Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Шакли (манбаларнинг тури)
бўйича норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қуйидаги турларга бўлинади: Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси; 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
қонунлари; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва 
норматив-ҳуқуқий мазмунга эга бўлган фармойишлари; Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; вазирликлар, 
давлат 
қўмиталари 
ва 
идораларининг 
норматив- 
ҳуқуқий 
ҳужжатлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари уларнинг юридик 
кучи бўйича таснифланишига асос сифатида хизмат қиладилар. 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
юридик кучи бўйича
таснифланиши 
амалдаги қонун кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилади. Барча 
бошқа масалалар бўйича ҳужжатлар каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлар аниқ иерархия тузилишни 
ташкил этадилар. 
1
Намунавий рўйхат бобнинг охирида (ахборот-услубий таъминот блокида) акс эттирилган. Бироқ, мазкур 
рўйхат тугал эмас. 


33 
ЁДДА САҚЛАНГ!!!
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
юридик кучи бўйича қуйидаги иерархияси ўрнатилган: 
1)
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси; 
2)
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; 
3)
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлиси 
палаталарининг қарорлари; 
4)
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари; 
5)
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
карорлари; 
6)
Ўзбекистон республикаси Президентининг норматив-
ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган фармойишлари; 
7)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари; 
8)
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари; 
7) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-
ҳуқуқий қарорлари. 
Қорақалпоғистон 
Республикаси 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларининг турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар 
Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам 
белгиланади. 
Кўриниб турибдики, мазкур тузилишда муайян ҳужжатнинг ўрни 
ушбу ҳужжат қайси орган томонидан ҳамда қайси тартибда қабул 
қилинганлиги билан белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга 
бўлган ҳужжат ҳисобланади, унда давлат ва жамият ҳаётининг энг 
принципиал масалалари ҳал қилинган: давлат ва жамият қурилиши 
ҳамда сиёсатнинг асослари, давлат ва шахс ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг бошланғич қоидалари, шахснинг асосий ҳуқуқ, 
эркинлик ва мажбуриятлари, миллий-давлат тузилиши, давлат 
ҳокимияти ва бошқарув органларининг тузилиши ва ташкил этилиши 
тартиби, уларнинг асосий вазифалари, шунингдек, бир қатор бошқа 
масалалар мустаҳкамланган. Конституциянинг иккинчи бўлими 
“Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва 
бурчлари”, XXII боби “Ўзбекистон Республикасининг суд 


34 
ҳокимияти” ва XXIV боби “Прокуратура” “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар” фани учун энг аҳамиятлидир. 
Конституциянинг иккинчи бўлимида фуқароларнинг қонун 
олдидаги тенглиги, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик 
ҳуқуқига, турар-жой дахлсизлик ҳуқуқига, ёзишмалар ва телефонда 
сўзлашувлар сирининг сақланиши ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида, 
айбсизлик презумпцияси ҳақида ва бошқа муҳим қоидалар акс 
эттирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-
моддасида (иккинчи бўлим) эълон қилинган: “Фуқароларнинг 
Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва 
эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки 
уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”. Мазкур бўлимининг 
ўзида қуйидаги қоида ҳам мустаҳкамланган: “Ҳар бир шахсга ўз 
ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, 
мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-
ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” 
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси). 
Мазкур конституциявий кўрсатмалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар фаолияти ташкил этилишининг асосларини ва уларнинг 
мазмунини белгилайдилар. 
Халқаро ҳуқуқ умумэътироф этилган принцип ва нормаларининг 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг ушбу 
иерархияда ўрни ҳам алоҳида эътиборга эга. Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномалари қуйидаги асосларга 
мувофиқ энг юқори даражали ўринни эгаллайди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
“Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
тўғрисида”ги Конуни фақат миллий қонун ҳужжатлар ўртасидаги 
нисбатини 
тартибга 
солади, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституцияси ҳам мазкур соҳада муайян қоидаларни ўрнатмайди, 
“Ўзбекистон халқи ... халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган 
қоидалари устунлигини тан олган ҳолда ...” каби қоидани 
белгилайдиган Конституциянинг муқаддимаси бундан мустасно. 
Бундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси томонидан 
тузилган халқаро шартномаларнинг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 
шунингдек, ушбу шартномалар билан миллий қонун ҳужжатлар (шу 
жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси) ўртасида 
тафовут бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси халқаро 
шартномалари қўлланилишининг лозимлиги тўғрисида хулоса қилиш 
мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг таҳлили мазкур 


35 
хулосанинг асослилигини исботлайди. Хусусан, Ўзбекистон 
Республикаси 
1995 
йил 
22 
декабрдаги 
“Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонунига
1
кўра, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига 
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ 
қатъий ва мажбурий равишда риоя этмоғи лозим. 
Мазкур 
масала 
Ўзбекистон 
Республикаси 
халқаро 
шартномаларининг, шу жумладан, суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг ташкил этилиши ва фаолиятига оид 
масалаларга бағишланган шартномаларнинг сони кўпаётганлиги 
туфайли янада кўпроқ аҳамиятга эга бўлиб қолади. Мазкур 
ҳужжатлар орасида, биринчи навбатда, қуйидаги шартномаларни 
ажратиш лозим: 1966 йил 16 декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий 
ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт
2
, 1966 йил 16 декабрдаги 
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга доир 
факультатив баённома
3
. Ўзбекистон Республикасининг мазкур 
халқаро 
ҳужжатларга 
қўшилиши 
халқаро 
органлар 
юрисдикциясининг ўрнатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда, 
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қўлланилишини 
назарда тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир 
фуқароси Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда 
кўрсатилган ҳуқуқларнинг бузилиши ҳақида, ҳуқуқий ҳимоянинг 
барча мавжуд бўлган ички воситалар тамом бўлган ҳолда, БМТнинг 
Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига ёзма маълумот юбориши 
мумкин. МДҲ доирасида ҳам тегишли келишув мавжуд: Фуқаролик, 
оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий 
муносабатлар тўғрисидаги Конвенция (Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг 1993 йил 6 майдаги Қарори билан ратификация 
қилинган). 
Ҳуқуқий ҳужжатларнинг иерархия тузилишида кейинги ўринни 
қонунлар эгаллайди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг 
муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенати томонидан ёки референдум ўтказиш орқали қабул қилинади. 
Қоида тариқасида, қонунларда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. – 1995 й. – 12-сон, 262-модда. 
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги “1966 йил 16 декабрдаги Фуқаровий ва 
сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга қўшилиш ҳақида”ги Қарори. 
3
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги “1966 йил 16 декабрьдаги Фуқаровий 
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга доир факультатив баённомага қўшилиш ҳақида”ги Қарори. 


36 
органларнинг ташкил этилиши ва фаолиятига оид масалалар тартибга 
солинади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кейинги иерархия гуруҳини 
ташкил этадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорларини таърифлашда ушбу 
ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 
қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул 
қилинишларини инобатга олиш лозим. Масалан, Олий Мажлисининг 
қарорлари билан суд ва прокуратуранинг ташкил этилиши учун катта 
аҳамиятга эга бўлган қуйидаги низомлар тасдиқланган: Судьяларнинг 
малака ҳайъатлари тўғрисида; Судьяларнинг малака даражалари 
тўғрисида; Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида; 
Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ва бошқалар). 
Ҳуқуқий ҳужжатларнинг иерархиясида кейинги ўринни 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эгаллайди. 
Ушбу ҳужжатларнинг мазмуни умумий тарзда Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган. Фармон 
билан муайян орган ёки унинг тузилиши тўғрисидаги низом 
тасдиқланиши мумкин, мазкур органга қўшимча ваколатлар 
юклатилиши ёки уларнинг айримлари бекор қилиниши мумкин. Суд 
ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига оид 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидаги фармонларини 
кўрсатиш лозим: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 
23 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини ташкил 
қилиш 
тўғрисида”ги 
ПФ-2421-сон 
Фармони; 
Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2000 йил 14 августдаги “Ўзбекистон 
Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 
ПФ-2682-сон Фармони; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
1997 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона 
қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-1815-сон Фармони; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
судининг 
фаолиятини 
такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3023-сон Фармони; Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2006 йил 17 мартдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва 
лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси 
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3725-сон Фармони 
ва бошқалар. 


37 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва 
фармойишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иерархия “пирамидасида” пастроқ 
ўринни эгаллайди. Ушбу ҳужжатлар Конституция, қонунлар, 
Президент фармонларига зид бўлмаслиги шарт. Вазирлар Маҳкамаси 
фақатгина унинг ваколатлар доирасига юқорироқ юридик кучга эга 
бўлган ҳужжатлар билан киритилган масалаларни тартибга солишга 
ҳақли. Улар одатда қонун ва Президент фармонлари билан тартибга 
солинган масалаларни аниқлаштиради ва тўлдирадилар. Вазирлар 
Маҳкамаси аъзолари бўлган вазирлар томонидан раҳбарлик 
қилинадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисидаги 
низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши мумкин. 
Мазкур ҳужжатлар орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин: 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 
апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида 
хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш 
тўғрисида”ги 146-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари 
тўғрисида”ги 374-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари 
тўғрисида”ги 14-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2001 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси 
судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 383-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги 278-сон қарори; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 
ҳақида”ги 270-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқалар. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish