Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Мустақил Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

2.2. Мустақил Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг 
шаклланиши 
 
Ўзбекистонда суд ҳокимиятининг шаклланиши жараёнини 
шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: 1) Россияга 
қўшиб олинишидан олдин Ўзбекистонда (Туркистонда) суд 
ҳокимияти; 2) чор Россияси даврида Ўзбекистонда суд ҳокимияти; 3) 
Октябрь революциясидан сўнг, аммо Ўзбекистон ССР ташкил 
этилишидан олдин Ўзбекистоннинг (Туркистоннинг) суд ҳокимияти; 
4) Ўзбекистон Республикаси СССР таркибига кирган давридаги суд 
ҳокимияти; 5) Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг суд 
ҳокимияти. 
Суд ҳокимиятининг Ўзбекистон ҳудудида ривожланиши ва 
шаклланишининг кўрсатилган ҳар бир босқичини қисқача кўриб 
чиқамиз. 


52 
Биринчи босқич – Россияга қўшиб олинишидан олдин 
Ўзбекистонда (Туркистонда) суд ҳокимияти. 
Россияга қўшиб 
олинишдан олдин Ўрта Осиё учта феодал давлатлар ўртасида 
бўлинган эди: Қўқон ва Хива хонликлари ҳамда Бухоро амирлиги. 
Хон ва амир уларнинг ҳокимиятларига хавф туғдирадиган хатти-
ҳаракатлар бўйича жиноят ишларини кўриб, суд ҳокимиятини амалга 
оширишган. Табиийки, шу ҳолатда ҳар қандай шаклда шикоят қилиш 
ҳақида сўз юритишга имкон бўлмаган.
 
Қози-калон (қози-куззат), яъни олий судья “одил судловни” 
амалга оширишда хон ва амирнинг ўнг қўли бўлган. У бир вақтнинг 
ўзида ҳам диний, ҳам суд ҳокимиятини амалга оширган. Расмий 
ҳужжатларда у “одил судлов таянчи (устуни)” деб номланган. 
Шариат қонунларига риоя этган қози судлари ҳамда халқ урф-одат 
нормалари бўйича ўз қарорларини қабул қиладиган бий судлари 
Ўзбекистон ҳудудида деярли 13 аср давомида ўз фаолиятини амалга 
оширган. 
Қози-калон 
хонлик, амирликнинг барча қозиларига раҳбарлик 
қилган. У янги тайинланаётган қозиларнинг номзодларини хон, 
амирга тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, уларни 
аттестациядан ўтказиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган. 
Қози-калон мураккаб жиноят ва фуқаролик ишларини, 
шунингдек, хонлик, амирликнинг пойтахти доирасида вужудга келган 
барча ишларни кўрган. Жойларда суд ҳокимиятини 
қозилар
амалга 
оширган. Қозилар томонидан ишлар оғзаки ва ошкора кўрилиб, 
шариат ёзма нормаларига асосан ҳал қилинарди, қонуний апелляция 
ёки кассация инстанциялари йўқ бўлганлиги туфайли қозилар қабул 
қиладиган қарорлар тарафлар томонидан узил-кесил сифатида 
эътироф этиларди. 
Шу билан бирга, шариат бўйича қозининг қарори устидан бек, 
хон ёки амирга шикоят қилиш мумкин эди, улар эса шикоятни 
оқибатсиз қолдирарди ёхуд шикоятни ҳал қилиш учун қози-калонга 
берарди ёки ишни қайта кўриб чиқиш учун тегишли ҳудудда ўз 
фаолиятини амалга оширган барча қозиларни чақирарди (қозилар 
қурултои). Бу ҳолат ўша пайтда ҳам шикоятни коллегиал тартибда 
кўриб чиқиш тушунчаси мавжудлигидан далолат беради. 
Ҳеч қанақа тергов ва прокуратура органлари йўқ бўлганлиги 
сабабли, қози жиноят ишларини ўзи ҳеч қандай дастлабки терговсиз 
кўриб чиқарди. 


53 
Таъкидлаб ўтиш лозим, қози судларидан ташқари, суд 
вазифаларини 
қози-аскари 
(ҳарбий судья) ҳам бажарган. Шундай 
қилиб, судларнинг ихтисослашуви ўз ифодасини топган. Қози-аскари 
ҳарбий хизматчилар ва бек ҳузуридаги мансабдор шахслар 
томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўрган. 
Мансабдор шахслар – давлат хизматчиларининг хатти-ҳаракатлари 
устидан берилган шикоятлар қози-аскари томонидан кўриб 
чиқилишида биз апелляция элементларини кўришимиз мумкин. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish