Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари 
ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар 
шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, 


38 
қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 
ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Президенти 
ва 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда 
уларни ижро этиш учун қабул қилинади. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва 
идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан 
бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин. 
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ 
бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги 
ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳоллар бундан мустасно. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари. 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз 
ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилади.
 
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва 
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон 
Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат 
ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш 
учун қабул қилинади. 
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича 
ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва 
мақомига, 
шунингдек, 
ҳужжатларнинг 
турларига 
мувофиқ 
белгиланади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик 
кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 
бўлиши шарт. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган 
ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат қўлланилади. 


39 
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-
бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат 
қоидалари амал қилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат 
қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян 
соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган 
қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги бошқа вазирлик, давлат 
қўмитаси ёки идорасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан 
юқорироқ юридик кучга эга бўлади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
суди 
ва 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий хўжалик суди томонидан бериладиган 
тушунтиришлар ҳам катта роль ўйнайдилар. Ушбу тушунтиришлар 
тегишли 
органларнинг 
пленум 
қарорлари 
шаклида 
расмийлаштириладилар ва одатда қонунчиликни, шу жумладан, 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкил этилишини ва 
фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тегишли тарзда 
қўллаш масалалари бўйича кўрсатмаларни акс эттирадилар. Қонун 
ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси 
Олий 
суди 
Пленумининг 
тушунтиришлари 
судлар, 
ушбу 
тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа 
органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор 
шахслар учун мажбурийдир. 
Ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун принципиал аҳамиятга 
эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва 
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 
қарорлари қаторига 1996 йил 20 декабрдаги “Суд ҳокимияти 
тўғрисида”ги 1-60-сон қарорни ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Юқорида қайд этилганлар “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар” ўқув курси суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 
тўғрисидаги қонунчиликни ўрганиш натижаларига асосланган кенг 
назарий ва норматив базасига эга бўлганлигидан далолат беради. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish