Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Хўжалик судлари тизими. 
Хўжалик судларининг тузилиши ва 
фаолиятининг асосий принциплари ҳам “Судлар тўғрисида”ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган.
Хўжалик судларининг тизими ва фаолияти тартиби умумий 
юрисдикция судлари тизимидан, уларнинг ваколатидан фарқ қилади. 
Умумий юрисдикция судидан фарқли равишда хўжалик судлари 
тизими иккита бўғиндан иборат. Унда туман бўғини йўқ, асосий 
бўғин вазифасини вилоят ва уларга тенглаштирилган хўжалик 
судлари бажаради. 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон 
Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 


238 
хўжалик судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб борувчи 
хўжалик суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий 
органидир. 
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари 
тизими: 
- асосий бўғин – Қорақалпоғистон Республикаси 
хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик 
судлари; 
- олий бўғин – Ўзбекистон Республикаси Олий 
хўжалик суди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қонунчилик 
ташаббуси ҳуқуқига эга. 
Хўжалик суди ўзига тааллуқли ишларни, агар Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуқаролари, шунингдек, 
чет эл ташкилотлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги 
ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, чет эл фуқаролари, фуқаролиги 
бўлмаган шахслар иштирокида кўради. 
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса 
умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб 
бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция 
судида кўрилиши кераклигини назарда тутиш лозим. 
Хўжалик судлари мамлакатда олиб борилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар, жаҳон ҳамжамиятига интеграллашув ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг маҳсулот ва хизматларнинг жаҳон 
бозорига чиқиши шароитида суд ҳокимиятини амалга ошириб 
иқтисодий 
муносабатларда 
қонунчиликни 
мустаҳкамлашга 
қаратилган аҳамиятли ишни амалга оширади. 
Чет эл юридик шахслари иштирокида кўриладиган ишлар ҳам 
кам эмас. Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари 
ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқ ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб хўжалик 
судларига мурожаат қилиш ҳуқуқини кенг қўллайди. Бундай ҳолат 
демократик, инсонпарвар хўжалик қонунчилиги туфайли мумкин 


239 
бўлди, унга кўра чет эл фуқаролари Ўзбекистон ташкилотлари ва 
фуқаролари билан 
тенг 
равишда процессуал ҳуқуқлардан 
фойдаланади ва процессуал мажбуриятларга эгадир. 
Республика қонунчилиги низоларни ҳал этиш тартибида 
инвестицион 
жараён 
иштирокчилари 
танлаш 
эркинлигини 
чеклайдиган ҳеч қандай шартларни ўз ичига олмаган, аксинча чет 
эллик инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилишга йўналтирилган бир қатор кафолатларни назарда тутади. Бу 
1994 йил 5 майдаги “Хорижий инвестициялар ва чет эллик 
инвесторларининг 
кафолатлари 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида назарда тутилган эди ва 1998 йил 30 апрелда 
қабул қилинган “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари 
ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида ўз ривожини топди, ушбу қонунга кўра чет 
эллик инвесторларга Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларида 
ёки чет эл давлати арбитраж органларида низоларни кўриб чиқиш 
имкониятини беради. 
Хўжалик 
судларининг 
шаклланиши 
ва 
ривожланиши 
Ўзбекистонда 
амалга 
оширилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотлар 
босқичлари 
билан 
бевосита 
боғлиқ 
иқтисодиётни 
либераллаштиришнинг ҳозирги босқичида хўжалик судлари 
низоларни кўриб чиқиб, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, деҳқон ва 
фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонун 
билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини амалга оширади.
Шартнома интизомини мустаҳкамлашга қаратилган олиб 
борилган чора-тадбирлар туфайли халқ хўжалигининг барча 
соҳаларида шартнома мажбуриятлари бузилишидан келиб чиқадиган 
низолар умумий сонининг қисқариши кўзга ташланмоқда. 
Тадбиркорларнинг солиқ муносабатлари, қимматли қоғозлар, 
хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, маҳаллий давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас 
деб топиш билан боғлиқ бўлган аризалар сони кўпайди.
Республика 
хўжалик 
судларининг 
алоҳида 
эътибори 
тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари, шунингдек, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш 
органлари томонидан молиявий-хўжалик фаолиятига асоссиз 
аралашувидан ҳимоя қилишга қаратилган. 
Баён этилганлардан мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 
ўзининг суд ҳокимияти шакланганлиги ҳақида хулоса чиқарса 


240 
бўлади. Амалиёт кўрсатганидек ушбу тизим одил судловни амалга 
ошириш манфаатларига тўла жавоб беради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
қонуний манфаатлари ҳимоясининг ишончли кафолати бўла олади.
Хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳимоя қилиш – вақт талаби. 
Бозор муносабатлари мустаҳкамланиш шароитларида давлат хусусий 
мулк ва тадбиркорликка нисбатан алоҳида эьтибор қаратиши лозим. 
Жамиятда мулкка ҳурмат ва унга дахлсизлик шароити яратилиши 
керак. Хусусий мулк ҳуқуқи абсолют ҳуқуқ ҳисобланади. Бу эса 
мулкдор ўз мулкининг ягона соҳиби эканлигини англатади. Ва шу 
аснода хусусий мулк соҳасидаги ҳар қандай асоссиз таҳдид ахлоққа 
зид ва жиноий саналиши, ҳудди жамият бировнинг уйига кирган 
ўғрининг ҳаракатларини баҳолагани каби тан олиниши керак. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish