Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Учинчи босқич 2008 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврни



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Учинчи босқич 2008 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврни
ўз ичига қамраб олади. Мамлакат раҳбарияти томонидан суд-ҳуқуқ 
тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича 
тегишли чора-тадбирлар (суд обрўсини ошириш; суд қарорлари ижро 
этилишини ва малакали юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш) 
амалга оширилиши мазкур босқичнинг ўзига хос хусусиятидир. 
Хусусан, 
суд-ҳуқуқ 
тизимини 
янада 
либераллаштириш, 
фуқароларнинг тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай 
босқичида 
малакали 
юридик 
ёрдам 
олиш 
ҳуқуқини 
мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш, 
адвокатуранинг ташкилий мустақиллигини таъминлаш, уни юқори 
малакали кадрлар билан тўлдириш, адвокатларнинг мустақиллиги 
кафолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва 
нуфузини ошириш мақсадида 2008 йил 1 майда Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида 
адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармони
2
қабул қилинди. Мазкур Фармон адвокатура 
институти такомиллаштирилиши муносабати билан 2008 йил 31 
декабрда қабул қилинган қонуннинг концептуал қоидаларини 
белгилади
3

Суд-ҳуқуқ 
тизимини 
янада 
демократлаштириш 
ва 
либераллаштириш, суднинг обрўсини ошириш, одил судловни амалга 
оширишда 
қонунийликни 
таъминлаш, 
судлар 
фаолиятига 
аралашишга ҳамда ғайриқонуний суд қарорлари чиқарилишига йўл 
қўймаслик мақсадида 2008 йил 23 июнда давлатимизнинг раҳбари 
томонидан 
Суд 
қонунчилигини 
демократлаштириш 
ва 
либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш 
бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул 
қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд қонунчилигини 
демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими 
мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, 9-сон, 314-
модда, 12-сон, 417, 418-моддалар; 2006 йил, 6-сон, 261-модда; 9-сон, 498-модда; 12-сон, 656, 659-моддалар; 
2007 йил, 4-сон, 166-модда, 6-сон, 248, 249-моддалар, 9-сон, 422-модда, 12-сон, 594, 595, 607-моддалар. 
2
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 144-модда. 
3
Қонун қоидалари дарсликнинг 15 бобида очиб берилган. 


77 
тўғрисида”ги қарори суд-ҳуқуқ ислоҳотини амалга ошириш учун 
янги имкониятларни яратди. Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг мазкур қарорида қонуний даражада 
илк бор “суд қонунчилиги” тушунчаси ишлатилган. Бу эса суд ҳуқуқи 
мустақил ҳуқуқ тармоғи сифатида эътироф этилишини билдиради. 
Суд ҳуқуқи – бу суд ҳокимияти тўғрисидаги қонунчиликдир. У 
фуқаролик, жиноят, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, 
хўжалик процессуал, маъмурий ва маъмурий процессуал ҳамда одил 
судлов қонунчилик базасини таъминловчи бошқа ҳуқуқ тармоқлари 
билан яқин алоқада бўлади. Шубҳасиз, суд ҳуқуқи мустақил ҳуқуқ 
тармоғи сифатида эътироф этилишининг ўзи ушбу ҳуқуқ 
тармоғининг ривожланиши учун муҳим омил сифатида хизмат 
қилади
1

2008 йил 23 декабрда “Амнистия актини қўллаш тартиби 
такомиллаштирилиши 
муносабати 
билан 
Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинган. Ушбу Қонун 
амнистия актини қўллаш бўйича суд тартибини белгилайди, бу эса 
ишни судга қадар юритиш устидан суд назорати соҳасини 
кенгайтиришга имкон беради
2

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат ва жамият 
ҳаётининг барча соҳаларида чуқур ва кенг қамровли ислоҳотлар 
амалга оширилди, янги иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар 
тизимини тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Шу 
билан бирга, қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар сони кўпайиши 
билан янги қонунчиликни амалга ошириш муаммоси биринчи 
даражали аҳамиятга эга бўлди. Ижро этиш бутун ҳуқуқий тартибга 
солиш механизмининг самарадорлигини ҳамда инсон хулқ-атвор 
мотивациясига таъсир этиш бўйича ҳуқуқнинг қобилиятини акс 
эттирувчи ҳуқуқий амалиётнинг энг муҳим участкаси бўлганлиги 
жамият томонидан тушунилди. Агарда ҳуқуқий нормаларнинг 
кўрсатмалари 
фуқаролик 
муомаласи 
ва 
оммавий-ҳуқуқий 
муносабатлар иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида амалга 
оширилмаётган 
бўлса, 
бундай 
ҳуқуқ 
аслида 
амалдаги 
бўлмайди.Ҳуқуқий нормалар, шу жумладан, суд ҳокимияти 
органлари ва бошқа юрисдикцион органлар ҳужжатларида ўз 
тасдиғини топган нормалар мажбурий ижро этилиши тартибининг 
1
Тадқиқот марказининг ҳуқуқий мақоми дарсликнинг 7-бобида кўриб чиқилган. 
2
Мазкур масала “Жиноят процессуал ҳуқуқи” фанининг ўрганиш предмети ҳисобланади. 


78 
такомиллашмаганлиги жамият учун жуда қимматга тушади ва 
мамлакатдаги иқтисодий ҳолатга таъсир этади. Мажбурий ижро этиш 
имкониятларининг йўқлиги фуқаролик муомаласи муносабатларида 
кредиторга қараганда қарздор бўлиш фойдалироқ бўлиб қолишига, 
рақобат даражаси ва иқтисодий муомаласида шерикларни танлаш 
имконияти пасайишига олиб келади, кўплаб ҳолларда шахсларни 
ундирувнинг ва мажбуриятларни ижро этишга мажбурлашнинг 
ғайриқонуний усулларидан фойдаланишга ундайди, фуқаролик 
муомаласи муносабатлари криминаллаштирилишининг сабаби 
бўлади. Бундан ташқари, мажбурий ижро этишнинг ёмон тизими суд 
ҳокимияти органлари самарадорлиги ва обрўсининг пасайиб 
кетишига тўғридан-тўғри олиб келади, чунки амалга оширилмасдан 
қолиб кетаётган суд қарори ҳақиқий юридик аҳамиятга эга эмас. 
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
И.А.Каримов 
суд 
қарорларини 
ижро 
этиш 
тизимини 
такомиллаштириш зарурати билан боғлиқ масалаларни бир неча 
марта қўйган ва тегишли вазифаларни белгилаган
1
. Ижро иши 
юритишни янада такомиллаштириш мақсадида 2009 йил 14 январда 
Ўзбекистон Республикаси “Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши 
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун 
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
Қонуни қабул қилинди. 
Мазкур Қонун қабул қилиниши мажбурий ижро этиш механизми 
такомиллаштирилиши билан боғлиқ бир қатор долзарб масалаларни 
ҳал қилишга имкон беради; ушбу Қонунда суд ижрочиларининг 
давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан 
ижро ҳужжатларини ижро этиш жараёнида ҳамкорлиги механизмлари 
мустаҳкамланган; ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлашда суд 
ижрочиларига кўмаклашиш бўйича ички ишлар органлари, 
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитасининг органлари, Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки, банклар ва бошқа кредит 
ташкилотлари, давлат солиқ хизмати органлари, ғазначилик 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва 
молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–
458-сон қарори // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 360-модда; 2007 й., 
45-сон, 451-модда; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан 
ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–722-сон қарори 
// Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 541-модда; 2010 й., 14-15-сон, 102-
модда. 


79 
органлари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг 
мажбуриятлари белгиланган; Суд департамент фаолиятининг 
ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, суд ижрочиларининг 
мақомини оширишга қаратилган нормалар назарда тутилган. 
Умуман олганда, мазкур қонун қабул қилиниши мамлакатда 
қонун устуворлигини ҳамда ижро ҳужжатларининг сўзсиз ижро 
этилишини таъминлашга, фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг кафолатларини 
мустаҳкамлашга 
йўналтирилган 
суд-ҳуқуқ 
ислоҳотининг 
манфаатларига хизмат қилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish