Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар –
қонунийлик ва ҳуқуқ-
тартиботни муҳофаза қилиш, фуқаролар, меҳнат жамоалари, жамият
ва давлатнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашдан иборат бўлган
асосий вазифасини бажарадиган махсус ваколатли органлар.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзининг аниқ вазифаларига
эга бўлган ва касбий фаолият белгиси бўйича муаяйн тарзда
ажратилган давлат органларининг мустақил гуруҳини ташкил
этишлари ҳақида фикр мавжуд
2
.
Ҳуқуқни
муҳофаза
қилувчи
давлат
органлар
қаторига
қуйидагилар киритилади: прокуратура; ички ишлар органлари,
суриштирув ва дастлабки тергов органлари; адлия органлари
3
.
Мазкур барча органларни қонунийликни мустаҳкамлаш ва
жиноятчиликка қарши кураш каби вазифа бирлаштиради.
Судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кадрлар
таркиби тегишли равишда тайёрланган хизматчилар билан
тўлдирилади. Ушбу шахслар, қоида тариқасида, юридик маълумотга
эга бўлишлари шарт. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларининг ташкил этилиши ва фаолияти қонун ҳужжатлари
билан, шу жумладан, энг масъул масалаларни ҳал қилиш учун
алоҳида тартиб-таомил (процессуал) қоидаларини ўрнатиш орқали
батафсил ва ҳартомонлама тартибга солинади. Қайд этилганлар
мажмуаси кўрсатиб ўтилган органлар томонидан ҳуқуқларни содир
этилган ёки мўлжалланаётган бузилишлардан ҳимоя қилишга
йўналтирилган юридик таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қабул
қилинадиган қарорларнинг тезкорлиги, асослилиги, қонунийлиги ва
адолатлилигини таъминлашга қаратилган.
2.
Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг мақсади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг фаолияти ҳуқуқ, шахс, жамият ва давлатни жиноий ва
бошқа тажовузлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган.
3.
Фаолиятнинг қонунга қатъий мувофиқлиги.
Судлов ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш фаолияти қонунда белгиланган тартибга қатъий
риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
1
Суд органларининг ташкил этилиши ва фаолиятига оид масалалар кейинги мавзуларда бевосита очиб
берилган.
2
Правоохранительные органы Российской Федерации / Под редакцией В.П. Божьева. - М.: Спарк, 2001. – 17-б
3
Санаб ўтилган органларнинг ҳар бири алоҳида мавзуларда кўриб чиқилган.
14
муайян чораларни қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул
қилишда ваколатли орган (мансабдор шахс) тегишли ҳолат учун
қонунда назарда тутилган айрим қоидаларга, жиноят ёки фуқаролик
суд ишларини юритиш қоидаларига, суриштирув ва дастлабки
терговни юритиш қоидаларига ва ҳоказоларга риоя этиши шарт.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ўзбошимчалик
билан тегишли хатти-ҳаракатларини амалга оширишга йўл
қўйилмайди.
Мазкур
фаолиятни
амалга
оширишда
қонун
талабларини бузиш интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка
тортишга сабаб бўлиши мумкин. Процессуал шакли деганда,
процессуал қонун томонидан ўрнатилган умуман ишни юритиш
тартиби, шунингдек, айрим ҳаракатларнинг амалга ошириш
шартлари, уларнинг олдин-кейинлиги, тартиби тушунилади.
4.
Судлов ва
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга
ошириш жараёнида давлат мажбуров чораларини ёки юридик
таъсир чораларини қўллаш.
Судлов ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
фаолияти давлат мажбурлов чораларини ёхуд жазо ҳамда бошқа
юридик таъсир чораларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Масалан, агарда жиноят содир этилса, жиноят қонунчилигида назарда
тутилган жазо ёки қонунда белгиланган бошқа таъсир чораси
тайинланиши мумкин; агарда жиноий жавобгарликка тортишга сабаб
бўлмайдиган мулкий зиён етказилса, мазкур зиённи ундириш
мажбурияти юклатилиши мумкин; агарда тузилган шартнома бўйича
айрим буюмни тайёрлаш ёки айрим хизматларни кўрсатиш тўғрисида
мажбурият бажарилмаган бўлса, мулкий санкция қўлланилиши
мумкин; агарда шахс автомашинани маст ҳолатда бошқарган бўлса,
уни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш мумкин ва ҳ.к.
Юридик
таъсир
чоралари
орасида
ғайриқонуний
хатти-
ҳаракатларнинг олдини олиш чораларига, белгиланган доирасида
амалга оширилиши мумкин бўлган ушбу хатти-ҳаракатларнинг
профилактикасига муҳим ўрин ажратилади.
5.
Юридик таъсир чоралари қонунга қатъий риоя қилган ҳолда
қўлланилади,
қонун ушбу чоралар қўлланилишининг асосларини ҳам,
муайян ҳолатда қўлланилиши мумкин бўлган аниқ чораларни ҳам
белгилайди
.
Ушбу таъсир чораларини қўллаётган орган ёки
мансабдор шахс тегишли кўрсатмаларни аниқ бажариши шарт.
Масалан, агар қонун бўйича биринчи марта содир этилган безорилик
учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти
15
ойгача қамоқ белгиланган бўлса, мазкур жазо фақат ушбу доирада
қўлланилиши мумкин.
6.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорларининг
мажбурийлиги.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
мансабдор шахслари томонидан қабул қилинган қонуний ва
асосланган қарорлар фуқаролар, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар,
муассасалар ва бошқалар томонидан ижро этилиши шарт. Ушбу
қарорларни ижро этмаслик қўшимча жавобгарликка тортишга сабаб
бўлган мустақил ҳуқуқбузарликни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |