Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий 
йўналишлари (функциялари) ва уни амалга
оширувчи органларнинг умумий таърифи 
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкил 
этилишини, тузилишини ва ваколатларини, биринчи навбатда, уларга 
юклатилган функциялар белгилайди. Умумий кўринишда функциялар 
– бу айрим бир орган ёки ташкилот фаолиятининг асосий, бош 
йўналишлари. 
Функциялар 
давлат 
органи 
фаолиятининг 
энг 
муҳим 
хусусиятларини белгилайди ва унинг асосий мақсадларини амалга 


19 
оширишга кўмаклашади. Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг функцияларига оид масалалар мунозарали 
тусга эгадирлар (олимлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолиятини амалга оширувчи органларнинг турли доиралари ва 
тегишинча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг турли 
функциялари ажратилади)
1

ЁДДА САҚЛАНГ!!! Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш фаолиятининг асосий функциялари: 
- конституциявий назорат; 
- одил судлов; 
- суд қарорларини ижро этиш; 

судларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан 
таъминлаш; 
- прокурор назорати; 
- жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш; 
- жиноят ишлари бўйича юридик ёрдам кўрсатиш ва 
ҳимоя қилиш. 
Конституциявий назорат – 
бу давлат органлари ёки мансабдор 
шахсларнинг
 
конституциявий кўрсатмаларга зид бўлган ҳуқуқий 
ҳужжатларини ва хатти-ҳаракатларини аниқлаш, шунингдек, 
аниқланган четга чиқишларни бартараф этиш бўйича чораларни 
кўриш 
орқали 
Конституциянинг 
устунлигини 
таъминлашга 
қаратилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг функцияси. 
Конституциявий назоратни амалга ошириш функцияси қонун 
чиқарувчи 
ва 
ижро 
этувчи 
ҳокимиятларнинг 
ҳужжатлари 
Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўрадиган суд 
ҳокимияти органи ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий суди зиммасига юклатилган. 
Одил судлов 
деганда, қонунга ва у билан белгиланган тартибга 
қатъий риоя қилган ҳолда жиноят, маъмурий, фуқаролик ва хўжалик 
ишларини кўриб чиқиш орқали турли низоларни ҳал қилиш 
тушунилади. Одил судлов жамият субъектлари муносабатларининг 
ҳуқуқий меъёрларга мослигини таъминлаб, мазкур муносабатларни 
1
Қаранг. Рыжаков А.П. Правоохранительные органы. – М.: Контракт, 2001. – 1-2-б.; Габричадзе Б.Н., Елисеев 
Б.П., Чернявский А.Г. и др. Правоохранительные органы Российской Федерации: Учебно-справочное пособие. 
– М.: Издательство “Дело и Сервис”, 2002. – 19-21-б. 


20 
тартибга солиб турувчи ижтимоий куч сифатида ҳам баҳоланади. 
Одил судлов суднинг мутлақ ваколатида бўлиши қонунда назарда 
тутилган. Суд органларининг тизими Конституция ва “Судлар 
тўғрисида”ги Қонунда мустаҳкамланган. Одил судловни амалга 
ошириш функцияси зиммасига юклатилган судлар қуйидагилардан 
иборат: Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси 
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва 
жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик 
ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари 
бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон 
Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик 
судлари. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish