Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар”



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/168
Sana13.07.2022
Hajmi2,44 Mb.
#793508
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   168
Bog'liq
1 жилд ХМКО Рустамбаев Тухташева 2011 (1)

1.4. “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” 
фанининг юридик фанлар тизимида ўрни 
 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” ўқув курси 
моҳиятига кўра ҳамда бошқа юридик фанларни ўрганиш учун кириш 
ва улар ҳақида умумий тассавур ҳосил қилувчи фан ҳисобланади. 
Унда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти ва 
уларнинг ваколатлари тўғрисида энг умумий тушунчалар берилади. 
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкил этилиши ва 
фаолияти тўғрисида норматив-ҳуқуқий маълумот ушбу фанни 
юридик олий ўқув юртида умуммажбурий тусдаги фанга 
айлантиради. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсини ўрганиш 
мазкур курсни ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари билан ўзаро алоқада 
ўзлаштирилишини назарда тутади. 
Мазкур фан конституциявий назорат, одил судлов, прокурор 
назорати 
учун 
асосий 
раҳбар 
қоидаларни 
белгилайдиган 
“Конституциявий ҳуқуқ”
билан чамбарчас боғлиқ. 
“Конституциявий 
ҳуқуқ”
нормаларга асосланган ҳолда суд ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг давлат ва жамоат институтларининг тизимида 
ўрни ва роли ҳақидаги материалнинг тизимли баён қилиниши амалга 
оширилади, таҳлил қилинаётган органлар ташкилий тузилиши ва 
фаолиятларининг 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясида 
мустаҳкамланган вазифалари ва принциплари деталлаштирилади. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” курсининг услубий 
асоси сифатида 
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси”
хизмат қилади. Ушбу 
фан давлат ва ҳуқуқ вазифаларини англашга асосий услубий 
ёндашувларни ўрнатиб, ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқий онг, юридик 
жавобгарлик каби кўплаб асосий тушунчаларни белгилайди. 
“Маъмурий ҳуқуқ” 
ўқув курси ҳам мазкур фан билан боғлиқ. 
Маъмурий ҳуқуқ ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини 
ўрганади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг аксарияти эса 


28 
ижро этувчи ҳокимият органларнинг қаторига киради (масалан, 
ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларини бошқарув (ижро 
этувчи) вазифалар билан бир вақтнинг ўзида амалга оширадиган 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 
ва уларга бўйсунадиган муассасалар). Ўз навбатида, ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар ўз фаолиятларида, масалан, тартибни, 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ва ҳ.к. маъмурий ҳуқуқ 
меъёрларини кенг қўллайдилар. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” 
ўқув курси 
ҳуқуқнинг процессуал тармоқлари – 
фуқаролик-процессуал, жиноят-
процессуал, хўжалик процессуал ҳуқуқи
билан боғлиқ. Улар 
фуқаролик, жиноят, хўжалик ишлари бўйича одил судловни амалга 
ошириш тартибини белгилайдилар. “Жиноят процесси” фани 
доирасида жиноятларни очишнинг, жиноят содир этган шахсларни 
фош этишнинг ҳамда мазкур шахсларга нисбатан қўлланаётган 
ҳуқуқий таъсир чораларини аниқлашнинг процессуал тартиби 
ўрганилади. 
Суд, прокуратура, дастлабки тергов органлари ўз фаолиятларида 
жиноят
ва 
фуқаролик
ҳуқуқ нормаларини кенг қўллаётганликлари 
туфайли курс қайд этилган ҳуқуқ тармоқлари билан боғлиқдир. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани 
“Давлат ва 
ҳуқуқ тарихи”
каби юридик фан билан ҳам боғлиқ. Суд, прокуратура, 
адлия, ички ишлар органлари ҳамда адвокатура ташкил этилиши ва 
фаолиятига оид масалаларни ўрганиш тарихий ёндашувни, муайян 
ҳуқуқий аспектларнинг бошқалардан ажралган ҳолда ва статик 
ҳолатда эмас, балки ривожланиш ва тарихий воқеалар билан 
боғланган ҳолда, мамлакатимиз ва чет элларда замондошларимиз ва 
ўтмишдошларимиз томонидан орттирилган юридик тажриба билан 
солиштирилган ҳолда таҳлил қилинишини талаб қилади. Ушбу 
ёндашувлар учун зарур бўлган бошланғич маълумотлар айнан 
ватанимизнинг ва хорижий тарихини ўрганиш жараёнида олинади. 
“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” фани доирасида 
прокурор назоратининг асослари, Ўзбекистон Республикаси 
прокуратура фаолиятининг ташкил этилишига оид масалалар 
ўрганилади. Кўрсатилган масалаларнинг батафсилроқ ўрганилиши 
катта курсларда ўтиладиган 
“Прокурор назорати”
фани доирасида 
амалга оширилади. Ушбу маълумотлар прокуратура ташкил 
этилишининг асослари ҳақидаги, прокурор назорати ва прокуратура 
фаолияти бошқа йўналишларининг мазмуни, уларни амалга 


29 
оширишнинг шакллари ва усуллари ҳақидаги билимларни анча 
кенгайтиради. 
Таъкидлаб ўтиш керакки, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
фаолиятининг юридик асослари давлат фаолиятининг мазкур 
соҳасини тарбибга солувчи турли ҳуқуқ тармоқларининг ўзаро кенг 
алоқаси натижаси сифатида юзага келади. Мазкур алоқалар турли ва 
ҳар тарафлама бўлади, бироқ, айтиш лозимки, “Суд ва ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар” курсининг юқорида қайд этилган 
фанларнинг аксариятидан асосий фарқини қуйидаги ҳолат ташкил 
этади: мазкур фаннинг ўрганиш жараёнида талабалар суд ва ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар фаолияти билан фақатгина танишадилар, 
қайд этилган фанлар эса ушбу фаолиятни батафсил ўрганадилар. 
Келгусида талабалар амалий фаолият тартибини, унинг мазмунини, 
мансабдор шахслар томонидан қонун қоидаларига мувофиқ, 
процессуал 
ҳаракатларини 
бажаришнинг 
кетма-кетлигини 
батафсилроқ ўрганишлари лозим бўлади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish