МАХСУС АДАБИЁТЛАР
1.
Абдурахмонхўжаев Ж.Х. «Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар» фанидан ўқув-услубий қўлланма (лотин алифбосида). - Т.
ТДЮИ нашриёти, 2010. – 404 бет.
2.
Абдурахмонхўжаев Ж.Х. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда
– халқаро ва миллий қонунчилик нормаларининг амал қилиши.
Рисола. - Т.: ТДЮИ нашриёти, 2008. – 28 бет.
3.
Абдурахмонхўжаев Ж. Ўзбекистон Республикаси Олий суди.
Рисола. - Т.: ТДЮИ, 2010. – 96 б.
4.
Иркаходжаев К.П. Организация и деятельность Верховного
суда УзССР. Автореферат диссертации на соискание ученой степени
кандидата юр. наук. Ташкент, 1965.
5.
Рустамбаев М.Х., Тухташева У.А. Суд ҳокимияти ва
Ўзбекистон Республикасида суд ҳуқуқ ислоҳотлар: илмий-
публицистик нашр. Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2009. – 559 б.
6.
Саидов Б.А., Миразов Д. Правоохранительные органы
Республики Узбекистан. Учебное пособие. – Т.: Академия МВД,
2004. – 148 с.
234
8 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК
СУДЛАРИ
ЎҚУВ МАҚСАДЛАРИ:
Ушбу мавзуни ўрганиш талабаларни хўжалик судлари тизими
фаолиятининг институционал-ҳуқуқий асослари билан таништириш,
шунингдек, хўжалик судлари вазифалари ва ваколатларини кўриб
чиқишга қаратилган.
8.1. Хўжалик судлари вазифалари ва уларнинг Ўзбекистон
Республикаси суд тизимидаги ўрни
Хўжалик судларини ташкил этилиши ва уларнинг
вазифалари.
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши,
турли хил мулк шаклларини ривожланиши, умумэътироф этилган
халқаро ҳуқуқ нормалари устуворлигини тан олиниши иқтисодий
низоларни ҳал этадиган мустақил орган – хўжалик судини – ташкил
этиш заруратини вужудга келтирди.
Илгари Ўзбекистонда иқтисодий низолар суд томонидан эмас,
ижро этувчи ҳокимиятнинг махсус органи – Совет Иттифоқи ягона
Давлат арбитражи тизимига кирувчи Давлат арбитражи томонида
кўриб чиқиларди. Кўп ҳолларда ишларни ҳал этишда давлат
арбитражлари қонунийлик принципига эмас, мақсадга мувофиқлик,
мақбуллик принципига амал қиларди, бу эса табиийки хўжалик
юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлай
олмасди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач турли хил мулк
шаклларига
асосланган
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг,
шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалда
таъминлаш зарурати дастлаб арбитраж судларини, кейин эса хўжалик
судларини ташкил этиш заруриятини белгилаб берди. Хўжалик
судларининг ташкил этилиши аслида судларнинг ихтисослашувида
биринчи қадам бўлди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
111-моддасига асосан, мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек,
тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш
жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари
235
томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингач янги мулк
шаклларининг ривожланиши, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ
нормалари устуворлигини тан олиниши иқтисодий низоларни ҳал
этадиган орган фаолиятининг шакл ва услубларига янгиа ёндашувни
белгилаб берди.
1991 йил 20 ноябрда “Арбитраж суд ва хўжалик низоларини ҳал
этиш тартиби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди, ушбу қонун
Ўзбекистонда суд ислоҳотларини бошлаб берди ва унда арбитраж
судларнинг вазифалари, мақоми, фаолияти билан боғлиқ масалаларни
ёритиш билан бир қаторда хўжалик низоларини ҳал этиш тартиби ҳам
акс эттирилган. Қонуннинг 1-моддаси арбитраж судини суд
ҳокимияти органи сифатида таърифлаган. Кейин, 1992 йил 8 декабрда
қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси суд тизимини белгилаб
берган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ушбу тизимда
хўжалик судларни ҳам назарда тутди. Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга
киритиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Олий арбитраж суди, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар арбитраж судлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик судига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва
вилоятлар хўжалик судларига ўзгартирилди.
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунида Ўзбекистон Республикаси
хўжалик судлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар
ўз аксини топган. Бундан ташқари, 1993 йил 2 сентябрда қабул
қилинган Хўжалик процессуал кодекси хўжалик низоларини кўриб
чиқиш
тартибини
белгилайдиган
биринчи
мустақил
кодификацияланган қонун ҳужжати бўлди.
1997 йил 30 августда янги Ўзбекистон Республикаси Хўжалик
процессуал кодекси қабул қилинди. Янги кодекснинг қабул
қилиниши олиб борилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотлар, хусусий
мулк
институтининг,
тадбиркорликнинг
шаклланиши,
янги
иқтисодий муносабатларни пайдо бўлиши билан белгиланган эди.
1993 йилдаги ХПК ишларни судда кўриб чиқиш, суд муҳокамаси
тартиби, прокурор иштироки ва бошқа масалаларни етарли даражада
тартибга солмаган эди. Унда суд мажлисида баённома юритилиши
назарда тутилмаган эди.
236
1997 йилдаги ХПК нафақат кўрсатилган камчиликларни бартараф
этди, балки хўжалик низоларини кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг
процессуал
тартиб-тамойилларини
такомиллаштирилди
ва
ривожлантирилди. Чунончи, хўжалик судлов ишларини юритишда
суд буйруғи, ишларни апелляция ва кассация кўриб чиқиш тартиби
каби прогрессив институтлар пайдо бўлди. Янги ХПК қабул
қилиниши хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишнинг суд кафолатларини ошириш
имкониятини берди.
Хўжалик суди одил судлов органи бўлиб, иқтисодиёт соҳасида
вужудга келадиган ва қонун билан ўзининг ваколатига киритилган
низолар ҳамда бошқа ишларни ҳал қилиш йўли билан ўз
ваколатларини амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |