Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Хўжалик судида суд ишларини 
юритишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат

- иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва 
фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд 
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш; 

иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш. 
Хўжалик судида иш юритишнинг асосий вазифаларидан бири 
тадбиркорлик ёки бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган 
шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун 
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. 
Тадбиркорлик ёки бошқа иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган 
шахсларга, биринчи навбатда, юридик шахс мақомига эга бўлган 
корхона, муассаса, ташкилотлар ҳамда тадбиркор мақомига эга 
бўлган фуқаролар киради.
Хўжалик судлари қонун ҳужжатлари нормаларини тўғри ва бир 
хилда 
қўллаш 
орқали 
фуқаролар, 
корхона, 
муассаса 
ва 
ташкилотларнинг 
қонун 
билан 
қўриқланадиган 
ҳуқуқ 
ва 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиб 
иқтисодий 
муносабатларда 
қонунчиликни мустаҳкамлашга имкон беради.
Ҳўжалик судлов ишларини юритиш иқтисодиёт соҳасида 
ҳуқуқбузарликларни олдини олишга даъват этилган. Ушбу вазифа 
қонун 
ва 
судга 
нисбатан 
иззат-ҳурмат 
муносабатларини 
шакллантириш йўли билан ҳам амалга оширилади. Қонун ва судга 
нисбатан иззат-ҳурмат муносабатларини шакллантиришнинг асосий 
шарти белгиланган муддатларда ва процессуал ва моддий ҳуқуқ 


237 
нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда ишларни холис очиқ 
кўрилишидир.
Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддасига биноан, хўжалик 
судига қуйидаги ишлар тааллуқлидир: 
- иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган 
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка 
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган 
фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий 
муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар; 
- иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари 
вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга 
бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; 
- ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги 
ишлар. 
Қонун билан хўжалик судига тааллуқли ишлар жумласига бошқа 
ишлар ҳам киритилиши мумкин. 
Хўжалик судларининг собиқ давлат арбитражидан фарқи 
шундаки, 
давлат 
арбитражи, 
биринчи 
навбатда, 
давлат 
манфаатларини ҳимоя қилган. Давлат арбитражи фаолияти ишлаб 
чиқариш воситаларига фақат иккита мулк шаклини, яъни давлат ва 
колхоз-кооператив мулкни тан олган олдинги иқтисодиёт 
характеридан 
келиб 
чиқарди. 
Турли 
мулк 
шаклларини 
конституциявий тан олиш ва мулкдорларнинг тенг ҳуқуқлари 
шароитида улар ўртасидаги хўжалик низоси фақат иқтисод 
қарамоғида бўлган маҳаллий ҳокимиятдан мустақил суд ҳал этиши 
мумкин. Хўжалик судлари айнан шундай судлар бўлди. 
Хўжалик низоларини кўриб чиқишдаги ишга ёндашув ва мазмуни 
сифати ҳам ўзгарди, принципиал янгиланди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish