Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш –



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш – 
бу
 
махсус
 
ваколатли мансабдор шахслар (суриштирувчи, терговчи, прокурор) 
томонидан процессуал қонунига қатъий риоя қилган ҳолда амалга 
ошириладиган ҳамда жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни 
аниқлаш ва фош этишга, шунингдек, жиноятнинг келиб чиқиш 
сабабларини, содир қилинишига имкон берган шароитларни 
аниқлашга йўналтирилган фаолиятдир. Жиноятларни аниқлаш ва 
тергов қилиш иккита шаклда амалга оширилади: суриштирув ва 
дастлабки тергов. Тергов қилиш шаклига қараб, мазкур фаолиятни 
амалга оширувчи органлар доираси ҳам фарқланади. Суриштирув 
органларининг доираси дастлабки тергов органлар доирасидан анча 
кенгроқ. Қуйидагилар суриштирув органлари ҳисобланади: 1) 
милиция 
(ички 
ишлар 
органлари); 
2) 
ҳарбий 
қисмлар, 
қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва ҳарбий ўқув 
юртларининг бошлиқлари – уларга бўйсунувчи ҳарбий хизматчилар, 
шунингдек, ўқув машқлари ўтказилаётган вақтда ҳарбий хизматга 
мажбурлар томонидан содир этилган жиноятларга доир ишлар 
бўйича; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ходимларининг 
хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ жиноятлари ёки қисм, 
қўшилма, муассаса ё ўқув юрти жойлашган ерда содир этган 
жиноятларига доир ишлар бўйича; 3) миллий хавфсизлик хизмати 
органлари – қонунга кўра уларнинг юритишига берилган ишлар 
бўйича; 4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони 
ижро этиш тизимини бошқариш органларининг бошлиқлари, қамоқ 
тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларининг, жазони ижро этиш 
колониялари, тарбия колониялари, тергов изоляторлари ҳамда 
турмаларнинг бошлиқлари – шу муассасалар ходимлари хизматни 
ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилган жиноятларга доир 
ишлар, худди шунингдек, мазкур муассасалар ҳудудида содир 


23 
этилган бошқа жиноятларга доир ишлар бўйича; 5) давлат ёнғиндан 
назорат қилиш органлари – ёнғинларга доир ва ёнғинга қарши 
қоидаларни бузганликка доир ишлар бўйича; 6) чегарани қўриқлаш 
органлари – давлат чегарасини бузганликка доир ишлар бўйича; 7) 
олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари; 8) давлат 
божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга 
қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари – 
тегишинча божхона, солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузганликка доир ишлар бўйича; 9) Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро 
этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий 
таъминлаш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари – 
вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий 
таъминлашдан бўйин товлашга, суд қарорини бажармасликка, 
шунингдек, банд солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда 
тасарруф этишга доир ишлар бўйича; 10) Ўзбекистон Республикаси 
Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари 
фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий 
бўлимлари - бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга 
туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш 
жойларида аниқланган молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги 
ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича (ЖПК 38-моддаси). 
Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш функцияси суриштирув 
органларининг барчаси учун ҳам асосий функция эмаслиги мазкур 
органларнинг ўзига хос хусусиятидир. Уларнинг кўпи учун (масалан, 
олис сафарда бўлган денгиз кемаларининг капитанлари; ҳарбий 
қисмлар, қўшилмаларнинг командирлари, ҳарбий муассасалар ва 
ҳарбий ўқув юртларининг бошлиқлари ва ҳоказолар учун) кўриб 
чиқилаётган функция улар асосий фаолиятларининг унча муҳим 
бўлмаган қисмини ташкил этади. Шунинг учун том маънода ушбу 
органларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафига киритиш 
мумкин эмас. Мазкур дарсликда бу органлар фақат улар томонидан 
амалга оширилаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти (аниқроқ 
айтганда, жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш функцияси) нуқтаи 
назаридан кўриб чиқилади. Суриштирув органлар орасида ҳақиқий 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сифатида милицияни (ички 
ишлар органлари), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш 


24 
департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларини кўрсатиш лозим, 
улар учун жиноятларга қарши кураш, уларни аниқлаш, суриштирув 
ўтказиш ва тергов қилиш асосий вазифадир. 
Қуйидагилар дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг 
доирасига киради: ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик 
хизмати ва прокуратура терговчилари, шунингдек, прокурорлар. 
Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш функцияси амалга 
оширилишининг ҳуқуқий асослари турли қонунлар ва норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган: Жиноят-процессуал кодекси, 
“Прокуратура тўғрисида”ги Қонун, Ички ишлар вазирлиги 
тўғрисидаги низом ва ҳ.к. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish