жазолашнинг репрессив, озодликдан маҳрум қилиш ҳолларини
қисқартириш ҳисобига
қонунчиликнинг адолат ва инсонийлик каби
тамойилларининг
кучайишини
ва
амалда
қўлланишини
таъминлашимиз зарур”.
Айрим жиноятларни унча оғир бўлмаган жиноятлар ва оғир
жиноятлар тоифасидан ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар
тоифасига ўтказиш; жарима каби иқтисодий таъсир чораларини жазо
сифатида
қўллаш
бўйича
имкониятларни
кенгайтириш;
Конституцияда назарда тутилган эркинлик ҳуқуқини чеклаш билан
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 246-модда.
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 204-модда; Ўзбекистон
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 89-модда.
75
боғлиқ бўлмаган гаров, муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат
каби бошқа эҳтиёт чораларини қўллаш; ўлим жазосининг жиноий
жазо чораси сифатида қўлланилиши муаммолари; мол-мулкни
мусодара қилиш жазосини жиноий жазо тизимидан чиқариб ташлаш;
вояга етмаганлар, аёллар ва кексаларга нисбатан қўлланадиган жазо
тизимини қайта кўриб чиқиш лозимлиги; жиноят ишларни тергов
қилиш ва ҳибсда сақлаш муддатларини қисқартириш каби масалалар
кун тартибига қуйилди. Амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти
доирасида барча кўрсатилган масалалар лозим равишда ҳал қилинди.
Ўзбекистон
Республикаси
“Жиноий
жазоларнинг
либераллаштирилиши
муносабати
билан
Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни ўлим жазосининг жиноий
жазо чораси сифатида аҳоли ва судьялик корпуси томонидан қайта
тушуниб етишини расмийлаштирди. Эришган натижалардан
ташқари, изчил амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳоти ушбу жазо
чорасидан воз кечишга имкон берди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ўлим
жазосини бекор қилиш тўғрисида”ги (01.08.2005 й.)
1
ҳамда “Қамоққа
олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги
(08.08.2005 й.)
2
фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
“Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
3
ва “Қамоққа олишга санкция
бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлари
4
ишлаб чиқилди ва
парламент томонидан қабул қилинди.
Суд-ҳуқуқ ислоҳотининг иккинчи босқичида бошқа қонунлар ҳам
қабул қилинди. Ушбу қонунлар билан “Судлар тўғрисида”ги ва
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Фуқаролик процессуал,
Хўжалик процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексларига
суд
ҳокимиятининг
мустақиллигини
янада
мустаҳкамлашга, инсон ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва
1
“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2005 й., 30-31-сон, 223-модда.
2
“Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами”, 2005 й., 32-33-сон, 242-модда.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда.
4
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 249-модда.
76
манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга, судларда
ишлар кўрилишининг процессуал тартибини такомиллаштиришга
қаратилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар
1
киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |