(карорнинг) мавжуд бўлишидан ташқари, тегишли мансабдор 
шахслар алоҳида қарорга келишлари шарт бўлганлиги сабабли, 
мазкур тартибда иш юритиш апелляция ёки кассация тартибида иш 
юритишдан фарқ қилади. Яъни махсус ваколатли мансабдор шахс 
(юқори турувчи судининг раиси ёки прокурор) назорат тартибида 
ишни кўриб чиқиш зарурлиги ҳақидаги алоҳида қарорга келган 
тақдирганида ишнинг назорат тартибида (шунингдек янги очилган 
ҳолатлар муносабати билан) кўриб чиқилишига йўл қўйилади. 


86 
Хўжалик судларида асосий бўғинга кирувчи барча судлар ва 
Олий хўжалик суд ишни биринчи инстанция суди сифатида кўриши 
мумкин. Асосий бўғинга кирувчи судлар апелляция инстанция суди 
бўлишлари мумкин; Олий хужалик суд эса ишларни кассация ва 
назорат инстанция суди сифатида кўришга ҳақли. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish